Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Контекст. Педагогик технологияларда аввалроқ ўзлаштирилган ва эндиликда ўзлаш-тирилаётган билимларнинг ўзаро боғлиқ бўлишига катта эътибор ажратилади. Ўзлаштирила-ётган билимнинг пухталиги ана шу боғланишнинг мустаҳкамлиги ва кўламига боғлиқдир. Бу боғланишларнинг юксак савияларда ҳукм суришига қуйидаги қоидалар асосида эришилади:
1. «Эквивалентли амалиёт» қоидаси. Ўқитиш жараёнида шакллантирилган талаба ҳара-катлари билан якуний тест топшириғида у бажарадиган ҳаракатларнинг бир хил бўлиши. 2. «Аналогик амалиёт» қоидаси. Тест (имтиҳон) да қандай ҳаракатларни кўрсатишлари талаб қилинса, талабаларнинг ўқув жараёнида ҳам худди шундай ҳаракатларга машқ қилди-рилиши. 3. «Натижани билиш» қоидаси. Ўтказилган ўар бир назорат натижасинин талабага зуд-лик билан маълум қилиниши. 4. «Ижобий мустаҳкамловчи реакциялар» қоидаси. Талаба эришган ҳар бир ютуққа ўқи-тувчининг ўз вақтида реакция қилиб, уни рағбатлантириб бориши. Педагогик технологияларда қоидалар билан бирга бир қанча принциплар ҳам ҳукм су-ради. Қуйида ўшандай принциплардан иккитасини кўриб ўтамиз: 1. Талабалар билиш фаолиятини бошқарувчи қурилмалар тизимининг қатъий кетма-кет-лигини яратиш. Педагогик технологиянинг кўп поғонали таркибий тузилиши ягона тизимни ташкил қилиб турувчи бошқариш қурилмалари каскади мавжуд бўлишлигини тақозо этади. Ушбу каскад бошида педагог туради. У фанни ўзлаштиришга оид дастлабки йўлланмаларни яратади ва зарур ҳолларда талабаларга якка тартибда ёрдам кўрсатиб, ўқув жараёнининг кечувига тегишли ўзгартиришлар киритиб боради. Бу ердаги ҳар икки ҳолда ҳам, қанчадир миқдорда автоматик қурилмалар иштирок этади. Улар фанни ўрганиш бўйича яратилган йў-риқномаларда ахборотни тўлароқ қамраб олиш ва ҳар бир зарур ҳолда кўмакчилик вазифа-сини бажаради. Ўқув жараёнига тегишли умумий жиҳатларнинг педагог томонидан, талаба-лар фаолиятига тегишли алоҳида қисмларнинг эса техник қурилмалар томонидан бошқарили-ши ахборотни қайта ишлашга сарфланадиган вақтни камайтиради. Натижада ўқув жараёнини бошқариш мақбуллашади ва унинг самарадорлиги ошади. 2. Талабалар билиш фаолиятининг ҳар бир қисми бўйича ўқув жараёнини бошқаришни цикллар бўйича ташкил қилиш. Бошқарув тизимининг меъёрдагидек фаолият кўрсатиши учун, бошқарув машинаси ва объект (талаба) ўртасида тўғри ва қайтувчан алоқа мавжуд бў-лиши лозим. Қайтувчан алоқа талаба учун ўқув материалининг ўзлаштирилиши сифатини аниқлашда, ўқитувчи учун эса йўл қўйилган хатоликларни таҳлил қилиб, педагогик жараёнга тегишли тузатишлар киритиб боришда муҳим ўринга эга. Талабанинг мустақил равишда ўз фаолиятига тегишли тузатишлар киритиши учун зарур бўлган қайтувчан алоқа – ички, ту-затишлар бошқарувчи қурилма ёки ўқитувчи томонидан бажарилса – ташқи қайтувчан алоқа деб аталади. Ташқи қайтувчан ўқув жараёнининг циклик тарзда бошқарилишини таъмин-лайди. Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling