Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Ўйин воситалари бўйича: ўйин воситалари (копток, пирамида, куб ва 
бошқ.) билан амалга ошириладиган ўйинлар ва ўйин воситаларисиз амалга 
ошириладиган ўйинлар хонтахта усида, хонада ва далада ўйналадиган ўйинлар, 
компютер ва телевизор ўйинлари каби техник воситалар. 
Мактабгача таълимда ёши катталарнинг тўплаган тажрибасини кичик 
ёшдагиларга сингдириш жараёнида ўйинлар таълим методи сифатида намоён 
бўлади. Ўйин методларига қараб мактабгача таълим вазифаларидан келиб 
чиқиб, предметли, сюжетли-ишчан, драммалаштирилган ўйинлардан кенг 
фойдаланилади. 
Мактабгача таълимда ривожлантирувчи педагогик ўйинларни ўқув тарбия 
жараёнида қўллаш қуйидаги ўзига хос характерга эга бўлади. Биринчидан, 
ривожлантирувчи педагогик ўйинлар махсус топшириқлар мажмуасидан иборат 
бўлади. Иккинчидан, ўйин фаолиятидаги топшириқлар рангли кублар, 
ғиштчалар, квадратлар, пластилин, картон қоғозлар, консруктор-механик 
мажмуаларида турли орнамент, расм ва жимжимадор предметлар воситасида 
амалга оширилади. Учинчидан, топшириқлар мустақил бажарилишини 
таъминлашмақсадида уларни осондан қийинга томон, аниқ вақт оралиғида 
сифатли бажарилишини таъминлаш даркор. 
Мактабгача таълим муассасаларида интерфаол ўйинлардан фойдаланиш 
ижобий натижаларга олиб келади. Бу ўйинлар жараёнида бола пассив 
объектдан фаол субъектга айланади. Тарбиячининг асосий вазифаси эса ўйинни 
ташкил этиш, болалар ижодига шароит яратишдан иборат. 
Интерфаол ўйинлар жараёнида бола мустақил фикрини тўғри баён этишга, 
бошқаларни тинглашга ўрганади, бошқача қилиб айтганда интерфаол ўйинлар 
орқали келажакда ҳар бир бола учун зарур бўлган ижобий сифатлар 
шакллантирилади. Интерфаол ўйинларни самарали ўтказиш учун қуйидаги 
қоидаларга эътибор бериш лозим: 
1. Машғулот олдидан болалар ўйин қоидалари ва мазмуниниқай даражада 
тушунганликларини аниқлаш.
2. 
Болаларнинг 
ёш 
хусусиятлари 
ва 
бир-бирларига 
бўлган 


98 
муносабатларини ҳисобга олиш. 
3. Ҳар бир боланинг қобилияти ва психологик хусусиятларини эътиборга 
олиш.
4. Ўйин жараёнида болаларга қизиқ бўлган материаллардан фойдаланиш. 
5. Диққат ва эътиборни жалб этадиган услубларни излаб топиш.
6. Болаларга ролларни тўғри тақсимлаш.
7. Ўйиндан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлигини билиш.
8. Ўйиннинг асосий босқичлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш ва 
натижаларини прогноз қилиш. 
Педагогик нуқтаи назардан тўғри ташкил этилган ўйин боланинг ахлоқий, 
иродавий хусусиятларини шакллантириш билан бирга унда билим олишга, 
атрофдаги олам сирларини очишга қизиқиш уйғотади. Шунинг учун мактабгача 
таълим муассасаларида ўйин технологияларидан кенг фойдаланиш керак. 
Ўйинлар технологияси тушунчаси педагогик технологиянинг таркибий 
қисмидир. Ўйин технологияси анъанавий таълимдаги ўйин методидан ўзининг 
аниқ мақсади, амалга ошириш керак бўлган жараёнларнинг мантиқий кетма-
кетлиги ва ўзаро боғлиқлиги, олдиндан белгиланган натижаларга эришиш 
кафолати билан фарқ қилади. 
Ўйин технологиясининг назарий асослари. Бугунги кунда таълим 
тизимига, жумладан мактабгача таълим тизимига хам янги педагогик 
технологиялар, интерфаол усуллар кириб келмоқда. Бу технологияларнинг 
мазмун мохиятини, асосий тамойилларини, қонуниятларини, улардан самарали 
фойдаланиш йўлларини амалиётчи тарбиячи ва ўқитувчиларга етказиб бериш 
педагогика фани олдида турган долзарб муаммолардан биридир 
«Технология» юнонча сўз бўлиб, «течне» - «маҳорат», «санъат» ва «логос» 
- «тушунча», «ўрганиш» демакдир.“Технология” сўзи замирида жараёнларни 
амалга ошириш усуллари ва воситалари хақидаги билимлар йиғиндиси, 
шунингдек, объектда содир бўладиган сифат ўзгаришлари тушунилади. 
Ўйин технологияси ҳам ўйин методидан ўзининг аниқ мақсади, амалга 
ошириш керак бўлган жараёнларнинг мантиқий кетма-кетлиги ва ўзаро 


99 
боғлиқлиги, олдиндан белгиланган натижаларга эришиш кафолати билан фарқ 
қилади. 
Л.С. Вигодский ўйинни боланинг ички ижтимоий дунёси, ижтимоий 
буюртмаларни ўзлаштириш воситаси сифатида таърифлайди. 
Ҳар қандай ўйин муайян вазифаларни бажаради: 
- мафтункорлик; 
- коммуникативлик; 
- ўз имкониятларини амалга ошириш; 
- ташхис; 
- ўйин иштирокчилари ўртасидаги мулоқот; 
- ижтимоийлашувлик. 
Ҳар қандай технологияда, жумладан, ўйин технологияларида ҳам, ўқув 
мақсади аниқ белгиланиши зарур. Бу технологиянинг асосий негизидир. 
Мақсад тўғри қўйилиши учун тарбиячи болага нимани ўргатмоқчи 
бўлганлигини билиши керак. Битта машғулотда битта мақсад қўйилиши 
мақсадга мувофиқ. Масалан, болаларни 3 рақами билан таништириш ёки йил 
фасллари ҳақида тушунча бериш ва ҳ.к. 
Ўйин технологиялари (айниқса, боғча болалари учун) ривожлантирувчи 
мақсадларни (боланинг идрок, хотира, диққат, тафаккурини ривожлантириш) 
амалга ошириши ҳам мумкин. Болаларни янги ўйин билан таништириш. Унинг 
мазмуни ва қоидаларини тушунтириши тарбиячидан пухта тайёргарлигини 
талаб этади. Айрим ўйинларнинг мазмуни олдиндан бўладиган суҳбатлар 
асосида болаларни билимларини ойдинлаштириш мумкин. Уларнинг 
тасаввурлари аниқлашади, ўйин образларга нисбатан муносабат таркиб топади, 
асосий хаёл ўсади.
Ўйинни қоидаси болаларга тушунарли бўлсагина ўйин қувноқлик ва 
уюшқоқлик билан билан ўтади.
Мусобақа элементлари мавжуд ўйинларни ўтказишда тарбиячи ўйинни 
тушунтираётиб қоидаларни, ўйин усулларини, мусобақа шартларини 
аниқлаштиради, болаларни топшириқларни яхши бажаришга ҳаракат 


100 
қилишлар ва яхши уддалашга ишонч билдирган ҳолда рағбатлантиради.
Тарбиячи болаларнинг жисмоний комолоти ва якка ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда мусобақалашаётган кучлари тенг гуруҳлар – командаларни 
бирлаштиради; ўзига ишончсиз, тортинчоқ болаларни фаоллаштириш 
мақсадида уларни жасур, фаол болалар билан қўшиб қўяди.
Баъзан ўйинга спорт кўринишини бериш учун команда сардорлари, ҳакам 
ва унинг ёрдамчиларини сайлаш мумкин.
Мазмунли ўйинларни тушунтириш. Тарбиячининг вазифаси болалар кўзи 
ўнгида ўйин вазиятининг кўргазмали манзарасини гавдалантиришдан, ўйин 
образларини ёрқин тасвирлашдан, болалар тасаввури ва ҳисларига таъсир 
этишдан, уларнинг ижодий ташаббусни фаоллаштиришдан иборатдир. Бунинг 
учун кичик груҳларда ўйинчоқ ва ҳикоядан фойдаланиши мумкин.
Ўйинда ролларни тақсимлаш. Тарбиячи педагогик вазифаларга амал қилиб 
(янги келган болани рағбатлантириш ёки аксинча, фаол бола мисолида ботир 
бўлиш қанчалик муҳим эканлигини исботлаш ёки ўзига ишонган бола 
илтимосини рад этиб, бу ролни қўрқиб турган тортинчоқ болага топшириш) 
бошловчи тайин этиши ёки болаларни ҳурсанд қилган ҳолда ўйинга ўзи 
киришиб ўз зиммасига бошловчи ёки оддий иштирокчи ролини олади.
Шунингдек, бошловчи сайлашни болаларни ўзига хавола этиши ва улардан 
бу ролни мазкур болага нима учун топширганларини тушунтириб беришларини 
сўраши мумкин.
Ўйинни якунлаш. Ҳаракатли ўйин жисмоний юкламани камайтирадиган 
холга келтирадиган умумий юриш билан тугалланади. Юришни аҳамиятига 
кўра бир хил бўлган кам ҳаракатли ўйин билан алмаштириш ҳам мумкин.
Ўйин тугаган заҳоти уни якунини чиқариш керак эмас, боланинг тез 
ҳаракатдан дам олишга аста-секин ўтмаслиги юрак фаолиятини ва бутун 
организмига нохуш таъсир этади. Тарбиячи ўйинни баҳолашида унинг 
ижобиий томонларини таъкидлайди, ўз ролларини муваффақиятли бажарган, 
жасурлик, чидамлилик, ўзаро ўртоқлик ёрдами кўрсатган болалар номини 


101 
айтади ва қоидаларнинг бўзилиши ҳамда болаларнинг шу билан боғлиқ 
ҳаракатини кўйин иб кўрсатиб ўтади.
Катта гуруҳ болаларида мустақиллик, ташкилотчилик малакасини 
тарбиялаш мақсадида тарбиячи уларга кичик гуруҳ болалари билан ўйин 
ташкил этишини таклиф этади. Ўйин кичик гуруҳ тарбиячиси кўзатуви остида 
ўтказилади.

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling