Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
НАТИЖА 31 РЕЖА
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
НАТИЖА
31 РЕЖА: 2.1. Мактабгача таълим муассасаларида табиат билан таништириш методикасининг мақсад ва вазифалари. 2.2. Болаларни табиат билан таништиришнинг метод ва шакллари. 2.3. Жонли ва жонсиз табиат билан таништириш ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш. Таянч тушунчалар: экология, жонли ва жонсиз табиат, тирик организмлар, табиат қонунлари, экскурсия. 2.1. Мактабгача таълим муассасаларида табиат билан таништириш методикасининг мақсад ва вазифалари Табиатга нисбатан - ақлий, эстетик муносабатлар - бола томонидан ўзлаштирилаётган билимларнинг мазмуни билан яқиндан боғлиқдир. Табиат билан таништириш мазмуни билан боғлиқ бўлган билим табиатда болалар фаолиятини ва уларнинг ўзини тута била олиши, интизомини бошқариб туради ва мақсад сари йўналтиради. Табиатга бўлган муносабатни шакллантиришда болалар идрокига етарли даражада етиб борувчи табиат қонунлари бўйича билим алоҳида ўрин эгаллайди. Табиатга нисбатан бўлган муносабатни ривожлантириш, (машғулот, экскурсия, сайр қилиш каби ҳаётий вазият) боланинг маънавий-ижобий, руҳий кечинмаларига асосланган педогогик жараённи ташкил қилиш билан яқиндан боғлиқдир. Тарбиячи болада тирик жонга нисбатан ачиниш, уни асраб-авайлаш, жонли табиат билан учрашганда ундан бахра олиш, қувониш, ҳайрон бўлиш, ўзининг қилган ишидан мағрурланиш, қониқиш ҳиссини уйғота билиш керак. Болаларга табиат билан мулоқотда бўлганда ўз тенгдошлари ва катталар қилган ишларни баҳолашни ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Табиат билан таништириш тарбияда педагогик жараён олдида турган барча вазифалар умумлаштирилган ҳолда ечилиши талаб қилинади. Табиат билан 32 таништириш тарбия вазифалари бу соҳада фаолият кўрсатишга тайёр шароитда амалга оширилиши мумкин. Табиат билан таништириш бўйича билимларни танлаб олишда илмийлик принципиасосий ҳисобланади. Педагогик маданиятнинг асосини болалар томонидан жонли ва жонсиз табиатнинг ўзаро боғлиқлиги вауларнинг бир бутунлигини тушуниш ташкил қилади. Жонсизтабиат тирик организмнинг эҳтиёжини қондирувчи манба тарзиданамоён бўлади. Масалан, балиқлар сувда ҳаёт кечиришга мослашганлар, сув уларнинг шаклий тузилиши ва ҳаёт кечириш тарзини очиб беради. Тузилган дастурларда ҳаёт кечириш муҳити, тирик организм йилнинг мавсумларига мослашишини ўрганувчи билимларинг мавжудлигини кўзда тутиши лозим. Организм бир-бири билан ўзаро боғлиқдир, бир организм иккинчи организм ҳисобига ҳаёт кечиради. Ҳозирги вақтда болалар билан ўтказиладиган машғулотларда табиат билан инсоннинг бир бутун эканлигини олдинга сурувчи ғоя тўлиқ ҳолда очиб берилиши керак. Инсон жонзот сифатида яшаётган муҳит билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, табиат ва инсоннинг ўзаро ҳаракатлари инсоннинг атроф-муҳитга ва табиатнинг инсонга таъсирида намоён бўлади. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling