Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Контекст. 1995 йили бир гуруҳ олимлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 10 та олий ўқув юртида тузилган дастлабки 369 та тест топшириқлари экспертизадан ўтказил-ган. Экспертиза натижалари уларнинг кўпида қуйидагидек камчиликларга йўл қўйилган-лигини кўрсатган.
1. Ёпиқ тест топшириқларига таклиф қилинаётган жавоблар миқдорининг камлиги (2 – 3 та эмас, балки 4 – 5 та жавоб бўлиши тавсия этилади; жавоблар сони кам бўлса, тўғри жа-вобни тасодифий танлаш эҳтимоли кўп бўлади). 2. Тестда оддий далиллар, воқеаларнинг саналари, атамалар, исм-шарифлар, яъни фақат эслаб қолишни талаб этадиган топшириқларнинг кўплиги (Бундай топшириқларни тузиш осон, лекин бунда тест фақат хотира билан боғлиқ билимларнигина назорат қилади. Танқи-дий баҳо бериш, турли хил далилларни умумлаштириш ёки ўрганилган тамойилларни янги шароитларда қўллашга оид тест топшириқларини тузиш қийин, лекин ана шундай топшириқ-ларгина талаба билимини тўлақон баҳолайди). 3. Тестда ўқув фаниннг асосий қоидаларини умумлаштирувчи мажмуали характердаги топшириқларнинг йўқлиги (Бу – алоҳида вазиятга муносабат билдириш масалалари: тесдаги маълумотлар асосида лойиҳалаш, бошқариш, ташхислаш ва ш.к. масалалар). 4. Таклиф қилинган жавобларнинг ҳажман катталиги (Тест топшириқларидаги жавоб-лар ҳажмининг ҳаддан зиёд катта бўлишига йўл қўйиб бўлмайди, уларни англаб олиш қийин бўлади ва талаба бешинчи жавобни ўқиб бўлгунча, биринчи жавоб мазмунини унутиб қўяди. Мураккаб топшириқни бир нечта оддий топшириқларга бўлиб тест тузиш мақсадга муво-фиқдир). 5. Тест топшириғи шартларини (саволларини) қайд этишда кўп сўзлилик (Тест топши-риқларида фикрни оддий ва лўнда қилиб баён қилиш синалувчининг фикрлаш ва тафаккур жараёнини енгиллаштиради. Бунда у талаб қилинган фикрни ва ўзаро мантиқий боғланиш-ларни тезроқ топиш имкониятига эга бўлади). 6. Шундай тестлар ҳам мавжудки, уларга тўғри жавоб топиш учун кузатувчанликнинг ўзи кифоя (Масалан: битта топшириқ тестнинг бошқа қисмида жойлашган топшириқнинг жавоби бўлиб қолган. Хусусан, бир топшириқда: «Ернинг тортиш кучи қонунини таъриф-лаган олим?» Бошқа топшириқда: «Ньютоннинг Ернинг тортиш кучи формуласини топинг»). 7. Таърифлашдан икки хил маъно чиқиши ёки унинг аниқмаслиги (Бу, ўз фикрини са-вол ёки тест топшириғини тасдиқловчи жавоб тариқасида аниқ ифодалаб берадиган битта гап тузиш малакасининг етарли эмаслигидан келиб чиқади. Ёзилган матнни бошқа кишига ўқитиб кўриш тест равонлигини аниқлашнинг энг яхши йўлидир). Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling