Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet34/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Ўқув фани бўйича тест топшириқларини яратиш унинг режасини ишлаб чи-қишдан бошланади.
Дастлаб фан бўйича тест топшириқларининг умумий сони аниқлаб олинади. Бунда ўқув фанини ўрганишга ажратилган умумий соатлар сони ва тест тузишга оид талабларга асосланилади. Одатда тестлар сони ўқув фанини ўқитиш учун ажратилган соатлар миқдо-ридан сал кўпроқ миқдорда олинади. Масалан, ҳажми 144 соатлик ўқув фанига битта вари-ант учун 150 – 160 та топшириқ ишлаб чиқиш тавсия этилади.
Агарда ўқув фанининг соати кам (мас., 36 соат) бўлса, тест топшириқлари сонини бел-гилашда, унинг ишончлилигини аниқлаб берадиган формулаларга асосланиб иш тутилади. Шунга асосан, 36 соат мобайнида ўрганиладиган фан учун 50 та топшириқ тузилса, ишонч-лилик тўла таъминланган бўлади, яъни билимларни ўлчаш аниқлиги (ишончлилик) тахминан 0,7 ни ташкил этади. Ишончлиликни 0,9 га етказиш учун бундай шароитда топшириқлар со-нини 130 га қадар олиб чиқиш лозим бўлади.
Ишончлилиги 0,7 дан кам бўлган топшириқлар якуний баҳолаш учун яроқсиз ҳисобла-нади. Шунинг учун якуний баҳолаш учун тузилган тест топшириқларининг сони 50 тадан кам бўлмаслиги керак.
Тест режаси ишлаб чиқилгач, талабаларнинг тегишли ўқув фанини ўрганиш натижа-сида улар оладиган билимлар ва кўникмаларни эгаллашга оид талаблар бўйича у қайта кў-риб чиқилади. Бу талаблар ўқув фани бўйича ишчи дастурнинг «фаннинг мақсад ва вазифа-лари» бўлимида қайд этиб қўйилган бўлади. Тест топшириқларига тақдим этиладиган ечим-лар талабдаги билим ва кўникмаларнинг ўзлаштирилганлиги даражасини тўла-тўкис аниқлаб бериши керак. Бунинг учун тест топшириқларида акс этдирилиши зарур бўлган муайян маса-лалар рўйхати – тест спецификацияси ишлаб чиқилади. Масалан:
А – таърифлай олади;
Б – қонунни, формулани ёки тамойилни билади;
В – масалалар ечишда қонун ёки формулаларни қўллай олади;
Г – ўхшашлик ва тафовутларни топа олади;
Д – схема ва графикларни ўқий олади;
Е – аппаратлар (техник мосламалар) нинг тузилиши ва ишлаш қоидаларини билади;
Ж – компьютерда математик моделлар ва энг мақбул ҳисоб-китоб услубларидан фойда-лана олади;
З – меъёрдаги ҳолатдан четга чиққан ҳолга баҳо бера олади (беморга ташхис қўяди, ма-шинанинг бузилган қисмини аниқлай олади, мавжуд маълумотлар асосида тизимни бошқара олади ҳ.к) ва бошқалар.
Ҳар бир билим ва кўникмани текшириш учун тест топшириқларининг муайян фоизи ажратилиши зарур. Тест режасини ишлаб чиқишда бу ғоят муҳим ишдир. Тест валидлиги, яъни унинг ўқув дастурига мувофиқлиги кўп жиҳатдан ана шунга боғлиқ бўлади.

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири:


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling