Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Атроф-олам билан таништириш машғулотларини ўтказиш технологияси” (2 соат). Maқсад
Назорат саволлари
1. Мактабгача ёшдаги болалар таълим тарбияси самарадорлигини ошириш учун ўйинлар қандай аҳамятга эга? 2. Ўйинлардан фойдаланиш усублияти барча гуруҳларда қандай амалга оширилади? 3. Ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш асосида ишлаб чиқилган жисмоний сифатлар ва психик жараёнлар ривожига биргаликда педагогик таъсир кўрсатиш услбияти неча ёшли болалар жисмоний тайёргарлигининг табиий динамикасига хос ёш хусусиятларига жиддий таъсир кўрсатади. 102 103 АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 1-амалий машғулот: “Атроф-олам билан таништириш машғулотларини ўтказиш технологияси” (2 соат). Maқсад: Мактабгача таълим муассасаларида атроф-олам билан таништириш машғулотларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш. Мактабгача таълим муассасаларида болаларни атроф-олам билан таништириш орқали меҳнатсеварлик, мустақиллик кўникмаларини шакллантиришда турли шакл, усул ва воситалардан фойдаланиш. Мактабгача таълим муассасаларида атроф-олам билан таништириш орқали болаларда меҳнатсеварлик кўникмаларини шакллантиришда турли шакл, усул ва воситалар ёрдамидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир Масалан, кўргазмали метод орқали расмлар, касблар билан таништирилади. Оғзаки методларга тарбиячининг болалар билан ва болаларнинг ўзаро суҳбатлари киради. Амалий методда болалар ўзлаштирилган билимларини турли ўйинлар орқали мустаҳкамлайдилар. Бу усуллар орқали машғулотларни ранг-баранг ҳамда қизиқарли ташкил этилади. Шунингдек, меҳнат билан таништириш орқали болаларда меҳнатсеварлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолиятнинг ўзлуксиз, изчил, мақсадга мувофиқ ташкил этилиши ҳам тарбияланувчиларнинг машғулотлар жараёнида фаол иштирок этишларини таъминлайди. Мактабгача таълим муассасаларида атроф-олам билан таништириш машғулотларида болалар билим ва кўникмаларини шакллантириш қуйидаги шартларга кўра амалга оширилади: - машғулотларни ташкил этишда мақсадни аниқ белгилаш (аниқ мақсад асосида машғулотларнинг ташкил этилиши ўз навбатида вазифаларнинг тўғри белгиланиши, машғулот жараёнининг умумий ҳолатини олдиндан башоратлай олиш натижаларнинг тахминий бўлса-да, белгилаб олиниши учун шароит яратади); 104 - машғулотларни пухта режа ёки лойиҳа асосида ташкил этиш (ушбу ҳолат аниқ мақсад негизида хусусий мақсадларни аниқлаш, машғулот жараёнининг умумий даври ҳамда босқичларида амалга оширилиши талаб этилувчи вазифаларнинг мавжуд вазиятга мувофиқлигини назорат қилиб бориш, машғулот жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чора- тадбирларини кўриш, ҳар бир босқичнинг ягона тизим мазмунига мувофиқ келишига эришиш борасида имконият яратади); - машғулотлар режасини ишлаб чиқишда тарбияланувчиларнинг хоҳиш-истаклари, қизиқишлари ва эҳтиёжларини инобатга олиш (назарда тутилаётган ҳолат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини машғулотларга жалб этиш, уларнинг машғулотлар жараёнида фаоллик кўрсатишларига эришишни кафолатлайди); - машғулотлар жараёнида ҳар бир тарбияланувчига нисбатан уларнинг психологик ҳамда физиологик хусусиятларини эътиборга олиш асосида индивидуал ёндашиш (қайд этилган ҳолат тарбияланувчиларнинг машғулотлар жараёнида руҳан ва жисмонан толиқиб қолишларининг олдини олади, ҳар бир тарбияланувчига унинг ички имкониятларига мос келувчи топшириқларнинг берилишини таъминлайди); - машғулот жараёнида ушбу жараённинг асосий субъектлари бўлган тарбияланувчилар шахсининг ҳурмат қилиниши, ҳар қандай кўринишдаги фаолликларини рағбатлантирилиб борилишига эришиш (мазкур ўринда рағбатлантириш усуллари сифатида маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Зеро, мактабгача тарбия ёши болаларининг психологик хусусиятига кўра улар ўзларининг энг оддий хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам атрофдагилар эътибор беришларини, қўллаб-қувватлашларини истайдилар. Атрофдагилар томонидан болаларнинг жуда оддий даражада бўлса- да, динамик хусусиятга эга хатти- ҳаракатларининг «Жуда соз», «Баракалла», «Буни уддалай оласан деб кутгандим, янглишмаган эканман», «Берилган топшириқни сифатли қилиб бажаришингга ишонаман», «Жуда сифатли 105 бажарилибди» каби олқишлар ёрдамида рағбатлантирилиб бориши уларнинг машғулотларга бўлган ёндашувларини кескин даражада ижобий аҳамият касб этишига олиб келади. Болада тарбиячи томонидан берилаётган топшириқни ўз вақтида, сифатли бажарилишига нисбатан масъулиятли ёндашувни қарор топтиради, шунингдек, талаб этилаётган қоидаларга қатъий амал қилиш кўникмалари шаклланади). - машғулотлар жараёнининг оддийдан мураккабга томон ривожланиб боришига эришиш самарали натижаларга эришиш имконини беради. Атроф- олам билан таништириш мазмуни билан боғлиқ бўлган билимлар атроф-оламда болалар фаолиятини ва уларнинг ўзини тута билишини, интизомини бошқариб туради ва мақсад сари йўналтиради. Атроф-оламга бўлган муносабатни шакллантиришда болалар идрокига етарли даражада етиб борувчи атроф-олам қонунлари бўйича билим алоҳида ўрин эгаллайди. Атроф-оламга нисбатан бўлган муносабатни ривожлантириш (машғулот, экскурсия, сайр қилиш каби ҳаётий вазият) боланинг маънавий-ижобий, руҳий кечинмаларига асосланган педогогик жараённи ташкил қилиш билан яқиндан боғлиқ. Болаларга атроф-олам билан мулоқотда бўлганда ўзи, тенгдошлари ва катталар қилган ишларни баҳолашни ўргатиш муҳим ахамиятга эга. Ҳозирги вақтда болалар билан ўтказиладиган машғулотларда атроф-олам билан инсоннинг бир бутун эканлигини олдинга сурувчи ғоя тўлиқ ҳолда очиб берилиши керак. Инсон жонзот сифатида яшаётган муҳит билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, атроф-олам ва инсоннинг ўзаро ҳаракатлари инсоннинг атроф-муҳитга ва атроф-оламнинг инсонга таъсирида намоён бўлади. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling