Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet44/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. «Критик фикрлаш» дейилганда, аввалроқ ўзлаштирилган ва онгимизда маъ-лум мавқелар эгаллашга улгурган ахборотлар мажмуасининг ташқаридан киритилаётган ян-ги ахборотлар таъсирида айнан қандай ўзгаришларга юз тутиши мумкинлиги ҳақида фикр юритиш тушунилади. Ўқувчиларда «Ўқиш ва ёзиш орқали критик фикрлашни ривожлан-тириш» халқаро («ЎЁКФР») дастури асосчилари (1980-йиллар) Ж. Стил, К. Мередис ва Ч. Темпллар критик фикрлашга ўргатиш жараёнининг мурожаат, фаҳмлаш ва мулоҳаза деб ном-ланувчи учта фазаси мавжудлигига эътибор қаратадилар.
Мурожаат фазасида, биринчи навбатда, янги ахборотнинг киритилиши арафасида ахбо-ротни тақдим этувчи (ўқитувчи) томонидан ҳар хил ёзма ва оғзаки шаклларда тайёрланган ўқув воситалари ёрдамида уни қабул қилиш учун ахборотни қабул қилувчи (ўқувчи) онги-нинг нақадар тайёрлиги аниқланади. Бунда шу нарса эътиборда тутиладики, ўқувчи аввалроқ ўзлаштирган билимлар билан унинг онгига киритилаётган янги ахборот ўртасида ҳар хил боғланишлар қанчалик кўп бўлса, у шу онгдан ўшанчалик мустаҳкам ўрин олади.
Иккинчи навбатда агар таъбир жойиз бўлса, айтиш мумкинки, худди деҳқон янги экин-ни экиш арафасида ерни чопиб бўшатиб олганидек, ўқувчининг кўнгли (тўғрироғи, онги) юмшатиб олинади. Бундай амални ўқувчи онгини янги ахборотни қабул қилишга тайёрлаш деб тушунтириш мумкин. Бу амал педагогик технологияларга оид илмий манбаларда ўқувчи-нинг ҳиссий жараёнларини фаоллаштириш деб тушунтирилади. ЎЁКФР дастури ижрочилари томонидан ҳар хил шароитларда ўқувчилар онгини фаоллаштиришга мўлжаллаб ёзма ва оғ-заки шаклларда тайёрланган воситаларнинг жуда катта заҳираси мавжуд.
Учинчи навбатда янги ахборотни завқ билан қабул қилиши учун ўқувчида зўр қизиқиш пайдо қилинади. Бунда ҳам ёзма ва оғзаки шаклларда тайёрланган жуда кўп воситалардан фойдаланиш имкониятлари мавжуд.
Фаҳмлаш фазасида янги ахборот мурожаат фазасида фаоллаштирилган ўқувчи онгида-ги мавжуд билимлар билан боғлаб чиқилади. Шу асосда ўқувчи онгида янги ахборот мазму-нини англаш ҳодисаси кечиб ўтади. Бунда англаш ҳодисасининг киши томонидан ўз онгида қай тарзда кечиб ўтгани устида фикр юритиши (рефлексия) катта аҳамиятга эга.
Мулоҳаза фазасида онг томонидан қабул қилинган янги ахборотнинг шу онгда ўзи учун топган жойларида мустаҳкам ўрнашиши амалга ошади. Шу алфозда онг унга кирган янги ах-борот таъсирида ўзини қайта қурган бўлади.
ЎЁКФР дастури асосчилари ва ижрочилари томонидан юқорида кўриб ўтилган учала фазанинг ҳам кечиб ўтишида мавзу бўйича ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасида ва ўқувчилар билан ўқувчилар ўртасида ўзаро оғзаки ва ёзма шакллардаги мулоқотни жуда кенг йўлга қўйилиши лозимлиги уқтирилади. Критик фикрлашнинг асосий воситаси бўлиб, ҳамма пайтда ҳам ўқиш ва ёзиш хизмат қи-лади. Критик фикрлаш фикрлаш жараёнининг ҳаммаси эмас. ЎЁКФР дастури асосчилари Ж. Стил, К. Мередис ва Ч. Темпллар таъкидлаганидек: «Критик фикрлаш – умумий фикрлашнинг таянч нуқтасидир».

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири:
ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling