Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet27/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Педагогик технологияларда таҳсил олувчи томонидан унга берилган вазифа-ларнинг бажарилишидан кутилган натижаларни аниқ баҳолаш критерияларини ишлаб чи-қишда ўқув масадларини ифодаловчи феъллар ҳар хил таксономиялар асосида даражалаб чиқилади.
Амалда Де Блоккнинг 72 омилли таксономияси (даражаланганлик: каттароқ – кичик-роқ, илгарироқ – кечроқ ва ш.к., тест топшириғи шакли, тест топшириғидаги жавоблар сони, тест топшириғидаги тўғри жавоблар сони, муқобил топшириқлар, фасет-топшириқлар), Гер-лах ва Салливаннинг ўқув мақсадлари таксономияси (айнийлаштириш, номлаш, тавсифлаш, конструкциялаш, тартиблаштириш, намойиш этиш), Гейджн ва Меррилл таксономияси, Дж. Гилфорд аниқлаган зукколик тузилиши моделининг 120 та омили, Д. Кратволнинг аффектив фаолиятни баҳолаш таксономияси, Б. Радионов ва А. Татур бўйича маълумотлилик савия-лари (энг кичик базавий, дастурий, дастурусти) каби таксономиялардан кенг фойдаланилади. Улар орасида энг оммалашгани Б. Блум таксономиясидир.
Б. Блум таксономияси даражалари: 1. Билиш. 2. Тушуниш. 3. Қўллаш. 4. Таҳлил. 5. Синтез. 6. Баҳолаш.
Ҳозирги кунда Республикамиз ўқув муассасаларида амал қилиб турган ўзлаштирилган-ликни баҳолашнинг 100 % лик тизимига кўра бу ердаги «Билиш» даражаси ўқув материали-нинг 55 – 62 %; «Тушуниш» даражаси 63 – 70 %; «Қўллаш» даражаси 71 – 77 %; «Таҳлил» даражаси 78 – 85 %; «Синтез» даражаси 86 – 93 %; «Баҳолаш» даражаси 94 – 100 % миқдо-рида ўзлаштирилганлигига мос тушади.
Таҳсил олувчининг ўзлаштириши даражаси ушбу даражалардан айнан қайси бирига мослигини аниқлашда юқорида кўриб ўтилган таҳсил олувчи фаолияти натижаларини ифо-даловчи феъллар рўйхатидан фойдаланилади.
«Билиш» даражасида ўзлаштирилганликни англатувчи натижалар: ёддан айтиб беради, қайд этади, маълумот беради, номлайди, ёзади, тавсифлайди, фарқлайди, танийди...
«Тушуниш» даражасида ўзлаштирилганликни англатувчи натижалар: далил келтиради, алмаштиради, муайянлаштиради, белгилайди, тушунтиради, ўзгартиради, тасвирлайди...
«Қўллаш» даражасида ўзлаштирилганликни англатувчи натижалар: қўллайди, ҳисоб-лайди, намойиш этади, фойдаланади, таърифлайди, мўлжаллайди, амалга оширади, ечади...
«Таҳлил» даражасида ўзлаштирилганликни англатувчи натижалар: келтириб чиқаради, ажратади, табақалаштиради, таснифлайди, фараз қилади, башорат қилади, бўлаклайди, тақсимлайди, текширади, гуруҳлаштиради...
«Синтез» даражасида ўзлаштирилганликни англатувчи натижалар: ихтиро қилади, бир-лаштиради, умумлаштиради, режалаштиради, ишлаб чиқади, тизимлаштиради, комбина-циялайди, яратади, тузади, лойиҳалайди....
«Баҳолаш» даражасида ўзлаштирилганликни англатувчи натижалар: ташхислайди, исботлайди, ўлчайди, асослайди, маъқуллайди, баҳолайди, текширади, назорат қилади...

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири:


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling