Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


тасаввурларини кенгайтириш ва англашга ўргатиш


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

тасаввурларини кенгайтириш ва англашга ўргатиш. 
Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, 
миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш
ҳалқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга 
садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб 
аҳамият касб этмоқда.
Мактабгача таълим ёшидаги болаларни юксак маънавий фазилатларини 
камол топтириш, миллий маънавиятини такомиллаштириш, бой маданий 
меросимиз, тарихий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, 
Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш 
мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ҳал қилувчи 
омилидир. 
Мактабгача ёшдаги болаларни атроф-муҳит билан таништириш орқали 
улар томонидан ҳар томонлама билимларни эгаллаши, психик жараёнларнинг 
ривожланиши, қобилиятларини ўсиши, дунёқарашини шаклланиши, ахлоқий 
сифатлар, ижобий хулқ-атвор одатларини ўзлаштирилишигаэришилади. 
Болани ўраб турган атроф-олам ҳақидаги тушунчалар: она Ватанга 
мухаббат, уларни тарихимиз ва Шарқнинг буюк алломалари, уларнинг ҳаёти ва 


28 
ижоди билан таништириш, машҳур саркардалар, байрамлар, халқ амалий 
санъати ҳақидаги билимларини бойитишда муҳим аҳамият касб этади. 
“Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат 
талаблари” асосида ишлаб чиқилган “Илк қадам” 
ўқув дастурида турли ёш гуруҳ болаларини 
атроф-олам 
ҳақидаги 
тушунчаларини 
шакллантиришда 
«Билиш 
жараёнининг 
ривожланиши» 
соҳаси 6-7 ёшли бола компетенциялари бўйича 
қуйидаги билимларни эгаллаши кўзда тутилади:
- атроф-муҳитдаги 
воқеа-ҳодисалар 
ва 
кўринишларни 
кузатади ҳамда тадқиқ қилади;
- атроф-муҳитга 
нисбатан эҳтиёткорона ва 
ғамхўр муносабатни намоён этади. 
Ватан, маҳалла тўғрисидаги билимларни мустаҳкамлаш борасида 
“Ўзбекистон – менинг Ватаним”мавзуида бир ой давомидаМенинг шаҳрим”, 
“Менинг шаҳрим – менинг маҳаллам”, “Менинг шаҳрим – менинг маҳаллам”, 
“Мен 
ва 
менинг 
оилам”,“Мен 
ва 
менинг 
дўстларим”,“Ўзбекистоннинг оқ олтини”, 
“Транспорт билан танишув”, “Ер усти 
транспорти”, “Ҳаво, сув ва ер усти
транспорти”, “Бизнинг яхши ишларимиз”, 
“Барча 
касблар 
муҳим”, 
“Ватан 
ҳимоячилари 
куни”, 
“Бизнинг 
иноқ 
мамлакатимиз”, “Бизнинг мамлакатимиз – дўстлик ва тинчлик мамлакати”, 
“Қўшни мамлакатлар”ҳақидаги тушунчаларини мустаҳкамлаш; Ўзбек халқ 
оғзаки ижоди мавзулари асосида бола қалбида ўз миллатига муҳаббат, миллий 
ғурур ҳиссини тарбиялаш.


29 
Болаларни тарихимиз ва Шарқнинг буюк алломалари, уларнинг ҳаёти ва 
ижоди билан таништиришни давом эттириш; улуғ алломалар: Алишер Навоий, 
Ал Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, мусаввир Камолиддин Беҳзод 
ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш.

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling