86
сакраб бир оёқдан, иккинчи оёққа сакраш. Ким арғимчоқдан
сакраб
майдоннинг қарама-қарши томонига биринчи етиб келса, у ғолиб саналади.
“Ёнғоқ” ўйини. Бу ўйинни 2-3 ёки ундан ортиқ бола ўйнаши мумкин.
Ерга доира чизилади ва доирани 2 бўлувчи чизиқ тортилади. Доира ичига тўғри
чизиқ устига ёнғоқ териб қўйилади. Доирадан 1,5-2 метр масофа ўзоқликда яна
бир тўғри чизиқ
чизилади, болалар шу чизиқда туришлари керак. Ҳар бир
болага ёнғоқ берилади. Бола чизиқда туриб, доира ичидаги ёнғоқни пойлаб
уради. Ёнғоқни аниқ нишонга олган бола ёнғоқни ютиб олади. Ўйин шу тариқа
давом этади. Энг кўп ёнғоқ йиққан бола ғолиб деб топилади.
“Тўхта” ўйини. Ўйин учун доира чизилади.
Болалар шу доира ичида
турадилар. Бир бола истаган ўртоғига қаратиб тўпни тепага отади. +амма
болалар бирданига доирадан чиқиб қоча бошлайдилан.
Номи айтилган бола
чаққонлик билан тўпни ерга тушурмасдан илиб олади ва шу тариқа ўйин
давом
этади. Яна бир болага қаратиб тўп тепага отилади, ўйин шу тариқа давом
эттирилади.
Назорат учун саволлар
1. Болаларни жисмонан ривожлантиришда эътиборни нимага қаратиш
лозим?
2. Мактабгача таълим муассасаларидаги соғломлаштириш ишлари қайси
мавсумда амалга оширилади?
3. Болаларни жисмоний ривожланишида ўйинларнинг таъсири нимада?
4. Мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия машғулотлари
неча қисмдан иборат этиб олибборилади?
5. Мактабгача таълим муассасаларида ўтказиладиган мусобақа,
байрам
тадбирларида нималарга эътибор қаратилади?