Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Таълим менжменти кафедраси”


Ўқитувчининг овозида қуйидаги хусусиятлар бўлмоғи лозим


Download 1.35 Mb.
bet2/8
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1355680
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-мавзу.Вербал. имидж.3-курс

Ўқитувчининг овозида қуйидаги хусусиятлар бўлмоғи лозим:

  • Ўқитувчининг овозида қуйидаги хусусиятлар бўлмоғи лозим:
  • жарангдорлик (товушнннг тозалиги ва тембрнинг ёрқинлиги);
  • кенг диапазонлик (овознинг энг пастликдан энг юқоригача бўлган даражаси);
  • ҳаводорлик (эркин сўзлаганда яхши эшитилувчанликка эга бўлиши);
  • ихчамлик, ҳаракатчанлик;
  • чидамлилик (узоқ ишлаш қобнлнятнга эга бўлиш);
  • мослашувчанлик (динамика, тембр, мелодиканинг эшитилиш шароитига мослаша олиши);

қарши шовқинларга нисбатан барқарорлик (халақит берувчи шовқинга қарши тембр на тесситуранинг ўзгариб туриши);

  • қарши шовқинларга нисбатан барқарорлик (халақит берувчи шовқинга қарши тембр на тесситуранинг ўзгариб туриши);
  • суггестивлик (овознинг ҳаяжон ифодаси ва бу орқали, қандай сўз айтилаётганидан қатъи назар, тинглончининг хулқига таъсир қилиш хусусияти).
  • Нутқ техникаси дейилганда нутқни тингловчи ёки ўқувчига етказишда қўлланиладиган воситалар тушунилади. Нутқ икки хил кўринишда бўлганидан унинг техннкасини ҳам иккн хил кўрсатиш мумкин:
  • 1. Оғзакн нутқ техникаси.
  • 2. Ёзма нутқ техникаси.

Фикрни оғзаки баён

  • Фикрни оғзаки баён этганда ўқитувчи суҳбат, муҳокама, мунозара усулларидан фойдаланади. Суҳбат – маълум бир мавзу юзасидан диалог (ёки полилог) тарзида икки ёки бир неча киши ўртасида бўлиб ўтган нутқий мулоқот суҳбат дейилади. Ўқитувчинннг ўқувчилар билан ўтказадиган суҳбатлари, асосан, таълим-тарбия мавзуларида бўлади. Суҳбатнинг ўзига хос хусусияти шундаки, суҳбатдошлар ўзларига ноаниқ нарсалар юзасидан бир-бирларига савол берадилар, берилган саволларга жавоб қайтарадилар. Бу хусусиятн билан суҳбат маърузадан фарқ қилади. Маъруза, асосан, монологик нутқдир.

Суҳбат диалогик нутқ ҳисобланади.

  • Маъруза - маълум мавзу юзасидан нотиқнинг мулоҳаэаларн баёнидан иборат бўлади. Маъруза тугагунча нотиққа ҳеч ким савол бермаганидек, у ҳам тингловчиларга бирор масала юзасидан савол ташламайди. Маъруза орасида тингловчилар нотиқ фикрларнни тўлдирмайдилар. Суҳбат бирдан ортиқ кишиларнинг эркин сўалашувидан ҳосил бўлади.
  • Муҳокама — маълум бир масала юзасидан кўпчиликнинг фикрини тўплашни, маълум тўхтамларга келишни англатади. Муҳокамада баҳс предметининг ҳамма томонларига назар ташланади, ҳар бир иштирокчи ўзининг эркин фикрларини ўртага ташлайди. Мавзу иштирокчиларининг турли ҳажмдаги даилоглари, монологлари асосида ёритилади. Муҳокамада фикрни оғэаки баён этишнинг ҳар хил усулларидан фойдаланилади.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling