Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида курс ишлари бажарилишини ташкил этиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби


Download 41.56 Kb.
bet2/6
Sana11.05.2023
Hajmi41.56 Kb.
#1454412
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Курс иши бажариш Тартиби 27 11 2018 2

III. Курс ишининг тузилиши.
3.1. Курс иши (лойиҳа)си барча қисмлари бир-бирига узвий боғланиши ва қатъий мантиқий кетма-кетликда бўлади.
Курс иши қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
• титул варағи;
аннотация;
• илмий раҳбар хулосаси;
мундарижа;
• кириш;
• курс ишининг энг муҳим масалаларини бирлаштирувчи асосий қисм;
• хулоса;
• фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
• иловалар.
Титул вароғи. 2-иловада кўрсатилган намунага қатъий мос келиши шарт.
Мундарижа. Бунда курс ишининг режаси ва унинг боб, бўлим (параграф)лари кўрсатилади. Мундарижа курс ишининг тузилишига қатъий мос бўлиши, қисқа, лўнда, кетма-кетликда ва аниқ тарзда унинг ички мазмуни (мантиқи)ни очиб бериши зарур. Шунингдек, ишнинг ҳар бир боби ва бўлим (параграф)и қайси саҳифадан бошланиши аниқ кўрсатилади.
Кириш. Курс ишининг бу қисмида мавзунинг долзарблиги, унинг асосий характеристкалари (тадқиқотнинг муаммоси, объекти, предмети, мақсад ва вазифалари, гипотезаси) кўрсатилади. Киришда, шунингдек, бажарилаётган ишнинг асосий ғояси ҳақида ҳам маълумот берилади.
Курс ишининг асосий қисми. Режадаги асосий қисмларни ўз ичига олади. Унда ўрганилаётган масаланинг тарихи ва назарий асослари кўрсатилади, мавзуга оид мавжуд адабиётларнинг танқидий таҳлили берилади, муаллифнинг ўз нуқтаи назари баён қилинади. Сўнгра мустақил равишда бажарилган ишларнинг методлари, ташкил этилиши ва натижалари баён қилинади.
Хулоса. Ишнинг талаба томонидан ишлаб чиқилган асосий натижа ва хулосалари келтирилади: уларнинг амалий аҳамияти, иш натижаларининг жорий қилиниш имкониятлари ва мавзуни келгусида тадқиқ қилиш истиқболлари баён қилинади.
Хулосага қўйиладиган асосий талаб – унинг қисқа ва мулоҳазалилигидир. Унда ишнинг мазмунини бутунлигича қайтариш шарт эмас.
Хулоса қуйидаги саволларга жавоб бера олиши керак:
а) Талаба нима учун айнан ушбу тадқиқотни амалга оширди?
б) Қандай ишлар амалга оширилди?
c) Курс ишни бажарувчи қандай хулосаларга келди?

Download 41.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling