Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


компетенцияларига эга бўлиши лозим


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/34
Sana03.04.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1323120
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
1.2.-барча-тоифа-учун-1

компетенцияларига эга бўлиши лозим. 
 
 
Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар: 
Халқ таълими тизимида таълим-тарбия жараёнларини ташкил 
этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари модули назарий машғулотлар шаклида 
олиб борилади. 
Назарий машғулотларда “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури, Таълим тизимига оид меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга киритиш тартиби. Бола ҳуқуқларининг 
кафолатлари давлат томонидан таъминланганлиги, мажбурий меҳнатнинг 
таъқиқланганлиги, Коррупцияга қарши курашнинг қонуний асослари ва 


унинг олдини олиш омиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
фармон, фармойиш, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш, 
қарорлари, ҳамда Мактабгача таълим, Халқ таълими вазирликлари 
буйруқларининг мазмун-моҳиятини сингдиришдан иборат. 
Машғулотларда техник воситалардан, экспресс-сўровлар, тест 
сўровлари, ақлий ҳужум ва бошқа интерактив таълим усулларидан 
фойдаланиш назарда тутилади.
 
 
Модулнинг ўқув режадаги бошқа блок ва модуллар билан 
боғлиқлиги ва узвийлиги 
Модул мазмуни ўқув режадаги “Ўзбекистонда узлуксиз таълим 
тизимининг ислоҳ қилиниши” модули билан узвий боғланган ҳолда 
педагогларда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг меъёрий-
ҳуқуқий асослари бўйича касбий педагогик тайёргарлик даражасини 
оширишга хизмат қилади. 
Модулнинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги 
Мазкур модуль “Таълим-тарбия технологиялари ва педагогик маҳорат”, 
“Таълим жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш” ва 
“Мутахассислик фанлари” блокларидан аввал ўрганилади. Модулни ўрганиш 
жараёнида ундан кейин ўрганиладиган блокларнинг мазмун йўналишларини 
ва ғоявий жиҳатларини халқ таълимига татбиқ этиш имкониятларни очиб 
беради. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling