Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Контекст. Педагогик технологияни лойиҳалашда риоя қилиниши зарур бўлган “Ўқув материалини узатишда алоҳида қадамлардан фойдаланиш” принципи дастур материалининг барча талабалар томонидан бир хил тушунилишини таъминлашни назарда тутади. Қадамлар бўйича ўқитиш – ўқув дастури материалини алоҳида, мустақил ва ўзаро боғлиқ бўлган ва ах-борот сиғими жиҳатидан энг мақбул қисмларга ажратишни англатади. Бунда талабаларга бир қисмдан иккинчисига ўтиш учун тавсиялар берилиб, уларнинг тўла ўзлаштирилиши эътибор марказида туради. Тўғри ва қайтувчан алоқаларнинг ахборот сиғими ва билишга оид ҳара-катларни бажариш қоидалари ўргатувчи дастурнинг қадамини ташкил этади. Талаба бу қа-дамларни навбатма-навбат ўзлаштириб, умумий ўқув мақсадларига эришиш томон ҳаракат қилади. Ҳар бир ўқув қадам таркиби ўзаро боғлиқ бўлган қуйидаги учта қисм (кадр) ни қам-раб олади: ахборот, қайтувчан алоқа операцияси ва назорат. Ўқув қадамларининг кетма-кет-лиги педагогик технологиянинг асосини ташкил қилади. Талабаларнинг дастур (ҳар бир ўқув қадами) бўйича фаолияти ўта индивидуаллашган бўлади.
Педагогик технологияни лойиҳалашда риоя қилиниши зарур бўлган “Ўзлаштиришнинг индивидуал суръати принципи” барча талабалар томонидан, турли вақтларда бўлса-да, ўқув материалининг тўла-тўкис ўзлаштирилишини таъминлашга қаратилган. Бунда ҳар бир талаба учун алоҳида – унинг руҳий (идроки, диққати, тафаккури бўйича) ривожланиши учун энг мақбул бўлган ўқув материалини танлаш ва унгагига мақбул бўлган ўзлаштириш траекто-риясини аниқлаш лозим бўлади. Ўзлаштриш траекториялари техник қурилмалар ёрдамида ҳосил этилиб, улар ҳар бир талаба учун энг мақбул ўқиш режимини излаб топиш ва уни сақ-лаб туриш бўйича тузилган дастур асосида ишлайди. Педагогик технологияни лойиҳалашда риоя қилиниши зарур бўлган “Билимларни таба-қалашган ҳолда мустаҳкамлаш принципи”. Бу принцип бўйича ҳар бир ўқув қадами (бир-лиги) турли хил мазмун ва жиҳатларда такрорланади ҳамда пухта ўйлаб танланган бир неча мисолларда кўрсатилади. Педагогик технологияни лойиҳалашда риоя қилиниши зарур бўлган “Топшириқларнинг аста-секин қийинлаштириб борилиши принципи”. Бу принцип тушунтириш жараёнида осон-дан қийинга, соддадан мураккабга томон юришликни таъминлашга қаратилган. Кўриб ўтилган прнициплар педагогик технологиянинг дидактик тизим сифатидаги ўзи-га хос хусусиятларинигина белгилайди. Умумий ҳолда педагогик технологияларда анъанавий ўқитишнинг ва дидактиканинг барча (таълим ва тарбиянинг ажралмас ҳолда амалга ошири-лишлиги, онглилик ва фаоллик, кўргазмалилик, назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги, ўқи-тишда узвийлик ва кетма-кетлик, ўқитишнинг тушунарли ва билимларнинг пухта бўлишли-ги) принципларидан ҳам унумли фойдаланилади Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling