Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Контекст. “Эталон” сўзининг “намуна” маъносини англатиши кўпчиликка маълум.
Ўқитишнинг “эталон-мақсадлари” дейилганда, муайян фанни ўқитишнинг бош мақсади-дан чиқиб, унинг барча бўлимларини, бўлимларнинг мавзуларини, мавзунинг қисмларини ўрганиш бўйича белгиланган мақсадлар тушунилади. Агарда бундай мақсадлар маълум фан бўйича муайян давлатнинг битта тоифадаги барча ўқув муассасалари учун ишлаб чиқилган бўлса, бундай мақсадлар эталон-мақсадлар деб юритилади. Ўқитишнинг эталон-мақсадлари, одатда, давлат таълим вазирлиги ҳузуридаги илмий-педагогик марказлар томонидан ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларида ўқитишнинг эталон-мақ-садлари йириклаштирилган кўринишларда йўналишлар бўйича давлат таълим стандартлари-да ва шу стандартлар асосида ишлаб чиқилган ҳар бир фан бўйича намунавий ўқув дастурла-рининг тегишли қисмларида акс этдирилади. Фан бўйича намунавий дастур асосида аниқ жой ва шароитларда ўқитиш учун унинг ишчи ўқув дастури тузилади. Ишчи ўқув дастури таълим йўналиши бўйича таълим вазирли-ги ишлаб чиққан намунавий ўқув режа асосида ўқув муассасаси ишлаб чиққан ишчи ўқув режада фанни ўқитиш учун ажратилган фанлараро жой ва соатга қараб тузилади. Фан бўйи-ча ишчи режа асосида ўтказиладиган машғулот турлари (маъруза, амалий дарс, семинар, та-жриба, курс иши ва ш.к.) бўйича тақвимий дастурлар ишлаб чиқилади. Фан бўйича ўқиш-ўқитиш жараёни ўқитувчи томонидан тайёрланган айнан шу тақвимий дастурлар асосида ташкил этилади. Тақвимий дастур асосида машғулот турининг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир машғулотни ўтказиш учун ўқитувчи томонидан дарс сценарийси яратилади. Сценарий 80 минутлик дарс соати учун, одатда, 6 – 7 саҳнадан иборат ҳолда тайёрланади. Ҳар бир саҳнанинг ижроси якуни, албатта, аниқ бир ўқув мақсадига эришишни ўз олдига ва-зифа қилиб қўяди. Хусусан, Наманган муҳандислик-педагогика институтида “Педагогик тех-нологиялар” фани бўйича ҳар бир машғулот учун ўқув мақсадларини белгилаш қуйидагидек тартибда амалга оширилади: 1) ўқитувчи томонидан бир саҳифалик ҳажмда машғулот мавзуси бўйича энг қимматли деб ҳисобланувчи маълумотлардан иборат матн (контекст) тайёрланади; 2) контекст кўп нусхада кўпайтирилиб, машғулот бошида бу нусхалар барча талабалар ўртасида ҳар икки кишига биттадан миқдорда тарқатиб чиқилади; 3) талбалар матнни олти марта ўқиб чиқишади; навбатдаги ҳар бир ўқиш олдида (биз-нинг мисолда Б. Блум таксономияси босқичларига мувофиқ равишда тузилган) ўқув мақсади эълон қилинади ва ўқиш сўнгида 3 – 4 минутлик мунозара ўтказилиб, мақсадга эришилган-лик даражаси аниқланади. Агарда ана шундай мақсадлар кенг кўламда оммалаштирилса ва мутахассислар кўпчи-лиги томонидан тан олинса, улар эталон-мақсадлар мақомига эга бўлади. Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling