Байрамлар: Боланинг умумхалқ байрамлари билан таништиришда
уларнинг психологик хусусиятларини ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда
самарали натижага эришишда мавзуларни тўғри танлай олиш мақсадга
мувофиқдир. 1 сентябрь - Мустақиллик куни, 1 октябрь - Ўқитувчилар ва
мураббийлар куни, 8 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
қабул қилинган кун, 1 январь - Янги йил байрами, 8 март - Халқаро хотин-
қизлар байрами, 21 март - Наврўз байрами, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни
ҳақидаги тасаввурларини янада кенгайтириш ва бойитиш; болалар билан
биргаликда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш байрамларини
нишонлаш; шакл ва мазмун жиҳатдан хилма-хил бўлган байрамлар, сайлларни
мунтазам равишда ташкил қилиб туриш. Масалан, “Меҳржон”, “Қовун” сайли,
қушлар, гуллар байрамлари ва
бошқалар.
Машҳур
саркардалар:
Боланинг
улуғ
саркардалар
Амир
Темур,
Жалолиддин
Мангуберди,
Заҳириддин
Муҳаммад
Бобур
ҳақидаги
билимларини
кенгайтириш; Ўзбекистон ҳарбий қўшинлари ва уларнинг вазифаси, 14 январь
ҳарбийларнинг касб байрами эканлиги ҳақида тасаввурларини кенгайтириш.
Халқ амалий санъати: Болани ўзбек халқ амалий санъати, миллий
ҳунармандчилигидан: заргарлик, зардўзлик, мисгарлик, ганчкорлик кабилар
билан таништириш; халқ усталари томонидан тайёрланган буюмлардаги;
каштачиларнинг тиккан сўзаналари, заргарларнинг нозик дид билан ясаган
тақинчоқлардаги гўзалликни, ранглар жилосини ҳис қилишга ундаш. Шу
тариқа бола қалбида халқ ижодиётига, амалий санъат асарларига нисбатан
қизиқиш ҳиссини таркиб топтириш мақсадга мувофиқдир.
30
2-мавзу: Табиат билан таништириш машғулотларини ўтказиш
методикаси (2 соат).
АТРОФ-ОЛАМ БИЛАН ТАНИШТИРИШ
Суҳбатлар
Машғулотлар
Мулоқотлар
Сайёҳатлар
Савол-жавоблар
Баҳс - мунозара
Дидактик ўйинлар
Кўрик танловлар
Ролли ўйинлар
Кузатишлар
ХУЛОСА
Эзгуликка ишонч
Мустақил эркин фикр
юрита олиш
Билимларни ўзлаштириш
Мустаҳкамлаш
Савол-жавоб
Рағбатлантириш
Do'stlaringiz bilan baham: |