Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet20/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Асосий малакалар. Муайян касб йўналиши бўйича барча мала-кали ишчилар (кичик мутахассислар) эгаллаши лозим бўлган алоҳида билимлар ва малакалар доираси. Мазкур малакаларни таълим олувчи-лар ўқишни якунлаганларидан сўнг, ўз касблари бўйича фаолият кўр-сата олишлари ҳамда юқори даражадаги маҳоратга эришишлари учун ўзлаштиришлари талаб этилади.
Махсус малакалар. Ушбу малакалар ишлаб чиқариш тармоқлари томонидан белгиланиб, муайян тармоқнинг ихтисослаштирилган со-ҳаларида қўлланилади. Мазкур малакага эга бўлиш малакали ишчи (кичик мутахассис) нинг ишлаб чиқариш тармоғининг аниқ бир соҳа-си бўйича ихтисослашишига имкон беради.
Умумий малакалар. Ушбу малакалар аниқ мутахассислик бўйи-ча талаб этилиб, шу билан бирга бошқа касб йўналишлари учун ҳам умумий ҳисобланади. Мисол учун, чилангарлик ишларини бажариш бўйича малакалар.
Индивидуал малакалар. Юқорида келтирилган индивидуал ма-лакалар барча касблар учун умумий ҳисобланиб, муайян касбнинг ху-сусиятларидан келиб чиққан ҳолда қўшимчалар киритилиши ёки ўз-гартирилиши мумкин.
Ушбу малакалар барча касблар учун қўлланилиб, ҳар бир малакали ишчи (кичик мутахассис) хулқ-атворининг ажралмас қисми ҳисобланади. Индивидуал малакаларга қуйидагиларни мисол сифатида келти-риш мумкин:

  • Мулоқотмандлик

  • Истеъмолчи билан ўзаро муносабат

  • Шароитга тез мослашиш

  • Жамоада ишлай олиш

  • Мустақил ишлай олиш

  • Ташаббускорлик

  • Муаммоларни еча олиш

  • Режалаштириш

  • Ахборот тўплаш

  • Тил билиш

  • Ҳисобот тайёрлаш



АМАЛИЙ МАҲОРАТ ВА ХУЛҚ-АТВОРНИ БАҲО-
ЛАШНИНГ ШАКЛЛАРИ, ТУРЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ


Юқорида кўриб чиқилган барча малакалар касб-ҳунар коллежла-рида барча таълим олувчиларда ишлаб чиқариш таълими жараёнида шакллантирилади. Таълим олувчиларнииг муайян касб бўйича билим, кўникма ва малакларни қай даражада ўзлаштираётганликларини назо-рат қилиш ва баҳолаш таълим жараёнининг асосий таркибий қисмла-ридан бири ҳисобланади.
Мазкур методик ишланманинг биринчи қисмида таълим олувчи-ларнинг назарий билимларини баҳолаш шакллари, турлари воситала-ри тўғрисида атрофлича фикр юритилган эди. Ушбу модулда биз таъ-лим олувчиларнинг амалий маҳорати ва хулқини баҳолаш хусусида фикр юритамиз.


Баҳолаш шакллари. Таълим олувчиларнинг амалий маҳорати олдиндан белгиланган аниқ мезонлар асосида баҳолаш шакли ёрдамида баҳоланади. Меъёрга асосланган баҳолаш шакли амалий маҳоратни баҳолаш учун тўғри келмайди, сабаби ҳар бир таълим олувчи мустақил равишда аниқ бир амалий топшириқни ишлаб чиқариш стандартларига, аниқ мезонларга мувофиқ ҳолда бажара олиши талаб қилинади. Бунда қиёсий баҳо қўйиш мумкин эмас.
Бундан ташқари амалий маҳоратни баҳолаш объектив ва субъектив баҳолашларга бўлинади. Объектив баҳолашда иккита мезон қўлланилади: «Ҳа» ёки «Йўқ» («Ўтди» ёки «Ўтмади»), Масалан, «Сувоқ қатламларининг ўртача қалинлиги стандартга мос келадими ёки мос келмайдими?», «Электросхема ишлаяптими ёки ишламаяптими?». Беш баллик тизимда натижа ижобий бўлса «5», салбий бўлса «2» баҳо қўйилади. Субъектив баҳолашда синов натижаси (бирон бир маҳсулот тайёрлаш ёки фаолиятни амалга ошириш) қай даражада бажарилганлигига қараб, «5», «4», «3», «2» баҳолар қўйилади.
Амалий маҳоратни баҳолаш 2 турга бўлинади:

  • Шакллантирувчи (жорий ва оралиқ).

  • Якуний.

Шакллантирувчи баҳолашнинг ўзи ҳам иккига бўлинади: жо-рий ва оралиқ баҳолаш.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling