Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмоний тарбия


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмоний тарбия 
машғулотининг мақсадлари қуйидагилардир: 
1. Болани саломатлигини мустаҳкамлаш; 
2. Болани жисмонан бақувватлаштириш; 
3. Болаларни ахлоқий томондан ижобий сифатларини тарбиялаш. 
Мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан тарбиялаш
вазифалари: 
1-вазифа. Болаларни мақсадга тўғри йўналтирилган ҳаракатларни 
фаоллаштириш учун шарт-шароит яратиш. 


80 
2-вазифа.Ҳаракатнинг 
ҳаёт учун 
муҳим турларини шакллантириш: юриш, 
югуриш, эмаклаш, сакраш, ўрмалаш, отиш, 
илиб олиш, сўзиш, велосипедда учиш, оёқ, 
қўл, 
тана, 
бош 
ҳаракатларини 
ривожлантириш. 
3-вазифа. Сафланиш ва қайта 
сафланиш. 
Бу 
ҳаракат 
мактабгача 
таълим 
муассасаларлардаги машғулотнинг бошидан то якунигача давом этади. 
4-вазифа. Ўйин ҳаракатларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, жисмоний 
сифатларини ривожлантириш, чаққонлик, эпчиллик, зийраклик, иродалилик, 
сабр-қаноат, кучлилик шу билан бирга гавдани тик тутиш малакаларини 
ошириш; 
5-вазифа. Болалар қоматларини тўғри шакллантиришга таъсир кўрсатиш ва 
ясси оёқлиликни олдини олиш. 
6- вазифа. Фаол ҳаракатга бўлган қизиқишни тарбиялаш. 
7- вазифа. Жисмоний машқ ва ўйинларнинг фойдаси ҳақида, асосий 
гигиеник талаблар ва қоидалари ҳақида етарли даражада тасаввур ва билимлар 
бериш. 
Мактабгача таълим муассасасида жисмоний тарбия машғулотлари ўқув 
йилига 72 машғулотга мўлжалланади. Барча гуруҳларда ҳафтасига 2 
машғулотдан боланинг физиологик ҳолатига қараб ҳафта кунларига
бўлинади. 
Мактабгача таълим муассасасларда жисмоний тарбия 
машғулотларини йўриқчи олиб боради. 
Жисмоний тарбия йўриқчисининг иш ҳужжатлари қуйидагилардан иборат: 
“Илк қадам” ўқув дастури асосида йиллик режа, ҳафталик иш режаси спорт 
байрамлари сценариялари, тарбиячи билан ҳамкорликдаги иш режаси, болалар 
билан индивидуал ишлаш режаси, спорт мусобақалари режаси ва бошқалар. 


81 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling