Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Адабий асарнинг мазмунига доир
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
Адабий асарнинг мазмунига доир
саволларга жавоб қайтариш 49 соғлом ва тўлақонли шахс сифатида шаклланган болани тарбиялашни кўзда тутади. Болани мактабда муваффақиятли таълим олишга тайёрлаш учун унга она тилининг барча бойликларини эгаллаб олиш учун тегишли шарт-шароитларни яратиш зарур. Бола нутқининг ривожи кўп жиҳатдан унинг руҳиятига, соғлом, тетик ўсишига, аҳлоқий сифатларига, ўқув дастурини ўзлаштиришда меъёрли бажарилишини таъминлашшига, қўлланмаларнинг монандлигига боғлиқдир. Бу масалалар мактабгача таълимда ўз ечими ифодасини топиши ва ўз она тилида равон гапира оладиган қилиб тарбиялашга қаратилиши зарур. Болаларнинг ақлий жараёнини ривожлантириш учун уларнинг нутқини ўстириш зарур. Бола ҳар бир сўз маносини тушуна олиши уни ўз нутқида эркин ифодалашга мувофиқ бўлиши керак. Тушунчалар тизимига мослашган бола ўз фикрини жамлаб гапиришга ва ифодалаб беришга ўрганади. Оғзаки нутқини ўстириш бўйича ўтказиладиган машғулотларда асосан, болаларнинг оғзаки нутқини ўстиришга, нутқни грамматик томондан тўғри шакллантиришга: нутқнинг морфологик ва синтаксис томонларини шакллантиришни давом эттириш: содда ва қўшма гаплар тўзиш, бунда барча сўз туркумларидан фойдаланишга ўргатиш, болаларни гапирганда сонни отга, сифатни отга, сифатни феълга тўғри ишлатиш малакаларини такомиллаштириш, товуш ва сўзларни тўғри талаффуз этишга, равон гапиришга, мустақил ҳикоя қилишга эътибор берилади. Оғзаки нутқини ўстиришда мустақил ҳикоя қилишга ўргатиш катта ўрин эгаллайди: болалаларни ўз ҳаётларида учраган воқеалар, суратларга қараб, тарбиячининг 50 таклиф қилган мавзуси асосида ҳикоялар тузишга ўргатилади. Тайёрлов гуруҳ болаларининг ҳикоялари мазмунан боғланган, маълум изчилликда, грамматик томондан тўғри тузилган бўлиши керак. Тайёрлов гуруҳларида йил давомида ўтказиладиган машғулотлар болалар ёшига мос бўлиши ва кетма-кетликда олиб борилиши керак. Шундай қилиб, нутқнинг грамматик тузулишини шакллантириш жараёнида синтактик бирликлар билан амаллар бажариш кўникмаси шаклланади, муайян мулоқот шароитида ва равон монологик фикрларни тузиш жараёнида тил воситаларини онгли равишда танлаш таъминланади. Бола тилининг грамматик тўзумини шакллантириш унинг нутқи (тили) ривожланишининг умумий оқимида рўй бериши лозим; педагогик раҳбарлик шакллари ва методлари умумий нутқий ривожланишнинг босқичма-босқич хусусиятга эгалигини, энг аввало диалог ва монологни, сўзгача бўлган мазмунли-семантик тизимдан вазиятга оид ихтиёрий иборали нутққа ўтиш (ундан кейинчалик диалог ва монолог ривожланади), болаларнинг нутқий ҳаваскорлиги соҳаси сифатида тенгдошлар билан мулоқотнинг диалогик шаклларини ўзлаштиришни ҳисобга олиши лозим. Грамматика болаларнинг грамматик нутқини ўзлаштириш жараёнида стратегик ўрин тутади, зеро «Грамматика – шундай воситалар репертуарики, унинг воситасида биринчидан, мустақил нарсалар ва фикрлар ўртасидаги муносабатлар муайян қоидалар асосида ифодаланади, ўзгадан, муайян қоидалар асосида янги сўзлар ҳосил бўлади» (Л.В.Шерба). Шундай қилиб, грамматик тизим нафақат мантиқий муносабатлар ифодаловчиси сифатида синтаксис ва морфологияни, балки сўз ҳосил қилишни ҳам ўз ичига олади. Болаларда грамматик операциялар кўникмаларини шакллантириш учун бола ўрганилаётган тилдаги у ёки бу грамматик элементларни қўллашга зарурат бўладиган ўйинлардан фойдаланиш лозим: отларнинг кўпликдаги сони, сон – кўплик ёки бирликдаги отдир ва бошқалар. Ўрганилаётган тилнинг грамматик тўзилишини бола турли хил нутқий фаолият жараёнида ўзлаштиради. Бола сабаб-оқибат, миқдор ва бошқа муносабатларни билиш 51 орқали, бир вақтнинг ўзида уларни грамматик шакллар ва тўзилмалар орқали ифодалаш (бирлик ва кўплик, отлар келишиги, феъл замонлар ва турлари ва бошқ.) усулларини ҳам билиб олади. Бола турли-туман грамматик воситаларни ўзлаштириб олади (қаратқич келишиги қўшимчалари, сўз ҳосил қилишда кўплик сон, суффикслар). Монологик нутқни ривожлантириш назарияси ва методикасининг янада ривожланиши болалар равон нутқ турлари ва фикр билдиришнинг турли хилларини ўзлаштириш хусусиятларининг чуқур тадқиқ этилиши билан тавсифланади. Изоҳловчи нутқлар, мулоҳаза шаклидаги жумлаларнинг хусусиятлари ўрганилади ва унинг негизида болаларга монологларнинг турли хилларини ўргатиш методикаси яратилади. Ф.А.Сохин, О.С.Ушакова ва уларнинг шогирдлари томонидан равон нутқни шакллантиришниниг турли жиҳатлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар равон нутқни баҳолашнинг шунчаки мантиқлилик, изчилликдан кўра янада аниқроқ мезонларини қидиришни галдаги вазифалардан бири қилиб қўйди. Равонликнинг асосий кўрсаткичи сифатида сўзлар, гаплар ва фикрларнинг қисмлари ўртасида зарур алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда, матнни таркибий жиҳатдан тўғри тўзиш қобилиятини шакллантириш қабул қилинган. Олимлар болаларни ўқитишни уларнинг юқори даражадаги ақлий ва нутқий ривожланиш даражасини таъминлаш, тил қобилиятларини шакллантириш имконини берадиган даражада оптимал ташкил этиш йўлларини топиш борасида фаол иш олиб бормоқдалар. Болалар аниқ ва тушунарли сўзлайдиган, иборалар, сўзлар ва ҳар бир товушни алоҳида-алоҳида аниқ талаффуз этаётган, яъни яхши дикцияга эга бўлган педагог ёрдамида она тилидаги товушларни муваффақиятли равишда ўзлаштирадилар. Кўпинча педагогларнинг талаффузи бироз ноаниқ ва 52 тушунарсиз бўлади, улар товушлар ва сўзларни оғизни етарли даражада очмасдан талаффуз қиладилар, айрим товушлар ютиб юборилади, ундошлар тушунарсиз талаффуз этилади. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling