Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида курс ишлари бажарилишини ташкил этиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби


Download 41.56 Kb.
bet3/6
Sana11.05.2023
Hajmi41.56 Kb.
#1454412
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Курс иши бажариш Тартиби 27 11 2018 2

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. Курс ишида фойдаланилган адабиётлар муаллифларининг Ф.И.Ш., манба номи, ва нашр йили ва ҳажми тўлиқ кўрсатилиб, алфавит тартибида тузилади.
Рўйхатга муаллиф томонидан ишни ёзиш жараёнида фойдаланилган барча адабиётлар киритилади (адабиёт қаерда нашр қилинганлигидан қатъий назар алоҳида нашр, тўплам, журнал, газета бўлса ҳам албатта кўрсатилиши шарт).
Рўйхатда манбалар умумий рақамлаштирилган ҳолда келтирилади.
Масалан:
1. Ш.К.Муродов ва бошқалар. Чизма геометрия (дарслик).- Тошкент: Молия-иқтисод, 2008.-67 б.
2. М.Халимов. Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси (дарслик).- Тошкент: Ворис, 2013.-228 б.
3. К.Маликов. Мустақиллик даврида графика фанларини ривожланиши //”Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишнинг долзарб муаммолари” илмий амалий анжуман тўплами.- Тошкент, 2012.- 49-53б.
Иловалар. Иловалар одатда алоҳида саҳифаларда кўрсатилади. Уларнинг ҳар бири ўз мавзусига эга бўлади ва ўнг томоннинг юқорисида “Илова” деган ёзув қайд қилинади. Агар иловалар бир неча бўлса, улар “1-илова”, “2-илова” тарзида расмийлаштирилади.
Иловага мустақил равишда тузилган, мавзуга оид чизма (расм)лар, жадваллар, диаграммалар, топшириқ вариантлари жойлаштирилиши мумкин.
IV. Курс ишини безашга бўлган талаблар
4.1. Курс иши ўзбек, рус ва инглиз тилида хатоларсиз ва А4 (21,0 см х 29,7 см) қоғозда бажарилган бўлиши керак.
4.2. Курс иши ҳажми қўл ёзма тарзида ёзилган матнда 35-40 бет доирасида бўлиши керак ва қуйидаги ҳошиялар ўлчамига риоя қилиш лозим:
чап ҳошия – 30 мм.
ўнг ҳошия – 15 мм.
пастки ҳошия – 20 мм.
юқориги ҳошия – 20 мм.
4.3. Курс ишини рақамлаш титул варағидан охирги бетгача ҳамма варақларни ўз ичига олиши лозим. Титул варағи биринчи бет ҳисобланади ва унга рақам қўйилмайди ва 1-иловада келтирилган шакл бўйича тўлдирилади.
4.4. Курс ишидаги барча иллюстрациялар (хариталар, графиклар, расмлар, диаграммалар ва ҳ.к.) ўз номига эга бўлиши ва бу ном иллюстрациянинг пастки қисмига ёзилиши, барча формулалар араб рақамлари билан рақамланиши керак. Формула рақами унинг тўғрисида варақнинг ўнг томонида қавс ичида кўрсатилади.
4.5. Боб, бўлим (параграф)ларнинг сарлавҳалари матнда ўз мазмунини акс эттириши керак. Курс ишининг ҳар бир боби янги варақдан бошланади. Бобларнинг номланиши бош ҳарфлар билан ёзилади. Сўзлар бўғинга кўчириш тақиқланади. Сарлавҳа охиридаги нуқта белгиланмайди. Агар сарлавҳа иккита жумладан иборадан иборат бўлса, улар нуқта билан ажратиб ёзилади.

Download 41.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling