Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Контекст. Ўқув мақсадлари педагогик жараённи ташкил этувчи қисмларнинг энг му-ҳими, етакчиси ҳисобланади. Педагогик жараён, ўзининг қанчалик мураккаблиги ва даво-мийлигидан қатъий назар, у энг аввало педагогик мақсани аниқлашдан бошланади. Педа-гогик жараённинг бошқа ташкил этувчи қисмлари (тамойил, мазмун, услуб, восита, шакл) белгиланган мақсадга эришишда хизмат кўрсатадилар. Улар мақсадга мувофиқ ҳолда танла-надилар ва ўзаро уйғунлаштириладилар.
Педагогик мақсад, бу – педагог ва талабанинг ҳамкорликдаги фаолияти натижасини олдиндан белгалаб қўйишликдир. Педагогик технолгияларнинг пайдо бўлиши кўп жиҳатдан уларнинг айнан “педагогик мақсад” тушунчасига катта аниқлик киритганлиги, яъни мақсад натижасининг аниқ миқдор-ларда аниқ ўлчанувчан бўлишлигини таъминлаганлиги билан боғлиқ. Ўқиш-ўқитишга хос педагогик мақсадларни анъанавий тарзда белгилаш усуллари: – ўқув мақсадларини ўрганиладиган материалнинг мазмунига қараб белгилаш; – ўқув мақсадларини ўқитувчи бажарадиган фаолиятга қараб белгилаш; – ўқув мақсадларини талаба онгида кечиб ўтадиган ақлий ва ҳиссий жараёнларга қараб белгилаш; – ўқув мақсадларини талабаларнинг ҳаракат аъзоларида ифода топадиган фаолиятга қа-раб белгилаш. Педагогик технологияларнинг уқдиришича ўқиш-ўқитиш мақсадларини бундай усул-ларда ифода этиш машғулотни режалаш ва ўтказиш тартибини белгилашгагина йўналтирил-ган бўлиб, уларнинг ҳаммасида ҳам энг муҳим кўрсаткич – ўқитишдан кутиладиган нати-жа эътибордан четда қолган. Педагогик технологияларнинг асосчилари таклиф этган усул ўқув мақсадларини юксак даражада аниқлаштира олиш имкониятига эгалиги билан ажралиб туради. Улар олға сурган ғояга кўра: ўқув мақсадларини талабанинг ташқарида туриб кузатиш мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатида ифодаланадиган ва ишончли равишда аниқ ўлчаш мумкин бўлган ўқитиш нати-жалари орқали шакллантириш лозим. Талабанинг бундай ҳатти-ҳаракатини ўқитувчи ёки эксперт аниқ кузата олиш ва аниқ баҳолай олиш имкониятига эга бўлади. Бу ғоянинг амалдаги ижроси қуйидагидек натижаларда ўз ифодасини топди: – ўқитувчи томонидан ўқув мақсадларини аниқ ва тушунарли ифода этиш учун махсус тил ишлаб чиқилди (мас., ўқув материали устидаги иш сўнгида ўқувчи: мавзу ва унинг маз-мунини билади, мавзуга оид асосий ғоялар ва далилларни санаб беради, мавзудаги тушунча-лар асосида таснифлаш, тизимлаш, лойиҳалаш каби амалларни бажара олади); – ХХ асрнинг учинчи чорагига тегишли ҳар хил йилларда ҳар хил давлатларга мансуб ўнлаб педагог олимлар томонидан ўқув мақсадларининг ҳар хил тоифа ва даражалари қатор-ларини аниқ акс этдириб турувчи ва “таксономиялар” деб аталувчи ўқув мақсадларининг ҳар хил тизимлари яратилди. Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling