Жорий баҳолаш ишлаб чиқариш таьлими жараёнида амалга оши-рилиб, унда таълим олувчиларда муайян мутахассислик бўйича бош-ланғич кўникмалар қай даражада шаклланаётганлиги назорат қилина-ди ҳамда қайтар алоқалар таъминланади. Бунда таълим олувчилар од-дий меҳнат операцияларини бажариш орқали баҳоланадилар.
Оралиқ баҳолашда таълим олувчиларга бир нечта меҳнат опера-цияларини ўз ичига олган комплекс ишни бажариш топширилади ва ишлаб чиқариш таълими устаси натижага қараб, аниқ мезонлар асо-сида уларни баҳолайди.
Якуний баҳолаш курс якунида, таълим олувчилар реал ишлаб чиқариш шароитида ишлаб чиқариш амалиётидан ўтганларидан сўнг амалга оширилади. Бунинг учун махсус имтиҳон комиссияси тузилиб, унга ишлаб чиқаришдан муайян касб йўналиши бўйича мутахассис-лар жалб этиладилар. Якуний баҳолаш натижалари дипломда қайд этилади.
Таълим олувчиларнинг хулқ-атворларини баҳолаш ҳам шакл-лантирувчи ҳамда якуний баҳолашларни ўз ичига олиб, бунинг учун алоҳида баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.
Баҳолаш усуллари:
Амалий топшириқ.
Моделлаштириш.
Вазифа.
Лойиҳа.
Хулқ-атворни баҳолаш усуллари:
Амалий топшириқ.
Моделлаштириш.
Интервью.
Ҳисобот тайёрлаш.
“МАЛАКА ВА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ БАҲОЛАШ” ФАНИНИНГ ТАЛАБАЛАР ТОМОНИДАН ПЕДАГОГИК
Do'stlaringiz bilan baham: |