Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

3. Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш. Бола, энг аввало, тилнинг 
товуш томонини эгаллаши керак, яъни товушларни тўғри талаффуз этиши 
лозим. Нутқнинг товуш томони устида ишлаш ўзбек тилининг фонетикаси ва 
орфоепиясига асосланади. Бола катталарга тақлид қилиб, сўзларда урғуни тўғри 
ишлатишга ўрганиб олади, она тилининг интонацион томонини ўзлаштиради 
ҳамда сўзларни тўғри талаффўз қилишга одатланади. Айниқса, бола 
атрофдагилар билан нутқий мулоқотда бўлаётганда самимий оҳангда бурро ва 
аниқ гапиришга ўргатилади. Ҳар бир болада нутқнинг бундай сифатларини 
тарбиялаш, келгуси ҳаётида, яъни мактабда, ўқув юртларида таълим олишда, 
мустақил меҳнат фаолиятида жамоа, жамият ўртасида ўз фикрларини тўлиқ ва 
тушунарли қилиб баён этишда муҳим аҳамиятга эгадир. Агарда тарбиячи бола 
нутқидаги, товуш талаффузидаги нуқсонлар, оҳанг ва темпга, дикциясига (аниқ, 
бурро гапириш), нутқининг мазмундорлиги ва ифодалилигига эътибор бермаса, 
бундай нуқсонлар билан мактабга борган бола билимни ўзлаштира олмайди ва 
бу унинг келажакдаги мустақил ҳаётида ҳам ўзининг салбий таъсирини 
кўрсатади, яъни нутқида нуқсони бўлган боланинг нутқи бошқаларга 
тушунарсиз бўлади, ўз фикрини ифодалашда қийналади, уялади, натижада 
гапирмасликка ҳаракат қилиб, индамас, жиззаки бўлиб қолади. Буларнинг 
ҳаммаси унинг руҳий ривожланишига ҳам таъсир этади. 


46 
4. Сўзлашув нутқини(диалогик) шакллантириш. Болаларга билим ва 
тарбия беришда сўзлашув нутқига (диалогик) ўргатиш катта аҳамиятга эгадир. 
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан сўзлашиш болаларнинг кундалик 
фаолиятлари ва турли воқеа-ҳодисаларни кузатиш натижасида ҳосил бўлган 
тушунчаларни аниқлаш ва уни бир тизимга солишда энг зарурий иш вазифаси 
ҳисобланади. Болада сўзлашув нутқини шакллантириш-бу бошқаларнинг 
нутқини тинглаш ва тушуниш, сўзлашишни қувватлаш, саволиарга жавоб 
бериш ва сўрашдир (саволлар бериш). Бола сўзлашув нутқининг 
ривожланганлик даражаси унинг луғат бойлигига, тилнинг грамматик 
томонини эгаллаганлигига боғлиқдир. Болани сўзлашув нутқига ўргатиш унинг 
маданий нутқни эгаллаганлик даражасига ҳам боғлиқдир. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling