Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet43/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Ушбу контекстда япониялик олимларнинг ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқув фаолиятни ташкил этиш бўйича таклиф қилган усулларини кўриб ўтамиз. Уларда анг-латувчи (имитацион) моделлаштиришнинг у ёки бу шаклидан фойдаланилади. Мазкур усул-лар ўқув мақсадларини аниқлаштириш ва ўқитиш босқичларини режалашни талаба тафак-кури, фантазияси ва ижодий ёндошуви билан уйғун-лаштириб олиб боришга имкон беради.
1. Тафаккурни моделлаш. Ўқитувчи барча талабалар учун режа асосида муайян бўлим бўйича ўқув материалининг бошланиши, ўртаси ва охирига боғлиқ бўлган умумий кўрсатма-ларни тайёрлайди. Сўнг у ҳар бир талабанинг фикрлаш йўналишларини тасаввур этиб, таас-суротини алоҳида карточкаларга ёзиб қўяди. Бу карточкалар талабалар фикрлаш йўналиши турлари бўйича туркумланиб, тартиб бўйича жойлаштирилади ва улар орасидаги боғлиқлик аниқланади. Бу усул ўқитувчига талабалар идроки ва тафаккурига асосланиш, ўқув материа-лини уларнинг билиш қобилияти йўналишларига мос ҳолда тушунтириб ўқитишни индиви-дуллаштириш имкониятини беради.
2. Ролларга бўлиб ижро этиладиган ўйинлар. Ўқитувчиларнинг ўз ихтиёрлари билан қизиқиб иштирок этиши бу усулнинг энг муҳим хусусияти ҳисобланади. Иштирокчилар сони 4 – 6 кишидан иборат бўлади. Ўқитувчилар талабалар киёфасига кириб, уларнинг идроки, ре-акцияси ва улар дарс давомида дучор бўладиган қийинчиликларни англатувчи ҳаракатларни бажарадилар. Ўйин натижалари асосида ўқитувчилар фаолияти ҳам моделланади.
3. Имитацион – ролларга бўлиб моделлаш. Бу усулда 4 – 6 кишидан иборат ўқитувчи-лар гуруҳи талабалар қиёфасига кирадилар ҳамда ўқитувчи улар билан аниқ ўқув мақсадлари ва мезоний йўналган тестлар воситасида машғулот ўтказади. Талабаларнинг фикрлашдаги ҳаракат моделлари яратилади ва улар алоҳида карточкаларда қайд этиб қўйилади. Ўқувчи об-разини бажарувчи ўйин иштирокчиларининг ўз ҳатти-ҳаракати, фикрлашининг бориши бў-йича берган маълумотларни саралаб карточкаларга ёзиб боради. Шу асосда «ўқитувчи» ва «талабалар» фаолиятининг умумий манзараси ва ҳар бир иштирокчи фикрлашининг бориш схемаси чизма вароғида акс этдирилиб, дарснинг ўзига хос схема-диаграммаси яратилади. Бу усул альтернатив (турли вариантли) режаларни синаб кўришда, уларга тегишли тузатишлар киритишда қўлланилади ва ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишга эришилади.
4. Туташтирилувчи чизиқлар усули. Бу усулда ўқувчиларга биттадан вароқ тарқати-лади. Бу варақлар уч қисмга бўлинган ҳолда: 1) чап устунга ўқув жараёни қисмлари, 2) ўр-тага ҳар бир ўқув қисмининг белгилари (масалан: «Топшириқ» – оғзаки, ёзма, ижодий, қай-тариш, «Талабаларни гуруҳлаш» – фронтал иш, учта бригадага бўлиш), 3) ўнг устунга сама-радорлик кўрсаткичлари руйхати ёзилади. Ҳар бир талаба ўз мулоҳазаси бўйича бу уч устун-чада ёзилганларни чизиқлар чизиб туташтиради ва варақни дарҳол ўқитувчига топширади. Ўқитувчи вароқларни таҳлил қилиб, қўллаётган усул ва услубларнинг тўғри ёки нотўғри-лигини, фаолияти самарадорлигини ҳар бир талабада акс этиши тўғрисида тезкор маълумот-га эга бўлади.

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири: ф.-м.ф.н. А. Атахўжаев


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling