Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
малакаларини
шакллантириш. Ўрта таълимда информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитилишининг вазифалари қуйидагилардан иборат: ахборот, компьютер, ахборот технологиялари, компьютернинг дастурий таъминоти, компьютерда масалалар ечиш технологиялари, алгоритмлаш ва дастурлаш асослари, янги ахборот технологияларининг жамиятимизнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётидаги муҳим аҳамияти ва инсон фаолиятининг турли жабҳаларига ижобий таъсирини илмий равишда ўрганадиган усуллар ҳақидаги билимларга эга бўлиши; ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва узатишда турли техник воситалардан ва амалий дастурлардан фойдалана олиши; ахборот жараёнлари натижаларини хулосалашда турли техник воситаларнинг имкониятларидан фойдаланилиши, уларнинг ишлаш принципини тушунтириш, амалий масалаларни компьютерда ечишлардан фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши; Амалий масалаларни ечишда, бошқа фанларга оид янги билимларни мустақил равишда эгаллаш, турли манбалар (дарсликдан, илмий-оммабоп адабиётлардан, ахборот- коммуникация технологиялари изоҳли луғати ва маълумотномалардан, электрон ишланма ва дарсликлардан, Интернет саҳифаларидан ва ҳ.к.)дан фанларга оид маълумотлар билан ишлай олиш; ахборотни таҳлил қилиш ва баҳолаш, бир турдаги ахборотни иккинчи турга айлантириш ва шу каби масалаларни еча олиши; ахборот технологияси орқали ахборот маконни ўрганиш мумкинлигига бўлган ишонч, инсониятни бундан кейинги ривожланиши учун фан ва технологиялар ютуқларидан керакли даражада фойдаланиш, фан ва техника ижодкорларига ҳурмат билан қараш, информатика ва ахборот технологиялари таълимига умумбашарий маданият элементи сифатида қарашни тарбиялаш; кундалик ҳаётда учрайдиган ва ҳаётий фаолиятининг ҳавфсизлигини таъминлашда эгаллаган билим ва кўникмаларидан фойдалана олиш. Бугунги ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳаси, ҳар бир соҳа ва барча фаолият турлари бевосита ахборот технологиялари билан бевосита боғлиқдир. Шундай экан, ахборот технологияларни яратиш ва уларни бошқаришга оид билим, кўникма ва лаёқатнинг ҳар бир инсонда шаклланиши фундаментал аҳамият касб этади. Таълим тизимини ахборотлаштириш – технологик ва ижтимоий билимларни узатиш 39 жараёнини тезлаштириш, замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ўқитиш ва ўқиш сифатини ошириш билан бирга инсонни турли ижтимоий муҳитга мослашувини осонлаштириш имкониятларини яратади. Айнан шу сабаб таълим мазмунини, фанлардан Давлат таълим стандартларни, ўқув дастурларни такомиллаштириш – информатика ва ахборот технологиялари фанига оид компетентлиликни (АКТ компетентлиликни) киритишни тақозо этади. Компетенция – кўзланган натижаларга эришиш учун билим, кўникма ва малакаларни қўллай олиш қобилиятини намойиш этишни билдиради. АКТ компетентлилик- инсонлар учун муҳим компетенция ҳисобланиб, компьютер, телекоммуникация воситалари ва Интернет имкониятларидан фойдаланган ҳолда турли муаммо ва масалаларни ҳал этишда намоён бўлади (Европа давлатлари учун ишлаб чиқилган “Умумевропа АКТкомпетентлиги 2.0” дан). Download 5.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling