Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика ва психология факултети


Интернет бугунги ахборот маконининг муҳим бўғинига айланди


Download 141.99 Kb.
bet3/10
Sana06.04.2023
Hajmi141.99 Kb.
#1333001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРБИЯГА ТАЪСИРИ КУРС ИШИ (2)

2. Интернет бугунги ахборот маконининг муҳим бўғинига айланди
Ҳозирда интернетдан нафақат компютер тармоғи, балки космик алоқа йўлдошлари, радиосигнал, кабел телевидениеси, телефон, уяли алоқа орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Интернет кишилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Бугунги кунда 2 миллиард ортиқроқ киши у ёки бу даражада ундан фойдаланиши ҳам мазкур фикрларнинг тўғрилигини тасдиқлайди.
50 миллионлик аудиторияга эришиб, оммалашиш учун радиога 38 йил, телевидениега 13 йил, кабел телевидениега 10 йил керак бўлгани ҳолда, бу босқични интернет 5 йилда босиб ўтди. Интернет одамлар онги ва ҳиссиётларига, тафаккур тарзига, хулқ-атворларига таъсир кўрсатишда катта имкониятларга эга. Интернетнинг бугунги кундаги ривожи ғоявий таъсир ўтказишнинг миқёси ва кўламининг кескин даражада ўсишига олиб келди.
Бугунги кунда Интернет манбалари ва ОАВ(оммавий ахборот воситалари) ахборотларининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни тобора мустаҳкамланиб, жамият тараққиётининг кўзгуси, кишилар онги, дунёқараши сиёсий савиясини шакллантирувчи асосий омилга айланмоқда. Эндиликда демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти ҳақидаги консепсияларни ахборот соҳасидаги ислоҳотларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Маълумки, ўтган асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган Интернет тармоғи ахборот соҳасида туб бурилиш ясади. Эндиликда анъанавий ОАВ нинг информатсион технологиялар асрида ўз мавқеини сақлаб қолиши кўп жиҳатдан глобал тармоқ имкониятлари билан чамбарчарс боғлиқ бўлиб қолди. Бу борада Юртбошимиз алоҳида таъкидлаб, «… бугунги кунда миллий ахборот тизимини шакллантириш жараёнида Интернет ва бошқа глобал ахборот тизимларидан кенг фойдаланиш, айниқса, муҳим аҳамиятга эга. Бунга эришиш ХХИ асрда мамлакат тараққиёти учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади…», — дея яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирганлар.
Албатта, ёш авлод дунёқарашини кенгайтириш ва билимини оширишда мазкур ахборот манбалари муҳим аҳамиятга молик. ОАВ ва ижтимоий тармоқларнинг ижобий жиҳатларини инкор этмаган ҳолда, унинг ёшлар орасида самарасиз, салбий таъсирга эга бўлган имконияти мавжудлигини ҳам таъкидлаш лозим. Телеканалларда намойиш этилаётган ва ижарага бериладиган ҳамда сотиладиган минглаб видео, кассета, лазер дисклари воситасида тарқатилаётган жангари филмларда яшаш учун кураш ғояси тарғиб этилади. Уларнинг ёшлар онгини заҳарлаш, миллий-маънавий қадриятларимиздан узоқлаштириш, миллий нигилизм ва манқуртликка мубтало қилиши ўз-ўзидан аён ва очиқ ҳақиқатдир. Мазкур муаммоларни ечишда, аввало, ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш, кўрсатув, эшиттириш ва матбуот нашрлари, шунингдек, Интернетдаги миллий тармоқ манбаларида берилаётган ахборотлар сифатига, айниқса, уларнинг контенти, яъни материаллар мазмунига жиддий эътибор қаратиш зарур.

Ёшларда бузғунчи, деструктив ғояларга қарши мафкуравий иммунитет ҳали тўла шаклланмаганлигини, уларда эшитган ёки ўқиган маълумотига жуда тез ишонишини назарда тутсак, бу анча эътибор қаратиш зарур бўлган глобал муаммодир. Таъкидлаш лозимки, Интернетдан тарқатилаётган қўпорувчилик руҳидаги ахборотлар орқали баъзан ҳарбий ҳаракатлар эвазига амалга ошириб бўлмайдиган мақсадларга ҳам эришиш мумкин. Бундай ахборот хуружлари эса ёшларнинг маънавий-ахлоқий, психологик дунёқарашини, сиёсий нуқтаи-назари ва эътиқодини мақсадли равишда ўзгартиришга қаратилганлигини унутмаслик керак. Бунинг асосий сабабларидан бири эса тажовузкорликни тарғиб этувчи теле, радио, аудио, видео ва мултимедиа маҳсулотлари, интернетдаги маълумотлар, компютер ўйинларининг кўпайиб бораётгани, хилма-хил усулларда тарқатилаётганидир. Уларнинг барчаси болалар ва ёшларни психик ва психоемотсионал ҳолатига босим ўтказиш, уларни зимдан бошқариш ахборий-психологик таъсир ўтказишнинг самарали воситаси сифатида намоён бўлади.


Қолаверса, ахборот хавфсизлигини таъминлашда — фуқароларнинг ахборот маданиятини юксалтириш, яъни уларга ахборотни саралаш ва ундан онгли фойдаланиш кўникмаларини шакллантириб бориш лозим, яъни, ҳар бир шахс маълум ахборотнинг фойдали ёки зарарли эканини ажратиб оладиган мезонларни ишлаб чиқиши, маълум ахборотнинг ўз профессионал фаолияти ва шахсий ҳаёти учун қадр-қимматини баҳолаш кўникмасига эга бўлиши зарур. Шу ўринда, «Ахборот уруши» хавфи таҳдид солаётганини ҳам жиддий эътиборда тутиш зарур, яъни ахборот урушининг моҳияти шундаки, у якуний мақсадга эришиш йўлидаги воситадир. Айнан, ҳозирги технологиялар ахборот ўрнига уйдирма тарқатиш, бошқаларни ёлғон ахборотга ишонтириш имконини беради. Кундалик ҳаётда учрайдиган фитна ва бўҳтонлар ҳам ахборот урушининг примитив кўринишидир.
Президентимиз айтганларидек, ахборот хуружининг олдини олиш учун мафкурага қарши мафкура, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоғимиз керак. Зеро, ёшларимиз қалбида маънавий-ахлоқий пок жиҳатлар эзгу-мақсадлар йўлида хизмат қилсин.

Ахборот хуружларининг олдини олиш учун, аввало, ёшларимизнинг мустақил фикрлашини шакллантириш талаб этилади. Мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб фарзандларимизга турли услубларда «оммавий маданият»нинг салбий оқибатлари келтираётган зарарлар ҳақида тушунчалар бериб бориш мақсадга мувофиқдир. Ўқувчиларни бузғунчи ғоялар таъсирига тушишдан сақлаш, турли «ахборот хуружлари»га қарши иммунитет ҳосил қилиш, уларнинг психологик соғломлигини таъминлашда мазкур тизим муҳим рол ўйнайди. Жумладан:







  • мавзу юзасидан мактабларда ОАВ ходимлари билан учрашувлар уюштириш.


  • таълим муассасалари раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари учун ўқув тренинглари ташкил этиш ва сўровномалар ўтказиш;


  • ОАВ билан таълимнинг узвийлигини таъминлаш ва мавзуга доир ўқув қўлланмасини ишлаб чиқиш.


  • ўқувчиларнинг онгини бузувчи, жароҳатловчи ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш, ОАВ манбаларида шавқатсизлик ва зўравонликни тарғиб қилинишига йўл қўймасликнинг ташкилий-ҳуқуқий механизми сифатида таълим масканларида ўқувчилар орасида ошкоралик, хайрихоҳлик, бағрикенглик, танқидий-таҳлилий мушоҳадага асосланган ўзаро муносабатлар тизимини йўлга қўйиш мақсадида матбуот котиблари фаолиятини ташкил қилиш;


  • ўқувчилар орасидан тайинланган матбуот котибларининг асосий вазифаси эса, ОАВъда эълон қилинаётган ижобий ҳамда салбий ахборотоларни таҳлил қилиш, ўқувчилар ўртасида ҳамкорлик, самимий муносабат, бир-бирини тушуниш, қўллаб-қувватлаб, юзага келган муаммони бартараф этиш каби фазилатларни шакллантириш;


  • мактабларда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий билим ва тарбияларини ривожлантиришда радио бурчакларини ташкил этиш;


  • «Енг яхши матбуот котиби», «Фаол маҳалла раиси», «Енг яхши раҳбар», «Енг фаол маънавиятчи», «Енг фаол тадқиқотчи олим» кўрик-танловларини ўтказиш;


  • ўқувчилар ўртасида ёт ахборот манипулятсияси ҳамда унинг салбий таъсирининг олдини олишда турли чора-тадбирлар, ижтимоий-психологик дастурлар, ўқув адабиётларини яратиш орқали ўқувчиларда ахборий-психологик иммунитетни шакллантириш масалаларини йўлга қўйиш.


Кун сайин жадал ривожланиб бораётган ахборот асрида замонавий техника воситаларидан фойдаланмасликнинг ёки уларга мурожаат этмасликнинг ҳеч бир иложи йўқ. Чунки, инсон дунёқарашининг шаклланишида, маънавий оламининг янада кенгайишида, айниқса кампютер технологияси асосий восита ролини бажармоқда. Бу — бир томондан қувонарли ҳолат. Бугунги кунда, биз ёшлар, мана шундай катта имкониятлардан хоҳлаганча фойдаланиб, ўқиш ёки иш давомида вақтимиздан анча унумли фойдаланмоқдамиз. Ҳозирги кун нуқтаи назар билан қарайдиган бўлсак, аллақачон глобал тармоққа айланиб улгурган интернет ўзининг тезкорлиги чегара билмаслиги билан оммавий ахборот воситалари орасида энг муҳим соҳага айланиб улгурди. Унда фаолият юритаётган ижтимоий тармоқлар: Кун.уз, Дарё.уз каби сайтлар орқали ҳар соатда юртимиз ва жаҳонга оид энг сўнги янгиликлардан бохабар бўлиб турамиз. Аммо… Шиддат билан юксалиб бораётган фан-техника асрида,интернет ва ижтимоий тармоқларининг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда унинг ёшлар маънавиятига, уларнинг янгиликларга чанқоқ онгига салбий таъсирининг ҳам гувоҳи бўляпмиз. Зимдан эътибор берсак, интернет кафеларига серқатнов ёшлар (айниқса ўсмирлар) у ерга боришиб, ҳар хил бузғунчи ғоялар руҳидаги ур-сур, ўлдир-ёндир компъютер ўйинларини томоша қилаётганлигини, тутуруқсиз нарсалар билан вақтларини бесамар ўтказаётганлигига гувоҳ бўлапмиз. Бундай ёшларни биз интернет имкониятларидан тўлақонли, фақат билим олиш билан машғул дея айта оламизми? Енг ачинарлиси, айрим бефарқ ота-оналар фарзандим интернетда ўтириб, билим оляпти, деб ўйлашади. Шу ўринда талабаларнинг баъзи дарс пайтларида қўл телефонлари орқали интернет сайтларига кириб, бемалол фойдаланиб ўтиришларига муносабат билдирмоқчиман. Тўғри талаба мустақил изланувчи шахс сифатида, билимини кўпроқ бойитиши, турли хил манбааларга мурожаат этиши яхши. Лекин дарс ҳисобидан эмас… чунки, ҳарнарсанинг ҳам ўз вақт-соати бор, шу жумладан интернетдан фойдаланишнинг ҳам. Яқинда яна бир атама тилимизда ишлатила бошланди. Бу игромания тушунчаси. Ҳаш-паш дегунча оммалашиб ҳам кетмоқда. Қисқача таъриф берадиган бўлсам, “Игромания” — бу компъютердан ўрин олган турли хил ўйинларга муккасидан кетишдир. Руҳшуносларнинг маълумотларига қараганда, ёшлар бузғунчи, деструктив ғояларга қарши мафкуравий иммунитет ҳали тўла шаклланмагани учун ўқиган ёки кўрган маълумотларига тез ишонишади.
Бундай ҳолларда ёшларнинг маънавиятига, руҳиятига салбий таъсиркўрсатадиган игроманияни ҳеч бир жиҳатдан оқлаб бўлмайди. Кундалик ҳаётимизда ҳар нарсанинг салбий ва ижобий томони бўлгани каби замонавий техника воситаларидан фойдаланишда ҳам меъёрга амал қилмоғимиз зарур!
Интернет бугунги ахборот маконининг муҳим бўғинига айланди.
Интернет кишилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бораётганини қуйидаги рақамлардан билиб олиш мумкин: 2000 йилдан 2012 йил охирига қадар дунёда интернетдан фойдаланувчилар сони 9,6 баробарга ошиб, 2,4 миллиард кишига этди, мобил алоқа абонентлари сони эса 13,4 баробарга ошиб, 6,7 миллиардни ташкил этди. Интернетдан фойдаланувчиларнинг 44,8 % (1,1 млрд. киши) Осиё, 21,6 % (519 млн. киши) Европа, 11,4 % (274 млн. киши) Шимолий Америка қитъаларига тўғри келади. Жаҳон веб-аудиториясининг 45 %ини 25 ёшгача бўлган шахслар ташкил этади. Мазкур ўсмирларнинг 68 % ҳар куни кимгадир СМС-хабар жўнатади, 51 % ижтимоий тармоқларга киради, 30 % электрон почтадан фойдаланади. Айни вақтда виртуал оламда
600 млн.га яқин интернет сайтлар мавжуд бўлиб, ҳар ойда ўртача 201,4 трлн. видеоролик кўриб чиқилади, ҳар куни 144 млрд. Электрон мактуб жўнатилади.
Кўпгина Интернет фойдаланувчилари мобил қурилмалар ёрдамида Интернетга киришни афзал кўришади - 2018 йилда кенг полосали уланишнинг уланиш сони 5,3 миллиардга етди, 2007 йилдаги 268 миллионга нисбатан. Дунёда 100 кишига тўғри келадиган ушбу турдаги алоқа улуши 2007 йилдаги 4% дан 2018 йилда 69,3% гача ўсди. 2018 йил охирига келиб 1,1 миллиард симли интернет алоқаси қайд этилди. 4 миллиард Интернет фойдаланувчиси 2018 йил январ ойининг охирида биз "Wе Аре Соcиал" глобал медиа-агентлиги ва "ҲоотСуите" ижтимоий медиа бошқарув платформасини ишлаб чиқувчиси ҳисобот чиқарди, унга кўра дунё бўйлаб тўрт миллиарддан ортиқ одам Интернетдан фойдаланади. Интернетдан фойдаланувчилар сони 2018 йил охирига келиб 4,021 миллиардни (дунё аҳолисининг 53 фоизини) ташкил этди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга кўпдир.
Аҳолининг кенг қатламлари фойдаланиши мумкин бўлган смартфонлар ва мобил алоқанинг тариф режалари нархларининг пасайиши туфайли янги фойдаланувчиларнинг аксарияти тармоқда пайдо бўлди. 2017 йилда 200 миллиондан ортиқ киши биринчи марта мобил қурилмани сотиб олди. Шундай қилиб, дунё аҳолисининг учдан икки қисмидан кўпроғи мобил телефонларни (асосан, смартфон) сотиб олган. Фойдаланувчилар сони мобил телефонлар 2018 йилда бу 5,175 миллиард кишини (68%) ташкил этади, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга кўпдир.
Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЕИ) томонидан тақдим этилган маълумотга кўра 2020 йилга келиб Интернет 60 фоизга эга бўлди. Бу дегани дунёда 4,1 миллиард киши Интернет билан таъминланди.
Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони -22,1 миллиондан ошди. Шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони -19 миллионни ташкил этмоқда. Мамлакат бўйича аҳоли пунктларининг мобил алоқа билан қамраб олиниши даражаси 97 фоизни, мобил интернет қамрови эса 87 фоизни ташкил этди.[6] 26 мингга яқин "уз" доменидаги веб-сайтлар фаолият олиб бормоқда. 200 дан ортиқ вебсайт оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган. Интернетнинг таъсир кучи бериладиган материалларнинг тезкорлиги, кўтарилаётган масалаларнинг долзарблиги ҳамда таҳлилийлик даражаси ва мавжуд муаммоларнинг самарали эчимларини таклиф этишига кўп даражада боғлиқ.
Биринчи президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, шуни унутмаслик керакки, "бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув
шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин"[5].
Унда ўз-ўзини ўлдиришнинг осон йўлларини тарғиб қилувчи 9 мингдан, эротик мазмунга эга 4 мингдан зиёд сайтларнинг мавжудлиги ҳам бунинг исботи бўла олади. Мутахассислар ўтказган махсус тадқиқотлар мавжуд сайтларнинг тахминан 12 фоизи порнографик характерга эгалигини кўрсатади. Мавжуд махсус дастурлар интернет тармоғидаги порнографиянинг фақат 90 фоизинигина филтрлайди, яъни комютердан фойдаланувчининг ихтиёридан ташқарида экранда пайдо бўлиши йўлига тўсиқ қўя олади. Демак, қанчалик ҳаракат қилинмасин порнографик мазмунга эга сайтлар интернетдан фойдаланувчиларнинг хоҳиш-истагидан қатъи назар, уларнинг диққатини торта олади. Жумладан, тадқиқотларда 42 фоиз болалар ва ўсмирлар онлайн порнография таъсирига тушиши қайд қилинади.
Шунингдек, мутахассислар маълумотларига кўра, интернет орқали тарқатиладиган комютер ўйинларининг 49 фоизи сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузлик кўринишига эга, 41 фоиз жангари (турли отишмалар ва портлашларга асосланган) ўйинларда эса ўйин қаҳрамони ўз мақсадига этишиш учун шундай зўравонлик ва ёвузлик содир этади. 17 фоиз ўйинларда ана шу зўравонлик ва ёвузликнинг ўзи бош мақсад ҳисобланади.
Интернет ривожи, у бераётган имкониятлар ўзига хос қарамликни ҳам келтириб чиқармоқда. Маълумотларга кўра, дунё бўйича интернетдан фойдаланувчиларнинг тахминан 10 фоизи унга мустаҳкам боғланиб қолган.
БМТ Бош ассамблеяси 2006 йил 8 сентабрда қабул қилинган "БМТнинг глобал аксилтеррор стратегияси"да янги услублар қаторида биотерроризм ҳамда интернетдан террор мақсадида фойдаланишнинг олдини олиш чораларини кучайтириш алоҳида қайд этилган. 2007 йил ноябрда АҚШ Давлат департаменти "Ташқи рақамли алоқалар гуруҳи" номли махсус ахборот дастурини жорий қилган. Дастур мақсади - араб, форс, урду ва бошқа тиллардаги интернет сайтлари, чат ва блогларда АҚШ сиёсати ҳақидаги дезинформатсия (нотўғри маълумотлар)га қарши кураш ҳисобланади. Дастурга кўра, зарур ҳолларда, департамент ходимлари интернет орқали расман мулоқотга кириши ва саволларга жавоб бериши, аниқ ҳужжатлар асосида маълумот келтириши кўзда тутилган. Сўнгги йилларда террористик ташкилотлар ғояларини тарғибташвиқ қилишга қаратилган вебсайтларнинг сони бир неча баробарга ошган. Хусусан, 10 йил аввал бундай сайтлар сони 20 та бўлса, бугунги кунда дунёда террористлар фойдаланиган 7000 дан ортиқ интернет сайтлари мавжуд бўлиб, уларга хизмат кўрсатувчи порталлар сони ортиб бормоқда. Бундай интернет сайтлар тўсатдан пайдо бўлади, вақт ўтгач йўқолади, мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, тез-тез номланиши ва доменини ўзгартириб туради.
• Интернет қуйидагилар билан террористлар учун қулай ҳисобланади:
• Интернетга киришнинг осонлиги;
• Фойдаланувчилар сонининг ко „ плиги ;
• Алоқанинг анонимлиги;
• Ташқаридан бошқариш ва таҳрир қилиш чеклангани;
• Ахборотлар қисқа муддатда кенг маконда тез тарқалиши;
• Фаолият сарф-харажатларининг бир неча баробар камлиги. Террористлар интернетдан қуйидаги мақсадларда фойдаланадилар: Тарғибот ва ташвиқот мақсадида маълумот тарқатиш;
• Янги аъзоларни ёллаш (вербовка);
• Аъзолик ва хайрия бадалларини йиғиш ҳамда улардан фойдаланиш;
• Тармоқ ва шаҳобчалар ташкил этиш;
• Террористларни ўқитиш, кўрсатмалар бериш;
• Разведка ва маълумот қидириш;
• Янги террористик ҳаракатларни режалаштириш ва бошқариш
Йирик сиёсатчилардан бири Буюк Британия собиқ Бош вазири Маргарет Тетчер "Оммавий ахборот воситалари террорчилар учун кислород вазифасини утайди", деган. Бу гапнинг мағзини чақан одам "оммавий ахборот воситалари террорчилар учун ҳаводек зарур экан", деган хулосага келади. Бир қарашда бу фикр мантиқсиздай туюлади. Чуқурроқ уйлаб курсак-чи? Аслида, террорчилар бир қанча инсонларни шафқатсизлик билан улдириш орқали миллионларда қўрқув ва дақшат уйғотишга интиладилар. Демақ уларнинг мақсадлари - улдириш эмас, жамоатчиликка кучли таъсир қилишдир. Таассуфки, баъзи оммавий ахборот воситалари узлари билмаган ҳолда терроризмнинг бузғунчилиқ қўпорувчилик таъсирини янада оширишга "хизмат" қилиб қўядилар. Уларнинг террор оқибатлари ҳақидаги ваҳимали ахборотлари инсонлардаги қурқувни, дақшатни, ҳимоясизлик ҳиссини янада кучайтириб юборади.
Вазиятни беқарорлаштириш ёки давлат органлари томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш ёҳуд сиёсий ёки бошқа ижтимоий фаолиятга тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ёки жамоат арбоби ёҳуд ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан унинг ҳаётига суиқасд қилиш ёки унинг баданига шикаст етказиш, мол-мулк мусодара қилиниб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади [1]. Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунининг 5 - моддаси. "Дин давлатдан ажратилганлиги" Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг фаолияти ман этилади. Давлат
ҳокимияти ва бошқарув органларига, мансабдор шахсларга тазйиқ ўтказишга қаратилган ҳар қандай уруниш, шунингдек яширин диний фаолият қонун билан таъқиқланади [2]. Бу каби ахборотларга қарши аксилтарғиботни уюштириш зарурати туғилади.
о`збекистон мустақилликка эришгач, о`з олдига адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва халқни фаровон ҳаёт сари олиб бориш каби буюк мақсадларни қо`йди.

жамият ҳаётининг барча соҳаларида бошланган бу кенг миқёсдаги ислоҳотларни жамиятнинг энг ички қатламларигача олиб кириш албатта мамлакат аҳолисининг ижтимоий онгини ва савиясини, ҳаётга бо`лган қарашларини тубдан о`згартиришни талаб этарди. шубҳасиз, бу машаққатли жараёнда оммавий ахборот воситалари энг муҳим о`ринлардан бирини эгаллайди.

айнан шу сабабли ҳам бугунги кунда оммавий ахборот воситаларига давлат раҳбарияти томонидан жуда катта эътибор қаратилмоқда.

оммавий ахборот воситалари фаолиятини ислоҳ қилиш, уларнинг самарали ишлашига ко`мак берувчи механизмларни тартибга солувчи қонунчилик базасини яратиш борасида муайян ишлар қилинди. шу сабабдан, бу муаммо о`збекистон республикасининг бир қатор бошқа қонунларида ҳам о`з ифодасини топган. «оммавий ахборот воситалари то`г`рисида»ги 1997 йил 26 декабр) "ноширлик фаолияти то`г`рисида"ги (1996 йил, август), "муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар то`г`рисида"ги (1996 йил, сентабр), "ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги то`г`рисида"ги (1997 йил, апрел), "журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш то`г`рисида"ги, (1997 йил, апрел ), "ахборот эркинлиги принсиплари ва кафолатлари то`г`рисида"ги (2002 йил, декабр) қонунлар ҳамда о`збекистон респуб-ликаси президентининг " о`збекистоннинг ижтимоий тараққиётида телевидение ва радионинг ролини ошириш чора-тадбирлари то`г`рисида"ги (1996 йил май) фармони ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир.шубҳасиз, яратилган қонунлар давлат ҳамда нодавлат шаклдаги, телевидение каналлари ишини ташкил қилиш, шунингдек, журналистларнинг профессионал жиҳатдан камол топишига кенг ко`ламда ёрдам бериш, матбуот ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашда, жамиятда демократик муҳитни қарор топтиришда катта аҳамиятга эга бо`лмоқда.«оммавий ахборот воситалари то`г`рисида»ги қонунида оммавий ахборот воситаларининг турлари ко`рсатилган. улар газеталар, журналлар, ахборотномалар, буллетенлар, ахборот агентликлари, телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радиоешиттиришлар, ҳужжатли кино, электрон ахборот тизими, шунингдек, доимий номга эга бо`лган, давлат тасарруфидаги, мустақил ва бошқа оммавий даврий нашрлар оммавий ахборотвоситаларидир.


оммавий ахборот воситалари – жамиятни демократлаштириш ва фуқаролар эркинлигини таъминлашнинг муҳим шартидир. демократик ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, янгича дунёқарашни шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти катта. ўзбекистонда ҳам сиёсий ҳокимият ва фуқаролар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиб, боғлаб турувчи, улар орасидаги шаффофликни таъминлаб берувчи бирдан бир восита ҳам оммавий ахборот воситаларидир. шу нуқтаи  назардан олиб қаралганда, унга тўртинчи ҳокимият даражасида эътибор берилгани бежиз эмас, албатта. ҳозирги кунда оав нафақат жамиятни ахборотдан хабардор қилиш воситаси  сифатида, балки жамият манфаатлари нуқтаи назаридан давлат  фаолиятини назорат қилиш воситасида бир қатор вазифаларни  амалга оширмоқда. ўзбекистон республикасида конститутсияси ва амалдаги барча қонунларда ахборот олиш, тарқатиш борасидаги  демократик ҳуқуқлар аниқ-равшан баён этиб берилган. хусусан,  ўзбекистон республикаси конститутсиясининг 29-моддасида “ҳар  ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига  эга” дейилган. шунингдек ўзбекистон республикаси “ахборот олиш  кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида ҳам “ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади.  ҳар кимнинг ахборот излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва  тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади” дейилади. ҳозирда мамлакатимизда журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. ўзбекистон аҳолисининг кўп миллатли  эканлиги инобатга олиниб, 10 дан ортиқ тилларда газеталар чоп этилмоқда, бир  неча тилда телекўрсатув ва радиоешиттиришлар эфирга узатилаяпти. бунинг сабаби жамият ҳар қанча ривожланмасин жамоатчилик билан алоқа қилишнинг  энг таъсирчан воситаси – матбуот, радио, телевидение ва интернет бўлиб қолаверади. шу билан биргаликда демократия устувор бўлган давлатда оав жамоатчилик назоратининг асосий субъектларидан бирига айланади. мамлакатимизда ҳам қабул қилинган “жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунида оав жамоатчилик назоратининг субъекти сифатида эътироф этилган. замонавий назарий манбаларда қайд этилиши бўйича оммавий ахборот  воситалари типологиясига кўра 5 та асосий турга эга. булар: матбуот (газета, журнал, ахборотномалар ва бошқалар), радио, телевидение, ахборот агентликлари, шунингдек, интернет сайтлари.  бугун кўпчиликнинг диққат-еътиборини ўзига жалб этиб келаётган,  тўғрироғи, оммавий ахборотнинг ўзига хос воситаси сифатида намоён бўлаётган интернет веб-сайтлари қолган турларга қараганда тезкорлиги ва имкониятлари кенглиги билан ажралиб турипди. ижтимоий фикрни шакллантириш ва ривожлантириш, давлат ҳамда фуқаролик институтларининг ўзаро ижтимоий мулоқотида ҳам оав муҳим восита сифатида етакчи  ўрин эгаллайди. шу нуқтаи назардан қараганда фуқаролар ҳам оавда соғлом дунёқараш билан унинг фойдаланувчиларига айланишлари лозим. сабаби оав жамият ҳаётининг турли-туман йўналишларида қабул қилинаётган  ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, истиқболли дастурлар, лойиҳаларни амалга оширишда, фуқароларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви  органларининг фаолияти тўғрисида холис, тезкор ва тўла-тўкис  хабардор  қилади,  фуқароларнинг давлат ва жамият қурилиши жараёнларида фаол иштирокини таъминлашга  хизмат қилиб, бу органлар устидан жамоатчилик назоратини амалга  ошириш ҳизмат қиладиган воситадир. оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иловалар нашр этиши мумкин.
демократик давлатларда оммавий ахборот воситалари эркинлигини, улар-нинг фаолият ко`рсатиши шароит-ларини таъминлаш билан бирга, бу эркинликларнинг суистеъмол қилинишига ё`л қо`йилмайди. биринчи навбатда оммавий ахборот воситалари ва журналистлар юқорида айтиб о`тганимиздек, берилаётган ахборотнинг то`г`рилиги учун жавобгардирлар. иккинчидан, о`збекистон респуб-ликасининг мавжуд конститутсиявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зо`рлик билан о`згартиришга даъват қилиш, уруш ва зо`равонликни, шафқатсизликни, миллий, ирқий ва диний адоватни тарг`иб этиш, давлат сирини ёки қонун билан қо`риқланадиган о`зга сирни ошкор этиш, жиноий жавобгарликка сабаб бо`ладиган хатти-ҳаракатлар содир қилишни тарг`иб қилишга рухсат берилмайди. учинчидан, фуқаро-ларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ҳам тақиқланади. ушбу чеклашлар яна бир маротаба ҳуқуқий давлатда со`з эркинлиги, оммавий ахборот воситалари эркинлиги исталган фикр ёки қараш ифода этилишига ё`л қо`йилмаслигидан, лекин бу чеклашлар кичик ва аниқ бо`лишидан далолат беради. демократик ҳуқуқий давлатнинг мавжуд бо`лиши, қо`лга киритилаётган муваффақиятларни аста-секинлик билан бо`лса ҳам асраб-ардоқлаш учун со`з эркинлиги ҳуқуқининг кичик бир қисмини чеклаш талаб қилинади. бу ҳол юқорида ко`риб чиққанимиздек, ривожланган мамлакатларда ҳам мавжуд.
маълумки, ахборотни биринчи навбатда журналистлар қидирадилар, оладилар ва оммавий ахборот воситалари орқали тарқатадилар. шу сабабдан, журналистлар фаолиятини ҳам ко`риб чиқиш лозим. юқорида айтиб о`тганимиздек, "журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш то`г`рисида" қонун журналистнинг фаолияти билан бог`лиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, унга ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар беради, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш то`г`рисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди.
журналист - о`збекистон республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситаларида хизмат қиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни то`плаш, таҳлил этиш ҳамда тарқатиш билан шуг`улланувчи шахсдир. қонуннинг 5-моддасида айтилишича:
"журналист о`з касбига доир фаолиятни амалга ошириш чог`ида:
-ахборот то`плаш, уни таҳлил этиш ва тарқатиш;
-ахборот олиш учун давлат органлари, фуқароларнинг о`зини о`зи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мурожаат этиш;
-давлат сири ёки қонун билан қо`риқланадиган бошқа сирни истисно этган ҳолда ҳужжатлар, материаллар ва ахборотдан фойдаланиш;
-журналист текшируви о`тказиш;
-о`зи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот воситалари орқали имзосини ёки тахаллусини қо`йиб тарқатиш, уларда о`з фикр-мулоҳазасини ифодалаш;
-журналистлик фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор шахс қабулида бо`лиш;
-маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш;
-судларнинг очиқ мажлисларида, ҳарбий ҳаракатлар майдонларида, табиий офат юз берган ҳудудларда, оммавий тадбирларда ҳозир бо`лиш;
-еълон қилишга тайёрланган маълумотларни текшириш учун мутахассисларга мурожаат қилиш;
-башарти қонунни бузишга олиб келадиган бо`лса, оммавий ахборот воситаси томонидан берилган топшириқни бажаришни рад этиш;
-о`зи тайёрлаган хабар ёки материалнинг мазмуни таҳрир жараёнида бузилган деган фикрга келса, унга имзо қо`ймаслик ёхуд уни нашрдан олиб қолишни (ефирга бермасликни) талаб этиш;
-ахборот манбаи ёки муаллифнинг номи сир сақланишини талаб қилиш;
-тақдим этган хабарнинг мазмунини оммавий ахборот воситаси бузиб эълон қилиши оқибатида о`зига етказилган маънавий зарар ва моддий зиён қопланишини суд орқали талаб қилиш;
-жамоат бирлашмаларига, шу жумладан журналистларнинг халқаро ташкилотларига кириш ҳуқуқларига эга.
журналист о`зига қонун ҳужжатлари билан берилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади."
6-моддада журналистнинг мажбуриятлари қуйидагича баён қилинган:
"о`з касбига доир фаолиятни амалга ошириш чог`ида журналист:
-қонун ҳужжатлари ҳамда о`збекистон республикасининг халқаро шартномалари талабларига риоя этиши;
-о`зи тайёрлаётган материал-ларининг то`г`ри ёки ното`г`ри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши;
-айбсизлик презумпсияси прин-сипига амал қилиши;
-шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
журналист о`з касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши мумкин эмас.
журналист қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши шарт."
журналистлик фаолиятини амалга ошириш чог`ида у конститутсияда белгилаб қо`йилган шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
танқидий материаллар эълон қилганлиги учун, агар улар ҳаққоний бо`лса, журналистни таъқиб қилишга ё`л қо`йилмайди.
фуқаролар ёки бошқа ахборот манбалари томонидан ихтиёрий равишда маълум қилинган махфий хабар, шунингдек факт ёки воқеалар журналистика соҳасининг сири ҳисобланади.
журналистнинг журналистика соҳасининг сири ҳисобланадиган маълумотларни бу маълумотлар манбаининг розилигисиз ошкор этиши, шунингдек улардан о`зининг г`аразли манфаатлари ёки учинчи шахсларнинг манфаатларини ко`злаб фойдаланиши тақиқланади.
журналист ахборот то`плаш ва журналист текшируви о`тказиш ҳуқуқига эга. о`з текширувларининг натижаларини у оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиши, уларни давлат органлари, фуқароларнинг о`зини о`зи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин. журналист текшируви даврида у қо`лга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қо`йилиши ёки ко`здан кечирилиши мумкин эмас.
журналистнинг касбига доир фаолияти қонуннинг 10-моддасида шундай кафолатланган:
"журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қо`риқланади.
давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, о`з касбига доир фаолиятни амалга оширишда унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.
журналистнинг журналистик фаолиятига аралашиш, ундан о`з касбига доир вазифаларни бажариш чог`ида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади."
давлат органлари, фуқароларнинг о`зини о`зи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари:
-сензура қилганлик;
-журналист о`з касбига доир қонуний фаолиятни амалга оширишига аккредитатсия қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитатсияни ноо`рин бекор қилиш ё`ли билан то`сқинлик қилганлик;
-журналистнинг со`ров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузганлик;
-журналистга тазйиқ о`тказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик;
-журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини г`айриқонуний равишда олиб қо`йганлик;
ахборот манбаини ёки муаллиф номини унинг розилигисиз ошкор этганлик учун жавобгарликка тортиладилар.
журналистнинг ушбу қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг касбига доир фаолияти билан бог`лиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, сог`лиг`и ва мол-мулкига таҳдид, зо`равонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бо`лади.
журналистнинг жавобгарлиги қонунда шундай таърифланган:
"журналист о`зи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бо`лиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.
журналист расмий хабарларда баён этилган ахборотни тарқатганлик учун жавобгар бо`лмайди."
юртимизда оммавий ахборот воситаларини қо`ллаб-қувватлашга, журналистлар фаолиятини ҳар томонлама раг`батлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. шу мақсадда 1997 йилда оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қо`ллаб-қувватлаш фонди ташкил этилганди. журналистлар ҳуқуқларига доир қонунлар қаторида о`збекистон республикасининг жиноят ва жиноят-протсессуал кодекслари, маъмурий жавобгарлик то`г`рисидаги кодекс ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳуж-жатларни келтириш мумкин.
уларда қонун ва ҳуқуқ нуқтаи назаридан оммавий ахборот воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан бог`лиқ жиноий ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликлар учун аниқ жавобгарликлар белгиланган, зеро "инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш то`г`рисида"ги европа конвенсиясининг 10-моддасида айтилганидек "со`з ва матбуот эркинлиги демократик жамиятда миллий хавфсизлик, ижтимоий осойишталик манфаатлари ё`лида, тартибсизликларнинг олдини олиш, ахлоқни ҳимоя қилиш, бошқа шахсларнинг обро`-еътибори ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёхуд одил судловни таъминлаш мақсадларида мажбурият ва жавобгарлик юклаш имкониятини келтириб чиқаради." чоп этилган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги принсипи бузилган тақдирда, уни бузган шахслар жавобгарликка тортиладилар.



Download 141.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling