95
овқатлантириш)
ягона бир мазмунга бирлаштириш, ўйинчоқлар
сонини
кўпайтириш орқали ўйин фаолиятини кенгайтириш ва бойитишга ёрдам
беришда давом этиш.
8.Қурилиш ўйинлари.Қурулиш материаллари билан ўйналадиган
ўйинлар, унда болаларни ўйнатиш жараёнида ўзларини ғояларини рўёбга
чиқариш учун ўйин жараёни ташкил этишга ёрдам берилади.
9.Ҳаракатли ўйинлар. Боланинг ҳаракатли ўйинларидаги
фаоллигини
ошириш. Тирмашиб чиқиш, эмаклаш кўникмаларини шакллантирувчи, ҳаракат
эпчиллигини ривожлантирувчи: копток, пуфак, аравача, ўйинчоқ
автомобиль
билан ўйналадиган ўйинларни ташкил этиш. Ўйинда боланинг фаол иштирок
этишини таъминлаш. Аста-секинлик билан мураккаброқ ва ҳаракат
турларини
ўзгартирадиган ўйинларни жорий қилиб бориш. Болани ўйин қоидаларига риоя
қилишга ўргатиш. Ҳаракатли ўйинлар: “Поезд”, “Самолёт”, “Пуфак” , “Оппоқ
қуёнча ўтирибди”, “Трамвай”, “Ким тезроқ”, “Қуёш ва булут”, “Кўз боғлаш”,
“Чавандозлар”, “Болалар қочинглар, қуш учиб келди”, “Чори-чамбар”, “Товуқ
ва жўжалар”, “Қалдирғоч”, “Ким биринчи?”.
10.Сюжетли-ролли ўйинларнинг шартли реал вазияти болага ўзига
таниш ҳаётий образнинг қайта бажаришида ёрдам беради. Бола ҳаракатларнинг
ўзидан, қуш ва ҳайвонларга тақлид қилишдан қувонади: қушчадек
парвоз
қилади, қуёнчадек сакрайди, тойчоқдек чопади. Шунинг учун ҳам ўйин пайтида
кулги, қувончли хитоблар эшитилиб туради ва ўйин жараёни
асосида энди
боланинг
оддий ижрочилик фаоллиги, ўйин
образига киришга дастлабки
уринишлари қарор топади.
Do'stlaringiz bilan baham: