Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Болаларни теварак-атроф билан таништириш, нутқини ўстириш


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

 
1. Болаларни теварак-атроф билан таништириш, нутқини ўстириш, 
луғатини бойитиш. Луғат устида ишлаш болаларни теварак-атроф билан 
таништириш орқали амалга оширилади. Болаларни теварак-атрофдаги 
буюмлар, ҳодисалар, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси, катталар меҳнати ва 
ҳоказолар билан таништириш жараёнида уларнинг номларини, сифатларини
хусусиятларини, характерларини сўзлар билан айтамиз.
2. Нутқнинг грамматик томонини шакллантириш. Луғат тилнинг 
қурилиш материали ҳисобланади.Грамматика эса гапда сўзларнинг ўзгариши ва 
уларнинг ўзаро боғланиш усулларини белгилайди.Бундан ташқари, грамматика 
тилнинг қурилиш моделини (сўз ясовчи, сўз ўзгартирувчи) белгилайди. Бола 
атрофдагилардан грамматик томондан шаклланган нутқни эшитади. 
Эшитганининг маъносига тушуниш билан бирга, тилнинг грамматик томонини 
эгаллайди, моделини билиб олади.Бола она тилининг барча грамматик 
шаклларини қанча эрта ўзлаштирса, у ақлий жиҳатдан шунчалик тез 
4. Сўзлашув нутқини (диалог) шакллантириш. 
 
3. Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш. 
5. Ҳикоя қилишга ўргатиш (монологик нутқни 
шакллантириш). 
6. Болаларни бадиий адабиёт билан таништириш. 
7. Болаларни бошланғич саводга тайёрлаш. 

вазифа 

вазифа 

вазифа 

вазифа 

вазифа 


45 
ривожланади. Агарда болаларда нутқнинг грамматик томони нотўғри 
шаклланса, ақлий ривожланиши кечикади. 
Шунинг учун тарбиячи грамматиқанинг (морфология ва синтаксис) турли 
шаклларини ўзлаштиришга ёрдам берувчи дидактик ўйин ва машқларни 
ташкил этади. Масалан, келишик қўшимчасини ўзлаштириш учун «Топ-чи, мен 
қаерда бўлдим?» (катта гуруҳда); иккинчи даражали гап бўлакларини 
ўзлаштириш учун, «Мен бошлайман, сен эса охирига етказ!», отнинг 
келишиклар билан турланишини ўзлаштиришда «Топ-чи, нима етишмайди?», 
феъл замонларини ўзлаштириш учун «Сиз нима қилишни хоҳлайсиз?» ва 
ҳоказолар.

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling