Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта


Технология (Меҳнат таълими) фани ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларга қўйилган талаблар


Download 1.37 Mb.
bet9/11
Sana06.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1170342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6-dars тақдимот

Технология (Меҳнат таълими) фани ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларга қўйилган талаблар
Шахсий ва касбий сифатлар ва уларнинг қиёсий нисбати.
Педагогика фанлари доктори, профессор Ў.Қ.Толипов ва Ш.С.Шарипов томонидан ҳар бир инсоннинг касбий фаолияти талаблари ва жамият тан олган одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этадиган шахс сифатларининг қиёсий нисбати ишлаб чиқилган бўлиб, улар қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.

Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, шахсий сифатлар шахснинг малакали касб эгаси сифатида шаклланишига замин яратиб беради, яъни шахсий ва касбий сифатлар умумий характерга эга.
Касбий камолот жараёни мутахассиснинг касбий ўзини ўзи белгилашнинг манбаи ҳисобланади. Касб танлаш, касбий таълим ва тарбия касбга киришиш ва касбий маҳорат касбий камолот босқичлари ҳисобланади. Улар шахсий-касбий сифатларнинг шаклланиш ва камол топишини назарда тутади.
Шахсий хусусиятларга ва касбий фаолиятнинг мотивацион асосларига эса эркин мулоқот юрита олиш, ҳиссий барқарорлик, доминантликка интилиш, ижтимоий етуклик, ижтимоий дадиллик, ишонувчанлик, мустақиллик, ишонч, ўз-ўзини назорат қилиш, қўзғалувчанлик, асабий таранглик, муваффақиятга интилиш, ютуққа эҳтиёж, ўз-ўзини баҳолаш киради.
Касбий сифатларга – одамлар ишончини қозона билиш, сафарбарлик, ўз меҳнатини ҳисобга олиш ва иқтисодий баҳолаш, кузатувчанлик, қатъиятлилик, чидам, уддабуронлик, турли хил ва мураккаб техникадан фойдалана билиш, узоқни кўра билишлик, тартиблилик, жамоада қулай шароитни яратиш, ташаббускорлик, амалий меҳнатга мойиллик киради.
Касбий-шахсий хусусиятларга, ишдаги мулоқотмандлик, ҳиссий
барқарорлик, ижтимоий дадиллик, марҳаматлилик, кутилмаган ҳолатларга дуч келинганда ўзини йўқотмаслик, ижтимоий етуклик, онглилик, ҳалоллик, умуминсоний қадриятларни тасдиқлашга интилиш, оқилона ишонувчанлик, ўзини-ўзи назорат қилиш, қатъиятлилик, ташаббускорлик, сафарбарлик, кузатувчанлик, тартиблилик, амалий меҳнатга мойиллик ва бошқалар киради.
Креативлик (лот., инг. “cреате ” – яратиш, “cреативе” яратувчи, ижодкор) – индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни тавсифловчи ҳамда мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи ижодий қобилияти.
Шахснинг креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян фаолият турларида намоён бўлади. Шунингдек, креативлик иқтидорнинг муҳим омили сифатида акс этади. Қолаверса, креативлик зеҳни ўткирликни белгилаб беради. П.Торренс фикрича, “Креативлик” тушунчаси негизида қуйидаги ёритилади:
- муаммога ёки илмий фаразларни илгари суриш;
- фаразни текшириш ва ўзгартириш;
- қарор натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш.
Дунёнинг АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия каби кўплаб
мамлакатларида шахс креативлигини тадқиқ қилишга оид тадқиқотлар жадал олиб борилмоқда. Бу борадаги тадқиқотлар натижалари сифатида замонавий педагоглар эътиборини ўзига жалб қилаётган эмпирик натижалар, шунингдек, илмий фаразлар, концепцияларни қайд этиш мумкин. Кўпчилик концепцияларда иқтидорлилик ва унинг ривожлантирувчи асослари шахс креативлиги тушунчаси билан ифодаланувчи ижодий имкониятлари ва қобилиятлари орқали тавсифланади. Креативлик фикрлашда, мулоқотда, фаолиятнинг алоҳида турларида намоён бўлиши мумкин. У умумий ҳолатда шахс ёки унинг алоҳида қобилиятларини тавсифлаши мумкин.
“Креативлик” тушунчасининг турли таърифлари мавжуд:

Кўпчилик ҳолатларда “креативлик” дейилганда техник малакаларни эгаллаш, яхшилаш ва такомиллаштириш, муаммоларни ўзгача нуқтаи назардан ўрганиш, янги, ностандарт ечимларни топиш қобилияти тушунилади. Инсоннинг ижодий имкониятлари тўғридан-тўғри ва бевосита унинг билим олиш қобилиятлари билан боғланган эмас ва ҳамма вақт ҳам у интеллект тестларида намоён бўлавермайди. Аксинча, ижодкорлик эгалланган билимларнинг миқдори ва турли-туманлиги билан, балки қатъий таркиб топган тушунчаларни инкор эта олувчи янги ғояларни сеза олиши билан изоҳланади. Ижодий ғоялар одатда релаксация пайтида,
олдиндан жиддий изланишлар натижасида тайёрланган, тарқоқ диққат пайтида юзага келади.
“Компетентлик” ва “Касбий компетентлик” тушунчаларининг мазмун-моҳияти.
Бозор муносабатлари шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир мутахассисдан касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб боришни тақозо этмоқда. Хўш, компетентлик нима? Касбий компетентлик негизида қандай сифатлар акс этади? Педагог ўзида қандай компетентлик сифатларини ёрита олиши зарур? Айни ўринда шу ва шунга ёндош ғоялар юзасидан сўз юритилади.
“Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик илмий изланишлар натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан компет ентлик “ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни англатади.
Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади.

Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади.




Қуйида касбий компетентлик негизида акс этувчи сифатларнинг моҳияти қисқача ёритилади.
1. Ижтимоий компетентлик – ижтимоий муносабатларда фаоллик
кўрсатиш кўникма, малакаларига эгалик, касбий фаолиятда субъектлар билан мулоқотга кириша олиш.
2. Махсус компетентлик – касбий-педагогик фаолиятни ташкил этишга
тайёрланиш, касбий-педагогик вазифаларни оқилона ҳал қилиш, фаолияти натижаларини реал баҳолаш, БКМни изчил ривожлантириб бориш бўлиб, ушбу компетентлик негизида психологик, методик, информацион, креатив, инновацион ва коммуникатив компетентлик кўзга ташланади. Улар ўзида қуйидаги мазмунни ифодалайди:
а) психологик компетентлик – педагогик жараёнда соғлом психологик
муҳитни ярата олиш, талабалар ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан ижобий мулоқотни ташкил этиш, турли салбий психологик зиддиятларни ўз вақтида англай олиш ва бартараф эта олиш;
б) методик компетентлик – педагогик жараённи методик жиҳатдан оқилона ташкил этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри
белгилаш, метод ва воситаларни мақсадга мувофиқ танлай олиш, методларни самарали қўллай олиш, воситаларни муваффақиятли қўллаш;
в) информацион компетентлик – ахборот муҳитида зарур, муҳим, керакли,
фойдали маълумотларни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли, ўринли, самарали фойдаланиш;
г) креатив компетентлик – педагогик фаолиятга нисбатан танқидий ва ижодий ёндашиш, ўзининг ижодкорлик малакаларига эгалигини намойиш эта олиш;
д) инновацион компетентлик – педагогик жараённи такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга доир янги ғояларни илгари суриш, уларни амалиётга муваффақиятли татбиқ этиш;
е) коммуникатив компетентлик – таълим жараёнининг барча иштирокчилари, жумладан, талабалар билан самимий мулоқотда бўлиш, уларни тинглай билиш, уларга ижобий таъсир кўрсата олиш.
ж) шахсий компетентлик – изчил равишда касбий ўсишга эришиш, малака
даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички имкониятларини намоён қилиш.
з) технологик компетентлик – касбий-педагогик билим, кўникма ва малакаларни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш.
к) экстремал компетентлик – фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, технологик жараён ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик.

Cаволлар:


1. Технология фанининг узлуксиз таълим тизимидаги ўзига хос ўрни ва роли нимада деб ўйлайсиз?
2. Технология фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар деганда нималарни тушунасиз?
3. Педагогик фаолиятингизда қандай турдаги инновациялардан фойдаланасиз?
4. Фанни ривожланиш тарихи бўйича нималарни биласиз?
5. Жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бозор муносабатлари шароитида технология фанини ривожлантириш тенденциялари нималардан иборат?
6. Бу тенденциялар асосида ўқувчиларни тадбиркорлик фаолиятига йўллаш
самарали бўлади деб ўйлайсизми? Ўз тажрибангиздан мисоллар келтиринг.
7. Шахсий ва касбий сифатлар нималардан иборат?
8. Креативлик ва компетентлик нима?
9. Педагог қандай касбий компетентлик сифатларига эга бўлиши керак?


Хулоса

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling