Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Модулнинг мақсади ва вазифалари


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/34
Sana03.04.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1323120
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
1.2.-барча-тоифа-учун-1

Модулнинг мақсади ва вазифалари 
Модулнинг мақсади: халқ таълими педагог кадрларни қайта тайёрлаш 
ва малака ошириш курси тингловчиларининг таълим-тарбия жараёнларини 
ташкил этишга оид меъёрий-ҳуқуқий асослар (қонунлар ва қонун ости 
ҳужжатлари) 
ҳақидаги 
билимларини 
такомиллаштириш, 
меъёрий 
ҳужжатларни қўллашдаги муаммоларни аниқлаш, таҳлил этиш, шунингдек
уларда халқ таълимнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари тўғрисида кўникма ва 
малакаларини таркиб топтириш. 
Модулнинг вазифалари: 
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – таълим-тарбия 
жараёнларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асоси эканлигини 
таъкидлаш; 
- Ўзбекистон Республикасининг таълим-тарбия соҳасига оид қонун 
ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш; 
- таълим соҳасига оид қонун ости ҳужжатлари тўғрисидаги 
билимларни етказиб бериш; 
- тингловчиларда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда қўллаш 
кўникмаси ва малакаларини шакллантириш; 
- бола ҳуқуқларининг кафолатланганлигининг қонуний асосларини 
ёритиб бериш; 
- коррупцияга қарши курашнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб 
чиқилганлиги ва амалиётга татбиқ этилаётганни ўргатиш; 
- меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш ва уларнинг ижросини 
таъминлашда тингловчиларнинг масъулиятини ошириш; 
- тингловчиларнинг ҳуқуқий саводхонликларини ошириб, ҳуқуқий 
маданиятини ривожлантириш. 


 
Модуль бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва 
компетенцияларига қўйиладиган талаблар: 
Тингловчи: 
- меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси ҳақида; 
- уларнинг турлари ва ишлаб чиқилиши; 
- қонун ва қонун ости ҳужжатларининг амалга киритилиши ва улар 
ижросининг таъминланиши зарурлигини билиши; 
- ўз иш жараёнларида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фаолият 
юритиш; 
- меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил ва тарғиб қилиш; 
- меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллаш кўникмаларига; 
- Қонун ва қонуности ҳужжатларини амалда тўғри қўллаш; 
- меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича фикрлар 
бериш малакаларига; 
- меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқув жараёнини ташкил этиш; 
- таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларга асосланиш; 
- меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тўғри маслаҳатлар бериш; 
- қарорлар қабул қилишда Қонун ва қонуности ҳужжатларга асосланиш 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling