47
ҳикоясини
тинглашга ва уни тушунишга, қисқа, ўзларига таниш бўмаган
воқеани қайта ҳикоя қилиб беришга, эртакда иштирок этувчи қаҳрамонларнинг
гапларини ифодали айтиб бера олиш малакасининг шаклланишига ёрдам
беради. Мактабгача тарбия ёшидаги (катта гуруҳ) болалар расмда тасвирланган
нарсалар, ўз ҳаётига доир воқеалар ҳақида оддий ҳикоялар тўзишга, кўргазмали
қуролсиз, мустақил тарзда ҳикоя тўқишга ўргатилади. Болаларни ҳикоя
қилишга ўргатиш уларнинг ақлий ривожланишига ёрдам беради, фикр юритиш
доираси кенгаяди, диққат, тафаккур каби психологик жараёнлар ривожланади,
нутқи
ифодали болиб боради, болада ўзини тутиш ва жамоа олдида сўзлай
олиш малакаси ҳосил бўлади.
6. Бадиий адабиёт билантаништириш. Болалар бадиий адабиёти кенг
тарбиявий вазифаларни амалга оширишга ва бола шахсини ҳар жиҳатдан камол
топтиришга ёрдам беради. У боланинг кишилар ҳаёти ҳақидаги билимларини
кенгайтиради, эмоционал таассуротларини бойитади.
Кичик ҳажмдаги шеърларни интонацияларга риоя қилиб ёдлаб
олиш ва
таъсирчан қилиб айтиб бериш ва ҳ.к. Бола ҳикоя, шеър, эртак тинглаётганида
қувонади, ҳузурланади. Бу эмоционал таъсирланиш болада бадиий адабиётни
эстетик идрок этиш, яъни уни санъат асари сифатида ҳис этиш қобилиятининг
пайдо бўлишига, унда ахлоқий сифатларнинг шаклланишига ёрдам беради.
Тарбиячи болаларни бадиий асар билан таништирар экан, ҳар
бир болада
китобга нисбатан қизиқиш ва муҳаббатни тарбиялаши керак.
Тарбиячи болаларни бадиий асарлар билан таништирар экан, у болаларда
қуйидаги малакаларни шакллантиради:
Do'stlaringiz bilan baham: