Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

 
6.2.Мактабгача 
таълим 
муассасаларида 
жисмоний 
тарбия 
машғулотларини ташкил этиш. 
Мактабгача 
таълим 
муассасасида 
жисмоний тарбия тизимида - кун тартиби
мужассам машғулотлар, овқатланиш, 
чиниқтириш (табиий ва сунъий ) жисмоний машқлар , маданий гигиеник 
кўникмалар, эрталабки ва кечки соатлар, қувноқ дақиқалар, уқалаш, даволовчи 
гимнастика, ритмика, спорт ўйинлари ташкил этади.
Жисмоний 
тарбия 
машғулотларини 
тўғри 
ташкил 
қилиш 
ва 
машғулотларни тўғри ўтказиш уни самарали ҳал этиш ниҳоятда муҳим 
саналади. 
Машғулотларни тўғри ташкил этилса, қизиқарли, ибратли жиҳатлари 
оширилса, болаларнинг ўз вақтида дам олишларига эътибор қаратилсагина 
жисмоний тарбия машғулотларнинг самарадорлиги ортиб боради. 
Жисмоний тарбия машғулотларида машқ ва ўйинларнинг тўғри 
тақсимланиши ўта муҳимдир. Бунда машғулотнинг асосий вазифасини 
ажратиш лозим, унинг мазмуни кўзда тутган мақсадини ҳисобга олиб, бола 
танасининг маълум қисмларига ҳар томонлама 
таъсир 
ўтказиш 
зарур. 
Шу 
жумладан 
машғулотларнинг 
унумдорлигини 
ошириш 
мақсадида турли машқларни бир-бирига боғлаб 
олиб бориш жуда муҳимдир. 
Жисмоний 
тарбия 
машғулотларини 
режалаштирганда 
ҳаракат 
тартибини 
ва 
такрорийлигини, вазифасини тўғри тақсимлаш 
ва болаларни гуруҳларга уюштиришнинг аниқ ва оқилона усуллари кўзда 
тутилади. Бунга аввало етарли ҳаракат фаоллиги ва машғулотларнинг 


82 
зичлигини таъминлаш орқали эришилади. Машғулотларни режалаштиришда 
гуруҳнинг аниқ шароити, зарур жиҳозларнинг мавжудлиги ҳисобга олинади. 
Очиқ ҳаводаги машғулотлар мазмуни йил фаслларига, об-ҳавога мувофиқ 
равишда танланади. Машғулотни режалаштириш ва ўтказиш усуллари турлича 
бўлиб, улар асосий ҳаракат ва ўйин машқлари, бир қолипдаги машғулотлардан 
тортиб, турли хилдаги ҳаракатли ўйинлар, халқ ўйинлари, эстафеталар, очиқ 
ҳаводаги машғулотларни ўз ичига олади. 
Мактабгача таълим муассасасида жисмоний тарбия машғулотлари
қуйидаги қисмлардан иборат: 
1. Машғулотнинг мақсади, 
2. Керакли жиҳозлар, 
3. Машғулотнинг бориши, 
4. Ташкилий қисм
5. Асосий қисм , 
6. Асосий ҳаракат турлари, 
7. Мустаҳкамловчи машқлар 
8. Ҳаракатли ўйинлар 
9. Тинч ўйинлар ва якуний қисм. 
Куннинг турли вақтларида боланинг ҳаракат фаолияти ҳисобга олиниши 
ҳаракат кўникмалари ва малакаларини такомиллаштириш учун ҳаракат даража 
сифатларини ўстирадиган машқларнинг 
турли усуллари тавсия этилади. 
Болаларнинг 
жисмоний 
мустаққиллик фаолияти жисмоний тарбия 
йўриқчиси 
тарбиячининг 
бевосита 
раҳбарлигида ўтади. Тарбиячи ҳар бир 
боланинг ўйин ва машқларни эркин 
танлашга ёрдамлашади. 
Тарбиячи ҳаракат фаолиятига мос 


83 
жиҳозни танлаш йўли билан болаларда ташкилотчилик қобилиятларини 
ўстиришга ёрдам беради. Тарбиячи бу ишларни режалаштираётганда 
болаларнинг ташхиси, ўзига хос хусусияти, жисмоний ва ақлий ривожланиши, 
саломатлиги ва тайёргарлиги, қизиқиши ва қобилиятларини ҳисобга олади. 
Машқларни бирор бир табиат ҳодисаси, жонзотларнинг хатти-
ҳаракатларига боғлаб ёки тақлид қилиб бажаришни таклиф қилиш орқали 
болаларни машғулотларга бўлган қизиқишларини орттириш мумкин. Бундан 
ташқари имконияти чекланган болаларнинг айримларида ўзига бўлган 
ишончлари паст бўлади. Бунда болалар буюмлар, жиҳозлардан фойдаланиш 
вақтларида уларнинг хавфсизликларини таъминлаш билан бирга, уларда 
ўзларига бўлган ишончларини орттириб бориш лозим. 
Жисмоний тарбия бўйича ҳар бир гуруҳ кундалик ҳаракатлар тартибини 
белгилайди. 
Мактабгача таълим муассасаларида йилда икки марта таътил тавсия 
этилади(январ ойининг бошида ва март ойининг охирида бир ҳафта муддат 
билан). Таътил вақтида ақлий фаолият ва болаларнинг ижодий фаолияти билан 
боғлиқ машғулотлар чекланиб, жисмоний тарбиянинг барча усуллари 
қўлланилади. Таътил кунлари ўрта гуруҳдан бошланади. Қишки давр мактаб 
ўқувчиларининг таътил кунлари биланьир вақтга тўғри келади. Унда болалар 
катта ёшдаги ўртоқлари билан ўйнайдилар, катталар ёрдамида турли туман 
қишки ўйинлар ўйнайдилар. 
Баҳорги таътил кунларини эса, сайлларга чиқиш ва табиат қучоғида 
ўтказиш тавсия этилади. 
Тарбиячи (жисмоний тарбия йўриқчиси) жисмоний тарбия 
машғулотларининг иш мазмунида мактабгача таълим муассасаларида “Илк 
қадам” ўқув дастури талабларига асосланади. Шу билан бирга тарбиячи 
жисмоний тарбия йўриқчиси, шифокор, ҳамшира билан келишган ҳолда оилада 
болаларни жисмоний тарбиялашни тарғиб қилади. Мактабгача таълим 
муассасаларида жисмоний тарбия бўйича ўтказиладиган тадбирлар ўрта 
гуруҳдан бошлаб бир йилда икки марта ўтказилади. Мактабгача таълим 


84 
муассасаларида жисмоний тарбия бўйича ўтказиладиган тадбирлар тарбиячи, 
жисмоний тарбия йўриқчиси, мусиқа раҳбари биргаликда амалга оширади. 
Шунингдек, ҳафтада бир марта (душанба куни) мусиқа раҳбари билан 
биргаликда мусиқа остида жисмоний тарбия машғулотлари ўтказилади. 
Болаларни жисмоний тайёргарлигини текшириш, машғулотларни ташкил 
қилиш, тозалик, гигиеник талабларга, хавфсизлик қоидаларига жиддий риоя 
қилиш шарт. Машғулотлар очиқ ҳавода ва жиҳозланган спорт залида 
ўтказилади. 
Болалар спорт кийимида ва пойафзалда шуғулланадилар: иссиқ кунда - 
футболка (майка)-шортикда; пастроқ температурада – трикотаж костюмда; 
қишда – спорт иссиқ кийимида шуғулланадилар. 
Бундан ташқари,мактабгача таълимда болаларнинг ташхиси, ўзига хос 
хусусияти, жисмоний ва ақлий ривожланиши, саломатлиги ва тайёргарлиги, 
қизиқиши ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда турли спорт тўгаракларини 
ташкил этиш мумкин. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling