Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet12/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Баҳолаш мезонлари. Ҳар қандай баҳолаш натижалари ўзаро тақ-қосланиши, яъни ўлчаниши лозим бўлади. Уларни таққослаш баҳо-лашдан олдин ёки кейин ишлаб чиқилган мезонлар асосида амалга оширилиши мумкин. Баҳолаш мезонлари ўқув мақсадларига қай да-ражада эришилганликни англатувчи кўрсаткичдир. Бу кўрсаткичлар сонлар («беш», «тўрт», «уч» ва ҳоказо), сўзлар («аъло», «яхши», «қо-ниқарли» ва ҳоказо) ёрдамида тафсифланиши мумкин. Бошқача қи-либ айтадиган бўлсак, баҳолаш мезонлари таълим олувчининг қайси ўзлаштириш даражасини намойиш қилишига қараб мос қўйиладиган баҳо кўрсаткичининг тавсифидан иборат.


Баҳолаш шакллари. Баҳолаш унинг моҳиятидан келиб чиқиб, икки хил шаклда ўтказилиши мумкин:

  1. Мезонга асосланган баҳолаш

  2. Меъёрга асосланган баҳолаш.



Мезонга асосланган баҳолаш – баҳоланувчининг таълим жараё-нида қўлга киритган натижаларини, билим, малака ва кўникмаларини олдиндан белгиланган ўқув мақсадлари асосида ишлаб чиқилган ҳам-ма учун умумий ва бир хил мезонларга кўра таққослаш ва ўлчашдан иборат бўлгаи баҳолаш шаклидир. Бундай баҳолаш мезонларни аниқ белгилаб берувчи ўқув мақсадлари бўйича натижаларга баҳо бериш имкониятини яратади. Бу орқали натижалар тўғридан тўғри ва холис баҳоланади, шунингдек, кучли гуруҳларни кучсиз гуруҳлардан яхши-роқ фарқлаш имконини беради. Бу баҳолаш шакли икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда баҳоланувчининг эришган натижа-лари аниқланади, иккинчи босқичда эса, натижалар мезонларга тақ-қосланади ва ўлчанади.


Мезонга асосланган (ёки мақсадли) баҳолашнинг афзаллик-лари:

  • Ўқув мақсадига мувофиқ баҳоланади.

  • Таълим олувчининг ўзлаштириш даражасини объектив баҳо-лайди.


  • Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling