Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
Информатика
ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси бу ўқув предмети сифатида ва турли ёшдаги ўқувчиларга информатика ва ахборот технологияларини ўргатиш жараёнининг қонуниятларини ўрганадиган фандир. Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси фан сифатида ХХ асрнинг иккинчи ярмида, Ўзбекистонда эса 1985 йилдан бошлаб шаклланди. Бунга асосий омил бўлиб умумўрта мактабларга «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» фанининг киритилиши бўлди. Информатика ва ахборот технологиялари ўқитиш методикаси бўйича илмий изланишлар биринчилар қаторида, профессорлар М.Зиёхўжаев, А.Абдуқодиров, Т.Азларов ва бошқалар томонидан олиб борилди ва бу соҳада муайян ютуқларга ҳам эришилди. 55 Ўзбекистон Республикаси таълим тизимига янги бўғин, ўрта-махсус ва касб - ҳунар таълимининг киритилиши билан, ушбу бўғин информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчилари учун ўқитиш методикасини яратиш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолди. Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси фанида қуйидаги асосий масалалар кўрилади ва ҳал этилади: Информатика ва ахборот технологияларини ўқитишнинг мақсади ва вазифалари қандай; Ўқув предмети сифатида информатика ва ахборот технологияларининг мазмунини нималар ташкил этиши керак; Информатика ва ахборот технологияларидан ўқув материали қайси кетма-кетликда жойлашиши ва ўқувчиларга етказилиши керак; Информатика ва ахборот технологияларидан ўқув материалини тўлиқ ва чуқур ўрганиш учун қандай усул, шакл ва воситалардан фойдаланиш керак. Бошқача қилиб айтганда, информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси олдига анъанавий саволлар учлиги қўйилади: 1) информатика ва ахборот технологияларини нима учун ўрганиш керак (яъни, мақсад ва вазифаларни аниқлаш)? 2) нимани ўрганиш керак (яъни, мазмунни аниқлаш)? 3) информатика ва ахборот технологияларини қандай ўргатиш керак (яъни, танлаб олинган ўқитиш шакли доирасида таълимнинг самарали усул ва воситаларини аниқлаш)? Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикасини ўрганишнинг мақсади ўқитувчиларда шахсий методик тизимини ишлаб чиқиш ва шакллантиришдан иборат. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling