Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
- 4.1. Мактабгача таълим муассасасининг турли хил ёш гуруҳларида элементар математик тасаввурларни ривожлантиришга оид ишларни ташкил қилиш.
Назорат учун саволлар
1. Нутқ услубиёти фани нимани ўрганади? Унинг мақсади нима? 2. Нутқ ўстириш услубиёти қандай саволларга жавоб беради? 3. Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда она тилининг аҳамияти нимадан иборат? 55 4. Тил тафаккур қуроли ва муомала воситаси деганда нималарни тушунасиз? 5. Болаларни ахлоқий ва эстетик руҳда тарбиялашда она тилининг роли қандай? 6. Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини ривожлантириш бўйича иш вазифалари, мазмуни нималардан иборат? 7. Болалар нутқини ривожлантириш дастурининг илмий асоси ва тузилиши ҳақида нималарни биласиз? 8.Мактабгача таълим муассасаларидаги нутқни ривожлантириш дастурининг илмий асоси нималарда ифодаланади? 4-маъруза: Элементар математик тасаввурларни шакллантириш машғулотларини ўтказиш методикаси (2 соат). Режа: 1.Мактабгача таълим муассасасининг ҳар хил ёш гуруҳларида элементар математик тасаввурларни ривожлантиришга оид ишларни ташкил қилиш. 2. Элементар математика машғулотларига қўйиладиган дидактик талаблар. 3. Болаларда элементар математик билимларни мустаҳкамлаш ва уларни амалда қўллаш Таянч тушунчалар: сон, сонлар, тўғри ва тескари саноқ, геометрик шакллар, арифметик масалалар, вақтни чамалаш, фазода мўлжалга олиш, миқдор, катталик. 4.1. Мактабгача таълим муассасасининг турли хил ёш гуруҳларида элементар математик тасаввурларни ривожлантиришга оид ишларни ташкил қилиш. 56 Кичик гуруҳда болаларга сонларгача бўлган давр ўргатилади. Бунда уларга миқдорий муносабатлар тушунтирилади.. Болалар буюмларнинг ўзунликлари, кенгликлари, баландликларини таққослашга ўргатилади; геометрик фигуралар: доира, квадрат билан таништирилади; фазовий йўналишлар билан таништирилади: «ўзидан» олдинга, орқага (орқасидан), ўнгга (ўнгдан), чапга (чапдан) ўзларини тўғри қўллашга ўргатилади. Машғулотлар ўқув йили бошидан бошлаб ҳафтасига 1 мартадан (1 йилда 36 марта) ўтказилади. Сентябрь ойида бир машғулотнинг давомийлиги 10 минутдан ошмаслиги керак. Октябрь ойидан бошлаб машғулот давомийлиги секин-аста 15 минутга етказилади. Ўрта гуруҳда машғулотлар сентябр; ойидан бошлаб, ҳафтасига 1 марта ўтказилади. Машғулот 20 дақиқа давом этади. Йил давомида 36 та машғулот ўтказилади. Болалар ҳаракатли-кўрсатмали шаклда берилган ўқув материалларини яхши ўзлаштиради. 5 ёшга қадам қўйган болаларни ўқитишда дидактик ўйинлардан кенг фойдаланиш керак. Топшириқларнинг бажарилиш жараёнида тарбиячи болаларни ўз ҳаракатларини (нима қилганларини ва қандай қилганларини, натижада нима ҳосил бўлганини) тушунтириб беришга ундайди. 6 ёшли болаларда ўз хулқ-атворини бошқариш қобилияти пайдо бўлади; эркин хотира, диққат ривожланади. Шу ёшда топшириқни бажаришга, ўз ишига ижобий баҳо олишга интиладилар. Улар ўқув топшириқларига катта қизиқиш билан қарайдилар. Болалар катта гуруҳда биринчи ўнлик сонларини яхши ўзлаштиришлари керак. 57 Ҳар хил буюмлар тўпламини санаш, уларнинг қаторда келиш тартибларини аниқлаш жараёнида сонлар моҳиятини ўзлаштириш амалга оширилади. Болалар билан бажариладиган ҳамма ишлар улар олдинги босқичларда олган билимлар ва уларни ҳисобга олиш асосида ташкил қилинади. Ўрганишни ўтилганларни такрорлашдан бошлаш керак. Ҳар қайси янги билим олдин ўзлаштирилган билимлар тизимига киритилиши зарур. Машқлар миқдори етарли бўлгандагина болаларда пухта малака ва кўникмалар шаклланиши мумкин. Болаларни буюмлар, ўйинчоқлар, геометрик фигуралар, карточкалар ва расмлардаги тасвирларни санаш (қайта санаш, қўшиб санаш, ажратиб санаш) га, объектлар миқдорларини сезиш билан аниқлашга машқ қилдириш керак. Мазкур гуруҳда ҳафтада 1 тадан машғулот ўтказилади. Мактабга тайёрлов гуруҳи бола 7 ёшга қадар сон, буюмларнинг шакли ва катталиги ҳақида нисбатан кўпроқ билимларни ўзлаштирган бўлиши, фазода (2 ва 3 ўлчовли) ва вақт бўйича мўлжал ола билиши керак. Тарбиячи болаларда математик билимларга устивор (турғун) қизиқиш, улардан фойдаланиш малакаси ва уларни мустақил эгаллашга интилишни 58 тарбиялашга ҳаракат қилиши керак. Шу ёшда болаларда мустақил фикрлашни, фазовий тасаввурни ривожлантириш, айниқса, муҳим. Мактабгача тайёрлов гуруҳи учун элементар математик тасаввурларни ривожлантиришда болаларнинг олдинги босқичларда олган билимларини системалаштириш, кенгайтириш ва чуқурлаштиришни назарда тутади. Мазкур гуруҳда ҳафтасига 2 тадан (бир йилда 72 та) машғулот ўтказилади. Математикадан ҳар қандай машғулотни тузишда болалар тарбиячининг столи ёнида ишлашлари билан бир қаторда ўз ўринларида тарқатма материаллар билан мустақил ишлашлари ҳам назарда тутилиши зарур. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling