Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида курс ишлари бажарилишини ташкил этиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби


V. Курс ишини ҳимояси, баҳолаш тартиби ва меъзонлари


Download 41.56 Kb.
bet4/6
Sana11.05.2023
Hajmi41.56 Kb.
#1454412
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Курс иши бажариш Тартиби 27 11 2018 2

V. Курс ишини ҳимояси, баҳолаш тартиби ва меъзонлари
5.1. Курс иши ҳимоясининг баённомаси -илова
5.2. Талаба томонидан тайёр бўлган курс ишини факультет деканати (ёки кафедра)га топширилади. Курс иши рўйхатдан ўтказилиб, курс иши титул варағига рўйхатдан ўтказилган сана ва рўйхат тартиб рақами ёзилади.
5.3. Факультет деканати (ёки кафедра) томонидан курс иши талабанинг раҳбарига топширилади. Курс иши раҳбари курс ишини рўйхатдан ўтган санадан бошлаб бир ҳафта ичида, курс иши талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз хулосаси (3-иловага қаранг) билан бирга кафедрага тақдим этади.
5.4. Курс иши раҳбари томонидан тақдим қилинган хулосада талабанинг мустақил фаоллиги, мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифаси, янгиликлари, келтирилган маълумотлар таҳлили, чиқарилган хулоса ва таклифларнинг асосланганлиги, курс ишининг бошқа ижобий томонлари тавсифланади. Шу билан бирга, хато ва камчиликлари ҳам кўрсатилади. Натижада, хулоса охирида умумий тавсия берилади, яъни курс иши ҳимояга қўйилиши ёки қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилади.
5.5. Агарда талаба сабабсиз равишда курс ишини ўз вақтида топширмаса, камчиликлар тўлиқ бартараф этилмаса, у ҳолда илмий раҳбар курс иши ҳимояга қўйилмайди деган хулоса беради.
5.6. Деканат томонидан кафедра билан келишилган ҳолда курс ишини топшириш ва ҳимоя қилиш режа жадвали ишлаб чиқилади. Курс ишини топшириш ва ҳимоя қилиш муддатлари кафедра мудири томонидан тасдиқланган тартибда амалга оширилади.
5.7. Курс ишида унга қўпол бўлмаган хато ва камчиликлар бўлса-ю, у ҳимояга тавсия этилса, талаба кўрсатилган хато камчиликларни асослаш ёки тўғрилаш учун курс иши ҳимоясигача бўлган муддатда кўрсатилган камчиликларга ўз фикрини билдириши керак. Агарда курс ишида хато камчиликлар кўп бўлса, уларни бартараф этгандан сўнг, ҳимояга тавсия этилади ва, у ҳолда хато ва камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, иккинчи марта яна ҳимояга тавсия этиш хулосаси ёзилади.
5.8. Курс ишини ҳимоя қилиш куни ва ҳимояда қатнашувчи комиссия таркиби кафедра мажлисида белгилаб берилади. Курс иши ҳимоясида қатнашувчи комиссия таркиби 3-5 та аъзодан иборат бўлади. Курс ишини ҳимоясида, албатта, комиссия таркибидан камида 3 та аъзоси бўлиши талаб этилади.
5.9. Ҳар бир талаба учун курс иши ҳимояси 15-20 дақиқа (10 дақиқагача талаба маърузаси учун, 5-10 дақиқа савол-жавоб) давом этади. Талаба ўз маърузасида мавзу тўғрисида қисқача тушунча бериши, яъни мавзунинг долзарблиги, муаммоси, хулоса ва таклиф ҳақида тўхталиши керак. Шунингдек, тақризда кўрсатилган камчиликлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтади.
Ҳимоядан сўнг, комиссия аъзолари ёпиқ мажлис ўтказиб, талабаларнинг курс ишини баҳолаш бўйича қарор қабул қилади.
Комиссия аъзолари қуйидагича қарор қабул қилади:
– курс ишини ҳимоя қилганлигини ижобий баҳо қўйилиши мумкин;
– ҳимояга киритилмаган бўлиши мумкин;
– “ҳимояга келмади” бўлиши мумкин;
– ҳимояда қониқарсиз баҳо олган бўлиши мумкин;
– қайта ҳимоя қилиш учун муддат бериши мумкин;
– бошқа мавзуда қайта ишлаб ҳимоя қилиш тавсия этилиши мумкин.
Узрли сабаб билан курс ишини белгиланган муддатда ҳимоя қила олмаган талабаларга факультет деканининг рухсати билан, комиссиянинг иши якунланишига қадар, бошқа муддатларда ҳимоя қилишга рухсат берилади.
5.10. Талабалар томонидан бажарилган курс ишлари ҳимоя қилинганидан кейин ўрнатилган тартибда 6 ой муддатда университет архивига топширилади.


1-илова

Download 41.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling