Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Ўқитувчининг ўқувчилар билан мулоқати


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

8. Ўқитувчининг ўқувчилар билан мулоқати.
Педагогик этикаси, нутқи, аҳлоқий ва психолагик иқлимнинг ташкил 
этилиши. 
9. Ўқувчилар билимини баҳолаш 
Ўқувчиларга берилган билим, кўникма ва малаканинг сифати. 
Мустаҳкам ва чуқур билим берилиши. Ғоя ва материалларнинг асосий 
томонларини кўрсата олиши, амалий кўникмаларнинг эгаллаганлик 
даражаси.
Текшириш турлари. Баҳоларнинг жамланганлиги.
10. Уй вазифасини таҳлил қилиш 
Уй вазифасини беришдан мақсад ва ҳажми. Синфда бажарилган иш 
билан уйга берилган вазифанинг ҳажми. Уйга берилган вазифанинг 
хусусияти (ижодий, такрорлаш, мустаҳкамлаш, ривожлантириш), уй 
вазифасини беришда ўқитувчининг изоҳи. 
Дарсларни таҳлил қилиш турлари 


168 
Дарсни таҳлил қилишни қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 
1. Илмий таҳлил. 
2. Психологик таҳлил.
3. Методик таҳлил. 
4. Дидактик таҳлил. 
5. Умумпедагогик таҳлил. 
Илмий 
таҳлил- 
берилаётган 
билимларнинг
илмий 
назарий жиҳатини, ўқувчи бажараётган мустақил ишнинг мақсадга 
мувофиқлигини аниқлаш демакдир. 
Дарс кузатувчи ҳар бир раҳбар дарснинг илмий таҳлилида
асосан қуйидагиларга эътибор бериши мақсадга мувофиқ бўлади: 
1. Ўқитувчининг илмий жиҳатдан (ўзи мутахассис бўлган фанни 
илмий асосда чуқур билиши) қуролланганлиги. 
2. Шу кунги дарсга илмий жиҳатдан тайёргарлик ҳолати. 
3. Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий –назарий ахборотлар 
билан қуролланиб бориши. 
4. Дарс жараёнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баён 
этилиши ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингдириб борилиши. 
5. Дарсда таълимнинг ўзига хос хусусиятларининг ҳисобга олиниши. 
6. Дарслик материалларининг қўшимча адабиёт материаллари билан 
бойитилиши. 
7. Ўқувчи бажараётган лаборатория, амалий ҳамда мустақил 
ишларнинг илмий йўналиш бўйича мақсадга мувофиқлиги. 
8. Ўқувчилар хулосасининг илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал 
баён этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назорат қилиниши. 
9. Дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таълим-тарбия 
билан боғланиши.
10. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг илмий нутқ маданияти. 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling