Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/56
Sana04.09.2023
Hajmi5.12 Mb.
#1672576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
4.1-informatika

эга бўлиши лозим. 
 
Модулини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар 
Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда 
замонавий ёндашувлар ва инновациялар фани назарий ва амалий 
машғулотлар шаклида олиб борилади. 
Назарий машғулотларда информатика ва ахборот технологиялари 
фанини ўқитишда илғор хорижий тажрибалар, замонавий ёндашувлар ва 
инновацион технологиялар ҳақида маълумотлар берилади. 
Амалий машғулотларда информатика ва ахборот технологияларини 
ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновацион технологияларнинг 
қўлланилиши, замонавий таълим воситаларидан фойдаланиш усуллари, 
информатика ва ахборот технологиялари дарсига қўйилган замонавий 
талаблар ўргатилади. 
Машғулотларда техник воситалардан, экспресс-сўровлар, тест 
сўровлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш ва 
бошқа интерактив таълим усулларидан фойдаланиш назарда тутилади.


Модулининг ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва 
узвийлиги 
Модул мазмуни ўқув режадаги “Таълим жараёнида ахборот 
коммуникация технологияларини қўллаш” блоки фанлари, “Илғор таълим-
тарбия технологиялари ва жаҳон тажрибаси”, “Информатика ва ахборот 
технологиялари фанини ўқитиш методикаси” ўқув модуллари билан узвий 
боғланган ҳолда педагогларнинг касбий педагогик тайёргарлик даражасини 
орттиришга хизмат қилади 
 
Модулини услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги 
Мазкур фан “Таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг 
ҳуқуқий-меъёрий асослари”, “Илғор таълим-тарбия технологиялари ва 
педагогик маҳорат” ва “Таълим жараёнларида ахборот-коммуникация 
технологияларини қўллаш” модулларидан кейин ўрганилади. Унда 
юқоридаги модулларда ўрганилган мазмун йўналишлари ва услубий 
жиҳатларини математика фанига татбиқ этиш имкониятлари очиб 
берилади.

Download 5.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling