Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet33/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Ўтган асрнинг 70-йиллари охирида Питтербургдаги Карнеги-Мелон уни-верситетининг бир гуруҳ социал-психологлари АҚШда тест ўтказишнинг замонавий аҳво-лини ўрганишга бағишланган махсус тадқиқот ўтказганлар. Бу тадқиқот натижасида қуйи-дагилар аниқланган:
– тест синови Америка ҳаётида чуқур илдиз отган;
– Америка мактабларида стандартлаштирилган ҳар хил тест синовларидан ўтмасдан, бошқача йўл билан ҳеч ким билим олишни давом эттира олмайди;
– ишга жойлашиш, кейинчалик эса юқори лавозимга кўтарилиш ёки малака ошириш тест билан чамбарчас боғланиб кетган.
Тадқиқотда америкаликларни тестларга бу қадар мойилликларининг учта сабаби келти-рилади: 1) хизмат манфаатлари нуқтаи назаридан инсон омилидан имкон қадар самарали фойдаланиш; 2) ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар истеъдодларни тақдирлашга инти-лиш; 3) америкаликларнинг миллий таълим стандартларини жорий этиш учун интилишлари.
Инсоният эришган ютуқларни холисона баҳолашда тестлаштиришдан оммавий тарзда фойдаланиш, ривожланган мамлакатларда тест саноати ва тест бозорини вужудга келтирди. АҚШ да тўрт юздан ортиқ марказ ўзаро рақобат остида турли-туман тестлар ишлаб чиқиш билан машғул. Бу мамлакатда тестларни тузиш ва уларни қўллаш бўйича яхши мутахас-сислар юксак қадрга эгалар. 1992 йилда улар АҚШдаги энг нуфузли 20 та фаолият йўналиш-лари рўйхатида 8-ўринни эгаллаганлар. АҚШда тестнинг юқори сифатини таъминловчи мах-сус педагогик тестлаш хизмати ташкил этилган. Бу ташкилот тест ўтказиш амалиётини умум-лаштириш ва оммалаштириш, стандартлаштирилган тестлар яратиш, тест ўтказишнинг ягона қоидалари ва тест ишлаб чиқиш усулларини белгилаш масалалари билан шуғулланади. Педа-гогик тестлаш хизмати Принстон университетида жойлашган. Ушбу марказда 2300 нафар киши, шу жумладан, 250 нафар фалсафа, педагогика, психология, социология, ста-тистик ва психологик услублар, касб танлаш ва ҳар хил фанлар бўйича фан докторлари, 200 нафар ма-гистр, фанлар бўйича ўқитувчилар хизмат қилади. Тестлар компьютерда тайёрланади ва си-налади. Мамлакатда педагогик тестлаш хизматига бўйсунадиган 5000 тест пунктлари мавжуд.
Педагогик тестларни кенг кўламда қўллаш бўйича АҚШ тажрибаси Канада, Япония, Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатларга ёйилган.
Педагогик тестларнинг замонавий назарияси педагогика, психология, мантиқ, ўлчовлар назарияси, математик статистика, математика, ахборот назарияси, кибернетика ва бир қатор фанларнинг туташ чегараларида ривожланмоқда. Тестлар педагогик ўлчовларнинг илмий асос-ланган энг ишончли қуроли бўлиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Тест маркази 1993 йилда ташкил этилган. Ушбу марказ Рес-публикадаги 60 дан зиёд олий ўқув юртларининг 2000 дан зиёд кафедралари, академик ли-цейлари, касб-ҳунар коллежлари ва ўрта умумий таълим мактабларининг педагог-олимлари ва тажрибали ўқитувчилари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритади.

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири:


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling