Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
- 5.1. Мактабгача таълим муассасаларида расм чизиш машғулотини ташкил этиш.
Назорат саволлари
1. Элементар математик тасаввурларни шакллантириш машғулотларини режалаштириш ва ташкил этишнинг мақсад ҳамда вазифалари нималардан иборат? 2.Элементар математик тасаввурларни шакллантириш машғулотларининг қандай бўлимлари бор? 3. Элементар математик тасаввурларни шакллантириш машғулотларини режалаштиришда “Давлат талаблари” ва “Илк қадам” ўқув дастуридан қандай фойдаланиш лозим? 4. Элементар математик тасаввурларни шакллантириш машғулотлари болаларнинг ривожланишига қандай таъсир қилади? 67 5-маъруза: Тасвирий фаолият машғулотларини ўтказиш технологияси (2 соат) Режа: 1. Мактабгача таълим муассасаларида расм чизиш машғулотини ташкил этиш. 2. Мактабгача таълим муассасаларида қуриш-ясаш машғулотини ташкил этиш. 3. Мактабгача таълим муассасаларида лойдан буюм ясаш машғулотини ташкил этиш. 4. Мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотини ташкил этиш. Таянч тушунчалар: индикатор, оригами, киригами, кусудама, цукудама, бадиий-эстетик тарбиялаш, конструктор, сунъий пластик масса, усул, услуб. 5.1. Мактабгача таълим муассасаларида расм чизиш машғулотини ташкил этиш. Мактабгача таълим муассасаларининг бирламчи йўналиши мактабгача ёшдаги болаларни бадиий-эстетик тарбиялаш ҳисобланади. Бу йўналишнинг самараси эстетик йўналишнинг барча воситаларини (театр, мусиқа, бадиий адабиёт, расм чизиш, аппликация ва бошқ.) комплекс тарзда қўлланилгандагина аниқ бўлади. Мактабгача таълим муассасаларида ўтиладиган «Тасвирий фаолият» машғулотлари болаларга бериладиган эстетик тарбия масалаларини ечишда катта аҳамиятга эга. Чунки тасвирий фаолият ўз хусусиятига кўра бадиий фаолият ҳисобланади. Бадиий фаолият машғулотларининг барча турлари болаларда гўзалликни билиш учун, борлиққа эмоционал-эстетик муносабатни ривожлантириш учун кенг имкониятларни очиб беради. «Тасвирий фаолият» машғулотлари жараёнида: 1. Бадиий дидни тарбиялаш; 2. Амалий бадиий фаолият ва малакаларни ривожлантириш; 3. Фантазия, ижодий фикрлаш ва тасаввур қилиш, идрок қилишни 68 ривожлантириш; 4. Қўлнинг аниқ ҳаракатлари ва бармоқларнинг майда моторикасини ривожлантириш; 5. Касбий бадиий-ижодий фаолият куртакларини намоён бўлиши учун имкон яратиш каби таълимий ва тарбиявий масалалар ҳал этиб борилади. Мактабгача таълим муассасалари учун ишлаб чиқилган такомиллаштирилган «Болажон» таянч дастурининг тўзилиши ва мазмунининг таҳлилидан аёнки, кичик гурухдардан бошлаб энг кўп вақт тасвирий фаолиятга ажратилган. Агар тасвирий фаолиятнинг бошқа турлари- аппликация (0,5 соат), куриш-ясаш (0,5 соат) ва лой ишини (1 соат) қўшиб ҳисобласак, жами 4 соатни ташкил этади. Ҳафталик юклама 12 соатни ташкил этилишини эътиборга оладиган бўлсак, тасвирий фаолият барча фаолиятларнинг учдан бир қисмини ташкил этади. Демак, тасвирий фаолият интегратив мазмун касб этувчи энг катта бўлим ҳисобланади ва фаолиятнинг бошқа турлари билан мантиқий ва дидактик боғликликда амалга оширилади. Бу омил тасвирий фаолият машғулотлари мазмуни ва методикасини фаолиятнинг бошқа турларига ҳамоҳанг тарзда такомиллаштириб бориш лозимлигини англатади. Расм чизиш болаларни тасвирий фаолиятга ўргатишда асосий ўрин эгаллайди ва учта турни ўз ичига олади: - алоҳида предметларни чизиш. - сюжетли расм чизиш. - декоратив расм чизиш. Тасвирий фаолиятга ўргатишнинг асосий вазифаси-теварак-атрофдаги борлиқни тасаввур қилишда болаларга ёрдам бериш. Уларда кузатувчанликни ривожлантириш, эстетик гўзаллик ҳиссини тарбиялаш ҳамда тасвирлаб бериш усулларини ўргатиш тушунилади. Бу билан бирга тасвирий фаолиятнинг асосий вазифаси-маълум бир ёш учун мос тасвирий материаллари билан турли хил предметларнинг турли тимсолларини яратиш каби ижодий болаларда шакллантириш амалга оширилади. 69 Мактабгача таълим муассасасида ҳар бир ўтказиладиган машғулотларда болаларни муcтақил ишлашга, қўл мускулларини ривожлантиришга ўргатиб бориш зарур. Тарбиячи ҳар бир ўтказиладиган машғулотига ижодий ёндашган ҳолда ва ўз маҳоратини ишга солган ҳолда янгилик ярата олишлари лозим. Болалар илк ёш гуруҳидан бошлаб, тайёрлов гуруҳигача иш жараёнлари оддийдан мураккабга қараб боради. Бунинг учун ўтказиладиган машғулотларда айниқса тасвирий фаолият, расм, аппликация, лой ишларини яратишда амалий иш фанининг аҳамияти каттадир. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling