Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

 
 


33 
2.2. Болаларни табиат билан таништиришнинг метод 
ва шакллари 
Инсон ўз ҳатти-ҳаракатини юксак ривожланган онги орқали бошқара 
оладиган, ўз ҳаракатлари ва қилаётган ишларининг оқибатларини олдиндан 
кўра-била оладиган онгли жонзот сифатида кўрилади. 
Табиат билан таништириш билимлар мазмуни турли хил тирик 
организмлар, уларнинг табиат билан таништириш тарафдан умумийлик ғоясини 
ўз ичига олади. 
Дастурларда табиатнинг маълум тизимда тузилиши ғояси алоҳида олинган 
тирик организм даражасида, ҳаёт кечириш муҳити ва ўзаро бир-бири билан 
алоқалари, организмлар тизими даражасида акс эттирилган. Бу ҳол ўз 
навбатида тирик организм чўл, сув ҳавзалари, дала, адир, тепаликлар каби ҳаёт 
кечириш билан боғлиқ бўлган ўзаро алоқалари бўйича энг элементар 
тасаввурнинг шаклланишига ёрдам беради. 
Мактабгача ёшдаги болалар томонидан ўзлаштирилган табиат билан 
таништириш билимлар келгусида мактабларда олинадиган табиат билан 
таништириш таълим учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Табиат билан таништириш билим мазмунини танлаб олиш асосидаги 
кейинги принцип - қулайлик принципидир. Мазкур принципга асосан
мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган дастурларга болаларнинг қабул 
қилиш қобилиятини ва уларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда 
ўзлаштиришлари қулай бўлган билимлар танлаб олинади. Бу принцип, айниқса, 
муайян ёш гуруҳи учун белгиланган билимларнинг мазмуни ва характерида 
намоён бўлади. 
Мактабгача ёшдаги кичик гуруҳ болалари табиат объектлари тўғрисидаги 
умумий тасаввурларни ўзлаштириш қобилиятига эга бўладилар. Улар 
жониворлар, ўсимликларнинг фақатгина алоҳида олинган, яққол кўзга 
ташланадиган хусусиятларини кўрадилар.
Шунинг учун болаларни кўпроқ яқин атрофда жойлашган, тез-тез учраб 
турадиган табиат объектлари билан яқиндан таништириб бориш, уларни 


34 
кузатиш вақтида эса иложи борича кўпроқ белгиларни кўрсатиб бориш керак. 
Мактабгача ёшдаги кичик гуруҳ болалари эндигина табиатдаги баъзи бир ўзаро 
боғлиқликларни кузата бошлайдилар. 
Масалан:
Ёмғир ёғмоқда – ерда кўлмаклар пайдо бўлди. 
Қуёш - кўлмак - сувсиз кўлмак. 
Карам - қурт- чумчуқ. 
Қурбақа - лайлак – бургут. 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг ўрта гуруҳи объектлар бўйича аниқ 
тасаввурларни ўзлаштиришлари мумкин, шунинг учун дастур объектлар 
тўғрисидаги билимларни чуқурроқ, яъни кўпроқ белгилар, жониворлар ва 
ўсимликларнинг яшаш тарзи, уларни парвариш қилиш тўғрисида тўликроқ 
маълумотларни ўз ичига олган. 
Ўрта гуруҳ болалари ўзаро алоқаларнинг турлари, хилма-хил моҳиятга эга 
бўлган морфо-функционал, вақтинчалик, сабаб ва оқибат каби ҳолатларни 
кўздан кечирадилар. 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг катта гуруҳларида, болаларнинг қабул 
қилиш имкониятлари борган сари ўсиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда 
предмет, тушунча ёки умумлаштирилган тасаввур даражасидаги билимларни ўз 
ичига олган. Бу ёшдаги болалар “балиқ”, “қуш” жониворлар билан 
танишадилар. 
Балиқ - бу жонивор. У сувда яшашга мослашган, шунинг учун унинг 
тузилиши ясси, гавдаси ялтироқ тангачалар билан қопланган ва силлиқ. Балиқ 
жабралари ёрдамида нафас олади, сузгичлари ёрдамида сузади. Балиқ икра 
сифатидаги тухумларни қўяди, баъзилари эса кичик балиқчаларни дунёга 
келтирадилар. 


35 
Ундан сўнг тарбиячи қушнинг расмини кўрсатади. “Қушлар - ҳам 
жониворлар ҳисобланади. Уларнинг баъзилари сувда ҳаёт кечиради (ғоз, ўрдак, 
оққуш), баъзилари дарахтларда яшайди (қалдирғоч) баъзилари қуруқликда 
яшайди (қарға, майна). Қушнинг гавдаси момиқ патлар билан қопланган, у 
худди одам сингари ўпкаси ёрдамида нафас олади. Бир хил қушлар яхши 
учадилар, бир хил қушлар эса панжалари орасида бириктирувчи пардалари 
бўлганлиги сабабли сувда яхши сузадилар.
Тарбиячи узун тирноқли, сузадиган ва сузмайдиган қушларнинг 
расмларини кўрсатади. Ундан сўнг, қушлар тухум қўядилар, тухумдан эса 
уларнинг болалари - жўжалар чиқади деб тушунтиради”.
Катта ёшдаги болалар анча мураккаб бўлган алоқаларнигина эмас, балки 
мазмунига қараб (генетик, сабаб, замон, макон ва бошқалар) бутун занжирли 
алоқаларни ўзлаштира оладилар. Бу ҳол ўз навбатида режага табиат билан 
таништириш системалар, уларнинг таркиби, ўсимликлар, жониворлар ва 
инсоннинг ўзаро алоқалари тўғрисидаги маълумотни киритишга имкон яратади. 
Табиат билан таништириш билимлар тизимини ўзлаштириш ўз навбатида 
аста-секинлик билан билиб бориш (қабул қилиш) анчагина мураккаб усулларни 
тушуниш, кўргазмали ҳаракатли усуллардан, мавҳум, яъни мантиқ орқали 
сезишга ўтишни таъминлайди. Болани фаол билиш позициясига қўйиш ўз 
навбатида боладаги бу қобилиятни ривожлантиришга, қизиқишни оширишга 
ҳамда мустақил фикр юритиш имкониятини юзага келтиради. 
Табиат билан таништириш билимларнинг бола томонидан ўзлаштирилиши 


36 
табиатга нисбатан эстетик муносабатда бўлиш, болада шодлик, қониқиш, завқ-
шавқ уйғота олишга ўргатади. 
Табиат билан таништириш билимни болалар томонидан ўзлаштиришнинг 
характерли натижаси, уларда ўзини ўраб турган оламга ёрдам бериш, раҳм-
шавқат, ачиниш, ҳавотирлик, ўзи ва бошқаларнинг ҳаёт кечиришига 
жавобгарлик ҳиссини уйғотиш, табиатга нисбатан инсоний муносабатда 
бўлишга хизмат қилади. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling