Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet45/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Тўла ўзлаштириш технологияси кўпгина мамлакатлар (Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия, Бразилия, Индонезия, Жанубий Корея, Тайван, Малазия) да ўқи-тишнинг репродуктив даражаси учун узил-кесил ишлаб чиқилган. Бугунги кунда пешқадам педагоглар тўла ўзлаштириш технологиясини продуктив (маҳсулдор) ўқитиш даражаси учун ишлаб чиқиш устида катта иш олиб бормоқдалар.
Тўла ўзлаштириш технологиясини продуктив (маҳсулдор) ўқитиш даражаси учун иш-лаб чиқишда ўқитишнинг интерактив усуллари муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Ўқитишнинг интерактив усуллари дейилганда, ўқув материалининг талабалар томонидан мустақил равиш-да ўзлаштириб борилиши жараёнида уларнинг критик фикрлаш қобилиятларини фаоллаш-тириш усуллари тушунилади. Ўқитишнинг интерфаол усулларини қуйидагидек иккита гу-руҳга ажратиб ўрганиш мумкин:
1) ўқув материалининг талаба томонидан компьютер ёрдамида мустақил равишда ўз-лаштирилиши. Бунда талаба ўргатувчи дастур асосида компьютерда товуш, анимация, гра-фика ва бошқа имкониятлар (интерфаол муҳит) дан кенг кўламда фойдалангани ҳолда фао-лият юритади ва ўқув материалини мустақил равишда ўзлаштиради. Бу ерда керакли ахбо-ротни интернет тармоғидан олиб ўзлаштириш имконияти ҳам эга мавжуд;
2) ўқитувчи ва талаба ўртасидаги жонли мулоқотни фаоллаштириш. Бунда ўқитувчи-нинг ўқув машғулоти пайтидаги якка ҳокимлик мавқеини чеклаб, уни талабаларнинг муста-қил фаолият юритишлари учун шароит яратиб берувчи, мақсадга йўлловчи шахс (фасили-татор) бўлишига эришиш, ўқитувчи монологини мумкин қадар камайтириб, талабаларнинг критик фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи стратегиялардан кенг фойдаланиш назарда тутилади. Бу ерда “стратегия” дейилганда, “маълум мақсадларга эришишга оид санъат ва қо-нунлар тизими” тушунилади. “ЎЁКФР” халқаро дастури ижрочилари томонидан ўқувчи ва талабаларда критик фикрлашни ривожлантиришга мўлжалланган 60 дан зиёд интерфаол стратегиялар баён қилинган. Биз қуйида уларнинг айримларини санаб ўтамиз:
Ақлий ҳужум (Браин Сторминг). Ушбу усул кўпчилик томонидан олға сурилган бир қан-ча ғоялар асосида энг мақбул ягона янги ғояни яратишда қўлланилади.
Микрогуруҳлар билан ишлаш. Бу усулда гуруҳ 4 – 6 талабадан иборат тенгкучли гуруҳ-ча (микрогуруҳ) ларга бўлиб юборилади. Бошқарув микрогуруҳлар сардори орқали олиб бо-рилади. Бу ерда гуруҳларнинг дарсхонада алоҳида-алоҳида ҳолда ўтиргизилиши муҳимдир.
ИНСЕРТ. (“Самарали ўқиш ва фикрлашнинг умумий интерактив тизими” маъносини англатувчи инглизча жумла сўзларининг бош ҳарфлари).
Синквейн. Асли 5 сатрли шеър шакли. Бу усулда ахборотни йиғиш иши бажарилади.
Кластер. “Шингил” маъносини англатади. Бу усулда ахборотни ёйиш иши бажарилади.
График талқин: Т-схема, концептуал жадвал, Венн диаграммаси.
Зиг-заг. Ўқув материали бўлакларга бўлинган ҳолда микрогуруҳ аъзолари ўртасида тақ-симланади. Сўнг шу бўлакларнинг оғзаки мазмунидан умумий оғзаки мазмун келтириб чиқи-лади.

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


К афедра мудири:



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling