13
13-Мавзу: Информатика ва ахборот технологиялари дарсларини
кузатиш ва уларни таҳлил қилиш (2 соат амалий машғулот).
Информатика ва ахборот технологиялари дарсларини кузатишдан
кўзланган мақсадлар. Очиқ, кўргазмали,
намунавий, ҳисобот дарслари ва
уларга қўйилган талаблар. Дарсни таҳлил қилиш усуллари.
Дарсни баҳолаш мезонлари: 1) ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги
таҳлили 2) дарс мазмуни таҳлили 3) дарснинг услубий таҳлили 4)
ўқитувчининг педагогик маҳорати таҳлили 5) дарсда дарслик ва бошқа
қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш таҳлили, 6)
дарсда
таълимнинг бошқа воситаларидан фойдаланиш таҳлили 7) дарсда
яратилган таълимий муҳит ва муносабатлар таҳлили, 8) Баҳолаш ва дарсга
якун ясаш таҳлили
Умумий ўрта таълим мактабида
информатика ва ахборот
технологиялари дарсини кузатиш, уни дидактик (таълимий) ва
услубий
таҳлил қилиш.
КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАЗМУНИ
1-Мавзу: Информатика ва ахборот технологияларидан дарсларни
кузатиш ва таҳлил қилиш
Кўчма машғулот “Информатика ва ахборот технологиялари фанини
ўқитиш методикаси”
модули доирасида, талаб даражасидаги моддий-
техник базага эга ва илмий-услубий жиҳатдан
тажрибали профессор-
ўқитувчилар ва мутахассислар фаолият кўрсатаётган олий таълим
муассасаларининг
мутахассислик
кафедралари,
илмий-текшириш
институтларида, умумий ўрта таълим муасасаларида
дарсларни тахлил
қилиш шаклида ўтказилади. Унда ўтказилган дарсни тегишли мезонлар
аксосида таҳлил қилиш орқали ўқитувчиларнинг илғор
педагогик
тажрибаларини ўрганиш ташкил этилади. Бу жараёнга кўчма машғулот
ташкил қилинган мактаб ўқитувчиларини жалб этиш, уларнинг дарсларини
таҳлил қилиш орқали уларга методик ёрдам кўрсатиш ҳам кўзда тутилади.
Машғулот натижаси сифатида очиқ дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш
варағи тўлдирилади ва малака ишига илова қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: