Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/56
Sana04.09.2023
Hajmi5.12 Mb.
#1672576
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   56
Bog'liq
4.1-informatika

ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ 
Мазкур модул бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади: 
- маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни 
англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни 
мустаҳкамлаш); 
- давра суҳбатлари (кўрилаётган топшириқлар ечимлари бўйича 
таклиф бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий 
хулосалар чиқариш); 
- баҳс ва мунозаралар (топшириқлар ечими бўйича далиллар ва 
асосли аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш 
қобилиятини ривожлантириш). 
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ 
Фанга оид ўрганилган материаллар асосида “Информатика ва ахборот 
технологиялари фанини ўқитишда илғор хорижий тажрибалар ва инновацион 
технологиялар” мавзусида мустақил иш бажарилади. У асосида малака 
ишининг кириш қисми тайёрланади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ўсиб келаётган авлодни 
мустақил фикрлайдиган қилиб тарбиялаш вазифаси қўйилган. Ушбу 
масаланинг ҳал этилиши кўп жиҳатдан ўқитишнинг интерфаол методларини 
қўллашга ҳам боғлиқ. 
Аввало "интерфаол (интерактив)" тушунчани аниқлаштириб олайлик. 
"Интерактив" деган сўз инглизча "interact" сўзидан келиб чиққан. "Inter" – 
ўзаро, "act" – иш кўрмоқ, ишламоқ деган маъноларни англатади. Шундай 
қилиб, интерфаол ўқитиш – бу, авваламбор мулоқотли ўқитиш бўлиб, 
жараённинг боришида ўқитувчи ва ўқувчи орасида ўзаро таъсир амалга 
оширилади. 
Интерфаол ўқитишнинг моҳияти ўқув жараёнини шундай ташкил 
этадики, унда барча ўқувчилар билиш жараёнига жалб қилинган бўлиб, эркин 
фикрлаш, таҳлил қилиш ва мантиқий фикр юритиш имкониятларига эга 
бўладилар. 
Билиш жараёнида ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти деганда, 
уларни ҳар бирининг ўзига хос алоқада индивидуал ҳисса қўшиши, ўзаро 
билимлар, ғоялар ва фаолият усуллари билан алмашинишлари тушунилади. 
Шу билан бирга, буларнинг ҳаммаси ўзаро хайрихоҳлик ва қўллаб – 
қувватлаш муҳитида амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида янги 
билимларни олишгагина имконият бермасдан, балки билиш фаолиятининг 
ўзини ҳам ривожлантиради, уни янада юқорироқ корпорация ва ҳамкорлик 
поғоналарига олиб чиқади. 
Дарслардаги интерактив фаолият ўзаро тушунишга, ҳамкорликда 
фаолият юритишга, умумий, лекин ҳар бир иштирокчи учун аҳамиятли 
масалаларни биргаликда ечишга олиб келадиган диалогли алоқани ташкил 
этиш ва ривожлантиришни кўзда тутади. Интерфаол метод битта сўзга 
чиқувчининг, шунингдек, битта фикрнинг бошқа фикрлар устидан 
доминантлик қилишлигини чиқариб ташлайди.
Диалогли ўқитиш жараёнида ўқувчилар танқидий фикрлашга, шарт-
шароитларни ва тегишли ахборотни таҳлил қилиш асосида мураккаб 
муаммоларни ечишга, альтернатив фикрларни чамалаб кўришга, улаб ва 
асосли равишда қарорлар қабул қилишга, дискуссияларда иштирок этишга
бошқалар билан мулоқот қилишга ўрганадилар. Бунинг учун дарсларда 
индивидуал, жуфтли ва гуруҳли ишлар ташкил этилади, изланувчи 
лойиҳалар, ролли ўйинлар қўлланилади, ҳужжатлар ва ахборотнинг турли 
манбалари билан иш олиб борилади, ижодий ишлар қўлланилади. 
Интерфаол 
ўқитишни ташкил қилувчилар учун, соф ўқув 
мақсадларидан ташқари қуйидаги жиҳатлар ҳам муҳимдир: 



Download 5.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling