46
4. Сўзлашув нутқини(диалогик) шакллантириш.
Болаларга билим ва
тарбия беришда сўзлашув нутқига (диалогик) ўргатиш катта аҳамиятга эгадир.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан сўзлашиш болаларнинг кундалик
фаолиятлари ва турли воқеа-ҳодисаларни кузатиш натижасида ҳосил бўлган
тушунчаларни аниқлаш ва уни бир тизимга солишда энг зарурий иш вазифаси
ҳисобланади. Болада сўзлашув нутқини шакллантириш-бу бошқаларнинг
нутқини
тинглаш ва тушуниш, сўзлашишни қувватлаш, саволиарга жавоб
бериш ва сўрашдир (саволлар бериш). Бола сўзлашув нутқининг
ривожланганлик даражаси унинг луғат
бойлигига, тилнинг грамматик
томонини эгаллаганлигига боғлиқдир. Болани сўзлашув нутқига ўргатиш унинг
маданий нутқни эгаллаганлик даражасига ҳам боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: