Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet30/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Халқимиз орасида: “Ҳар бир инсон ҳаётда ўзига муносиб ўринга эга бўлиш керак,” – деган ҳикматли сўз бор. Психология фанининг уқдириши бўйича орзудаги ижти-моий ўринга “ўз-ўзини фаоллаштириш” орқали эришилади. “Ўз-ўзини фаоллаштриш” таъли-моти асосчиси Абрахам Маслоу (1908 – 1970) нинг таъкидлашича ҳар бир исон туғма ра-вишда ўз-ўзини фаоллаштиришга интилиш эҳтиёжига эга. Лекин ўз-ўзини фаоллаштириш эҳтиёжи шахсий эҳтиёжларнинг энг юқори поғонаси ҳисобланади. Шахсий эҳтиёжлар поғо-налари қуйидагидек тартибга эга:

  1. физиологик эҳтиёжлар: ейиш, ичиш, нафас олиш, ухлаш, ҳордиқ, жинсий муносабат;

  2. хавфсизликка эҳтиёж: барқарорлик, тартиб-интизом, муҳофазаланганлик ҳислари; қўрқув ва таҳликадан озод юришлик ҳисси;

  3. меҳр-муҳаббатга ва ошна-оғайничиликка, аниқ гуруҳга мансуб бўлишликка эҳтиёж;

  4. атрофдагиларнинг ҳурматига сазовор бўлишга ва ўз-ўзини ҳурмат қилишга эҳтиёж;

  5. ўз-ўзини фаоллаштиришга эҳтиёж.

Ўз-ўзини фаоллаштиришга эҳтиёжнинг одамларда қанчалик даражада қондирилганли-гини аниқлашда “рейтинг” тушунчасидан фойдаланилади. “Рейтинг” сўзи инглизча бўлиб, таржимада, индивидуал коэффициент, баҳо, шкала маъноларини англатади. “Эҳтиёж” тушун-часи педагогик жараёнда “мақсад”, аниқроғи, “ўқув мақсади” тушунчаси билан алмаштири-лади.
Бир қатор мамлакатларда аҳолини ишга қабул қилишда ва лавозим поғоналари бўйича жойлаштиришда талабгорнинг ўз-ўзини фаоллаштиришга эҳтиёжини қондириш йўлида тўп-лаган рейтинг баллари асос қилиб олинади. Ўз-ўзини фаоллаштиришга эҳтиёжини қонди-риш йўлида эришган рейтинги фуқаронинг ижтимоий рейтинги таркибида энг асосий қисм ҳисобланади. 1993 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида ўқувчи ва талабалар билимини баҳолашда рейтинг тизими жорий қилинган ва мамлакатимизда бу ти-зим йил сайин такомиллаштириб келинмоқда.
Педагогик технологияларнинг муҳим қисми – тезкор қайтувчан алоқа тизими ўқувчи ва талабалар билимини рейтинг тизими қоидалари асосида баҳолаш ишининг ажралмас бў-лагидир. Тезкор қайтувчан алоқа ўқитувчини ўқув материалининг ўқувчилар томонидан ай-нан қандай даражаларда ўзлаштириб келинаётгани, унинг педагогик жараённи бундан бу ёғига айнан қандай тарзда ташкил қилиши лозимлиги ҳақида аниқ маълумотга эга этиб туради.
Ўқув мақсадларига эришилганлик даражаларини аниқлашда, амалда, ҳар хил дидактик воситалардан фойдаланилади. Бундай дидактик воситалар оғзаки савол-жавоб, диктант, ва-зифа шарти асосида ёзма иш, амалий иш ва шу кабилар шаклида бўлиши мумкин.
Педагогик технологияларда қайтувчан алоқани жорий этишда кўзланган мақсадлар-нинг ҳаммасига эришилганлик даражасини ягона маънолилик талаби асосида аниқлаш ва бу жараённи тезкор равишда амлага ошириш энг долзарб масалалардан ҳисобланади.
Бундай талабларни қондириб бориш йўлида педагогик технологияларда ҳозирги кунда ҳар хил шаклдаги тестлардан фойдаланиш тажрибаси кенг тарқалган.

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири:
ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling