Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Контекст. Ўқув мақсадларини ташқаридан кузатиладиган ҳаракатлар асосида тўла-тў-кис ифодалаш лозимлиги ғояси ўтган асрнинг 50 – 60-йилларида Америка психологиясининг йўналишларидан бири – бихевиоризм (инглизча: беҳавиор – ҳатти-ҳаракат, хулқ) таълимоти таъсирида пайдо бўлди. Бихевиоризмнинг ХХ аср бошидаги асосчилари (Э. Торндайк, Ж. Уотсон, К. Лешли, А. Вейс): “Психология ташқи сезги органлари ёрдамида идрок этиладиган нарсаларнигина ўрганмоғи керак “, – деган ғояни ўртага ташлаганар.
Бихевиоризм таълимоти ғоялари асосида ХХ асрнинг 2-ярмида педагогик технология-ларни ривожлантиришда улкан хизматлар қилган психолог-педагог Г. Спенсер (1904 – 1990): «таълимнинг буюк мақсади билим бериш эмас, балки ҳатти-ҳаракатларга ўргатишдир», – деган ғоя асосида иш тутди. Маълумки, шахсдаги фаолият, асосан, уч йўналишда кечади: когнитив (миямизда кечадиган идрок этиш, англаш, билиш ва фикр юритишга оид) фаолият; психомотор (ҳаракат аъзоларимиз воситасида ифода этилувчи) фаолият: аффектив (хулқимизда, руҳиятимизда акс этувчи) фаолият. Шахснинг ривожланишини унинг фаолиятидаги ана шу уч йўналишнинг ҳар бири бў-йича эгалланган ютуқлар ифодалайди. Шунинг учун педагогик технологияларда ўқитиш мақ-садларини шу уч хил фаолиятнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида ҳолда белгилаш маса-ласи туради. Пеадгогик технологияларни лойиҳалашда когнитив фаолият йўналишида ўқувчи эри-шиши лозим бўлган натижалар қуйидагидек мақсадлар (вазифа ёки топшириқлар ижроси-нинг натижалари) кўринишида ифода этилади: санаб ўтади, тушунтиради, асослайди, тақ-қослайди, фойдаланади, ҳисоблайди, якун ясайди, хулоса чиқаради, ҳимоя қилади, мулоҳаза юритади, аҳамиятни баҳолайди ва ш.к. Психомотор фаолият йўналишида ўқувчи эришиши лозим бўлган натижалар қуйида-гидек мақсадлар (вазифа ёки топшириқлар ижросининг натижалари) кўринишида ифода эти-лади: ёзади, ясайди, лойиҳалайди, моделлаштиради, чизади, йиғади, қуради, тузатади, нима-нидир бошқаради, жиҳозни тартибга келтиради, асбоблар ёрдамида ташхис тузади ва ш.к. Аффектив фаолият йўналишида ўқувчи эришиши лозим бўлган натижалар қуйида-гидек мақсадлар (вазифа ёки топшириқлар ижросининг натижалари) кўринишида ифода эти-лади: қизиқади, таъсирланади, ...га муносабат пайдо қилади, фаҳмлайди, қоидага амал қила-ди, турғун истаклар намойиш этади, ихлосни намойиш этади, мустақилликни намойиш этади ва ш.к. Муайян фан, муайян таълим йўналиши ёки муайян мутахассислик бўйича мақсадларни тизимлаштиришда улар ягона умумий мақсадга мувофиқ тарзда комбинациялаштириб чиқи-лади. Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling