Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

 


92 
Тафаккурни ўстириш – образли-ҳаракатли, кўргазмали - образли
мантиқий тафаккур турларини эгаллашдан иборат. Бундай ўйинлар мобайнида 
болаларда мантиқий тафаккур элементлари шакллана бошлайди, яъни улар 
хулосалар қила оладилар, мантиқ қонунларига кўра фикрлайдилар. 
Бола ижодий қобилиятининг ўсиши деганда тасаввур - хаёлнинг 
тараққиёти ва ноанъанавий тафаккур қила олиш тушунилади. Ижодкорлик кўп 
жихатдан ўз ҳис - туйғулари, олам ҳақидаги тасаввурларини турли усуллар 
билан баён эта олишга боғлиқ. Бунинг учун эса бола ҳар бир нарсада унинг 
турли томонларини кўра олиши, нарсага хос алоҳида белгиларнинг барчасини 
ҳис қилиши, образни кўз олдига келтира олиши керак. Шу сабабли бундай 
ўйинлар пухта режа асосида мунтазам ўтказиб турилиши керак. 
Деярли ҳар бир ўйин учун уни ўтказишнинг соддароқ ёки мураккаброқ 
кўринишларидан фойдаланиш лозим. Яъни бу синфнинг умумий ёки ҳар бир 
боланинг индивидуал ривожланишига боғлиқ равишда риоя қилинувчи 
ҳолатдир. Болалар топшириқларни бажаришга қийналмаса, унга бирмунча 
мураккаброқ топшириқ берилади, агар қийналса, соддароқ топшириқ бериш 
лозим.
Ҳар бир ўйин - ақлий ривожланишида муаммоси бўлган боланинг катталар 
ва тенгдошлари билан мулоқоти, ҳамкорлик мактабидир. Самимийлик, ўзаро 
қўллаб- қувватлаш, қувноқлик кайфиятларини яратиш билан ўйин орқали бола 
тараққиётига эришилади. 
2.Мактабгача таълим муассасаларида ўйин турлари 
1.Таълимий ўйинлар. Болани дидактик материал билан ўтказиладиган 
ўйинларда янги нарсаларни ўрганишга бўлган иштиёқини тарбиялаш.
Нарсаларнинг ўлчами, шакли, ранги ҳақидаги тушунчаларини бойитиш. 
Турли ўлчамдаги халқачадан пирамида (минорача) ясашга, “Геометрик 
мозаика”га (доира, учбурчак, квадрат) хос шаклларнинг ўзаро муносабатлари 
ичида тўғри мўлжал олишга, тўртта қисмдан (қирқма расмлар, кубиклар) бир 
бутунни ҳосил қилишга, бир хилдаги нарсаларнинг битта сенсор белгиси (ранг, 


93 
шакл, ўлчам) бўйича мослиги ва фарқларини аниқлашга, қиёслашга ва
гуруҳлашга ўргатиш.
2.Дидактик ўйин – болани ақлий жиҳатдан тарбиялашнинг муҳим 
воситаси ҳисобланади. Таълимий ўйинлар болаларда руҳий билиш 
жараёнларини, фикрлаш қобилиятларини шакллантиради. Дидактик 
ўйинларнинг 
муҳим 
жиҳати 
болаларнинг 
фикрлаш 
фаоллигини, 
мустақиллигини ва нутқини ривожлантиришидир. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling