Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим модели
- Анъанавий таълим методлари: Маъруза
Zaxarova, I. G. Informatsionnie texnologii v obrazovanii [Tekst] : ucheb. posobie / I. G. Zaxarova. - 2-e izd.,
stereotip. - M. : Academia, 2005. - 192 s. - (Vissh. prof. obrazovanie). - 2 ekz. - 9339 s., 58 Ўқитиш методлари ўқув жараёнининг муҳим таркибий қисми хисобланади. Фаолиятнинг тегишли методларисиз таълимнинг мақсад ва вазифаларини ўқув материалининг муайян мазмунини ўқувчилар томонидан ўзлаштиришга эришиб бўлмайди. Таълим модели – таълим жараёни тузилмасидир. Таълим моделлари икки турга ажратилади: - Анъанавий таълим моделлари - Ноанъанавий таълим моделлари Ноанъанавий таълим моделларини қуйидагиларга ажратиш мумкин: - Ҳамкорликда ўрганиш - Моделлаштириш - Тадқиқот Анъанавий дарс муайян муддатга мўлжалланган таълим жараёни бўлиб, кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган мавзуга кириш ёритиш, мухокама қилиш ва якунлаш босқичларидан иборат таълим моделидир. Анъанавий таълим методлари: - маъруза, ҳикоя, тушунтириш, лаборатория, сухбат, машқ, амалий.... - тўрт поғонали методлар киради. Ноанъанавий таълим методлари: - Кичик гурухларда ишлаш методи; - Баҳс мунозара методи; - Давра суҳбати методи; - Ишбоб ўйин; - Лойиҳалаш; - Йўналтирувчи матн; - Муаммоли вазият; - Ақлий хужум; - Ролли ўйин. Анъанавий таълим методлари: Маъруза – катта хажмдаги ўқув материалини нисбатан узоқ вақт давомида монологик баён этишдир. Бу методнинг асосий вазифаси – таълим бериш, ўргатиш. Белгилари: қатъий тузилмага эга; нутқий-мантиқий баён қилиш; берилаётган ахборотнинг кўплиги. Маърузалар ўқитувчиларга ўқувчилар тажрибасизлик туфайли эътибор бермайдиган фаннинг муҳим лаҳзаларини ажратиб кўрсатиш имконини беради. 59 Ўқувчилар билан ўқитувчининг биргаликдаги ушбу фаолиятини ташкил этишнинг самарали шартлари қуйидагилардан иборат: маърузанинг батафсил режасини тузиш; маъруза режасини эшиттириш; режанинг ҳар бир пунктини ёритишдан сўнг қисқача умумий хулоса қилиш; маърузанинг бир қисмидан бошқа қисмига (бўлимига) ўтишда мантиқий боғлиқликни таъминлаш; муаммоли баён қилиш; ёзиб олиш зарур бўлган жойларни ажратиш (ёздириш); маърузаларни унинг алоҳида ҳолатларини батафсил таҳлил қилиш имконини берувчи семинар-машғулотлари ва амалий машғулотлар билан қўшиб олиб бориш. Маъруза методидан фойдаланганда маълумотлар, тушунтиришлар (изоҳлар) ва фактлар рационал равишда тақдим этилади. Маъруза методининг афзалликлари: аниқ илмий билимларга таянади; вақтдан унумли фойдаланилади; ўқитувчи томонидан ўқув жараёнини тўлиқ назорат қилиш имконияти пайдо бўлади. Download 5.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling