Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Мактабгача таълим муассасаларида қуриш-ясаш машғулотини


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

5.2.Мактабгача таълим муассасаларида қуриш-ясаш машғулотини 
ташкил этиш. 
Қуриш-ясаш лотин тилидан олинган бўлиб, турли предметларни, қисм ва 
элементларни маълум бир ҳолатга келтириш, маъносини билдиради. Қуриш-
ясаш фаолияти-амалий фаолият бўлиб, олдиндан белгиланган, бирор мақсадга 
қаратилган реал воқеаликдир.
Қуриш-ясаш 
материалларининг 
турлари. 
Мактабгача 
таълим 
муассасаларида болаларга қуриш-ясаш фаолиятини ўргатишда қурилиш 
материали, 
турли 
конструкторлар, 
қоғоздан, 
табиат, 
ташландиқ 
материалларидан фойдаланилади. Материални тури- қуриш ясаш турини 
аниқлаб беради.
1. Қурилиш материаллари. Қурилиш материали-майда ва йирик-
геометрик фигуралардан (куб, цилиндр, призма ва ҳоказо) иборат. 
Машғулотларда қурилиш материалларидан турли хил тўпламлардан 
фойдаланилади: М.П.Агаповнинг 2, 3, 4, 5, 6, 7-сонли мазмунли тўпламлари. 
Кичик қурилиш материаллари: «Космодром», «Темир йўл вокзали» ва 
бошқалар.


70 
2. Конструкторлар. Мактабгача таълим 
муассасасаларда конструкторлардан (тахтали, 
пластмасса, металл ва керамика) фойдаланадилар. 
Бу тўпламлар орқали турли конструкциялар ясаш 
мумкин. Тарбиячи раҳбарлигида болалар оддий 
бирлаштириш усулидан суратлар бўйича турли хил ҳаракатли конструкциялар 
ясайдилар. Асосий диққат болаларни маълум қисмларини бирлаштириш 
малакаларини шакллантиришга қаратилади. Бунда болаларни қўлларини 
мускуллари иштирок этади, қўл мускуллари ҳали яхши ривожланмаган бўлади. 
Тарбиячи раҳбарлиги остида болалар янги бирлаштириш йўлларини ва турли 
хил ҳарактердаги конструкцияларни расмга, чизмага қараб яратишга 
ўрганадилар. Бу ишларни болаларга 
таклиф этишдан олдин, тарбиячининг 
ўзи бу конструкторлар, уларга берилган 
методик 
кўрсатмалар 
билан яхшилаб 
танишиб, 
ўрганиб 
чиқиши 
зарур. 
Болаларга 
қурилиш 
материаллари ва конструкторлар тўплами ҳаммаси 
бирданига берилмайди, балки аста-секин, кетма-кет 
болаларнинг ўзлаштиришларига қараб берилади.

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling